loader

Ийлода ўз-ўзидан боин талоқ воқе бўлади ва эр-хотиннинг ўртасини ажратиш учун қозининг ҳукмига ҳожат йўқ

Ийлонинг муддати тўрт ой ўтгандан кейин аёлга ўз-ўзидан боин талоқ воқе бўлади. Эр-хотин ўртасини ажратиш учун қозининг ҳукмига зарурат йўқ.
عُثمَانُ بنُ عفّان وَزَيدُ بنُ ثَابِت رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما  كَانا يَقُولانِ: إِذا مَضَت الأَربَعَةُ الأَشهُرُ فَهِيَ وَاحِدَةٌ وَهِيَ أَحَقُّ بِنَفسِها تَعتَدُّ عِدَّةَ المُطَلَّقَةِ
Усмон ибн Аффон ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумлар айтадилар:
“Тўрт ой ўтса, у бир (боин талоқ)дир. У (аёл) ўзига ҳақлироқ бўлиб, талоқ қилинган (аёл)ни иддасини ўтиради”.
Бу мазмунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар ва тобиинлардан ривоят нақл қилинган.

Орқага Олдинга