Зиҳорнинг тўрт рукуни бор:
1. Мушаббиҳ эрнинг ақлли, болиғ, мусулмон бўлиши. Шунинг учун ҳам телба ва балоғатга етмаганларнинг зиҳори эътиборга олинмайди;
2. Мушаббаҳ аёлнинг тўлиқ зотини ёки тўлиқ зотига далолат қиладиган аъзосини никоҳи ҳаром бўлган маҳрамларига ўхшатиш. Масалан, орқа, қорин, сон, бош, жинсий аъзо, баданни ярми кабиларни ўхшатиш билан зиҳор воқе бўлади. Уни акси ўлароқ, қўл, оёқ, биқн каби нарсаларни ташбиҳ қилиш билан зиҳор воқе бўлмайди. Чунки, улардан тўлиқ зотни ирода қилинмайди;
3. Мушаббаҳун беҳ – маҳрамларидан унга қарашлиги ҳалол бўлмаган аъзо ёки зот;
4. Ташбиҳ предлоги ва сўзларини бўлиши. Араб тилида “коф”, “наҳву”, “мислу” сўзлари ташбиҳга ишлатилса, ўзбек тилида “каби”, “ўхшаш”, “...дек” каби сўз ва қўшимчалар ташбиҳга ишлатилади. Зиҳорда ушбу сўзларни ишлатиш лозимдир. Шунинг учун ташбиҳсиз эр аёлига: “Сен мени онамсан” ёки “Сен мени синглимсан” ёки “Сени белинг онамни бели” дейиши билан зиҳор воқе бўлмайди ва шу каби сўзлар бекорчи гап саналади. Лекин, бундай сўзларни айтиш макруҳи таҳримий ва гуноҳдир. Шунингдек, аёл эрни ота, ака дейиши билан зиҳор воқе бўлмайди. Лекин, бундай дейиш макруҳи таҳримий ва гуноҳдир.