“Хазинатул фиқҳ”нинг аввалги жилдида эр аёлнинг кафақасидан, кийим-кечагидан хабар олиш билан бир қаторда жинсий ҳақларини ҳам қондириши вожиб бўлади дейилган. Шунинг учун эр аёлнинг нафақа ва турар жой билан таъминласа-ю, лекин жинсий ҳақларини адо этмай аёлни ўз ҳолига ташлаб қўйса ва аёл иффатини сақлаши қийин бўлиб қолса, талоқ ёки хулуъ билан эр аёлни қўйиб юборади. Агар бундай қилмаса, аёл қозига ариза тақдим қилади. Қози вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқиб, аёлнинг барча ҳуқуқларини адо этишга эрни ундайди. Бундан кейин ҳам аёл аризани тақдим қилса, қози никоҳни бузиб, иддадан кейин бошқа эрга турмушга чиқиши учун аёлга рухсат беради. Хуллас аёлни иффатини сақлаб қолиш учун қўлдан келган барча чорани кўради. Агар ундан кейин ҳам аёл ариза тақдим қилиб, жинсий ҳуқуқлари қондирилмаётганлиги ҳақида эрни устидан шикоят қилса, моликия мазҳабига биноан ажрим қилинади. Чунки, моликия мазҳабида аёлнинг жинсий ҳақларини қондирмаслик тафрийқни бир сабаби ҳисобланади.
واذا ثبت لها التطليق بذلك فخشية الزنا اولى لان الضرر ترك الوطأ اشد من ضرر عدم النفقة الا ترى ان اسقاط النفقة يلزمها وان اسقطت حقها في الوطأ فلها الرجوع فيه ولان النفقة يمكن تحصيلها بنحو تسلف وسوال بخلاف الوطأ.
“Аёл учун бу иш (эр нафақани бермай қўйиши) билан ажрашиш ихтиёри берилса, зино қилиб қўйиши хавфи бўлган аёлларга, авло йўлга кўра ажрашиш ихтиёри берилади. Чунки, яқинлик қилишни тарк қилиш зарари нафақани тарк қилишдан устундир....” (Фатаво Аллома Саъийд).