Идда луғатда санаш, ҳисоблаш деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда хилвати саҳиҳа ёки яқинлик билан таъкидланган никоҳ зоил бўлгандан кейин унинг асарини кетказиш учун шариат маълум муддатни тайин қилган бўлиб, ўша муддат ўтгунича никоҳ ва бошқа нарсалардан тўсилиш ва кутиш исмига идда дейилади.
بَابُ الْعِدَّةِ : هِيَ لُغَةً بِالْكَسْرِ الْإِحْصَاءُ، وَبِالضَّمِّ الِاسْتِعْدَادُ لِلْأَمْرِ. وَشَرْعًا تَرَابُصٌ يَلْزَمُ الْمَرْأَةَ، أَوْ الرَّجُلَ عِنْدَ وُجُودِ سَبَبِهِ.
“Идда боби: Идда касра билан луғатда санаш деган маънони англатади. Замма билан бирор ишга тайёргарлик кўриш. Шариатда, сабаб топилган вақтда аёл ёки эркакка лозим бўлган кутишдир” (Дуррул мухтор).
وَعَرَّفَهَا فِي الْبَدَائِعِ بِأَنَّهَا أَجَلٌ تُضْرَبُ لِانْقِضَاءِ مَا بَقِيَ مِنْ آثَارِ النِّكَاحِ.
“Бадойиъ”да иддани никоҳни асари тугугунича белгиланган муддатдир” деб таъриф берилган” (Раддул муҳтор).
Шарҳ: Эр аёлини талоқ ёки хулуъ ёки ийло ёки никоҳини фасх қилса ёки фосид никоҳ бўлгани боис никоҳ риштаси узулса ва юқоридаги суратларнинг барчасида эр-хотин хилвати саҳиҳа ёки яқинлик қилган бўлишса ёки эр вафот топган бўлса, аёл шариат белгилаган муддатгача уйида идда ўтиради. Белгиланган муддат тугагунича на бошқа жойга бора олади ва на бошқа эрга тега олади. Шариат томонидан белгиланган муддатни ўташга идда дейилади. Идда тугагандан кейин аёл қаёққа хоҳласа кета олади ва кимга хоҳласа тега олади.