Аллоҳ таоло талоқ қилинган, никоҳи фасх қилинган аёлларга идда ўтиришни вожиб қилди ва буни жуда катта ҳикмати ва фоидаси ҳамда манфаати бор. Идда сабабли бачадоннинг тозалиги аниқланади, яъни иддадан кейин барча хотиржам бўлади ва аввалги эрнинг нутфаси аёл раҳмида умуман қолмйди. Агар иддадан кейин аёл бошқа эрга тегса ва ундан ҳомиладор бўлса: “Бу бола кимдан” деган шакка тушмайдилар. Боланинг насаби иккинчи эрдан собит бўлиб, отанинг мол-мулкига меросхўр бўлади. Идда – никоҳ неъмати, аёл киши қўрғони, никоҳ риштаси узулганлигига, эрдан ажраганлигига ёки эри ўлганлигига ғам ва афсус ҳамда аза изҳор қилишдир. Аллоҳ таоло иддани эр-хотинга неъмат сифатида ато қилди. Чунки, идда мабойнида эр-хотин ўтган гина-қудратларни эсдан чиқариб, бир ёки икки ражъий талоқ қўйилган бўлса, бир-бирлари билан яшашни устун деб билишиб, эр аёлга ражъат қилиш мумкин. Агар бир ёки икки боин талоқ қўйилган бўлса, ўзаро рози-ризолик асосида янгитдан никоҳланишлари мумкин.
Орқага Олдинга