Аёл боин ёки муғаллаза талоқ қўйилгандан кейин олти ойдан камда бола туғса, боланинг насаби талоқ қўювчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан зиёда ва икки йилнинг ичида бола туғса ва туғишдан олдин аёл иддаси тугаганига иқрор бўлмаса, боланинг насаби эридан собит бўлади.
Агар икки йил ичида ёки икки йилдан кейин боин талоқ қилинган аёл туғса, бундай ҳолатда насабни эрдан собит бўлиши учун эрнинг: “Бола мендан” деган даъвоси топилиши лозим бўлади. Ага эр даъво қилмаса, боланинг насаби ундан собит бўлмайди.
Агар боин талоқ қилинган аёл иддаси тугаганига иқрор бўлиб, олти ойдан кам муддатда туғса, бола талоқ қилувчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан кўпда туғса, боланинг насаби талоқ қўювчи кишидан собит бўлмайди.