loader

Талоқдан кейин ўспирин қиз қорнида пайдо бўлган боланинг насаби

Балоғатга етмаган, лекин балоғат ёшига яқин қолган қизга талоқ қўйилди. Талоқдан кейин бу қиз тўққиз ойдан камда туғиб қўйса, боланинг насаби талоқ қўювчи эрдан собит бўлади. Агар талоқдан кейин тўлиқ тўққиз ойда туғса, боланинг насаби у эрдан собит бўлмайди. Ҳа, агар қиз уч ой идда ичида: “Мен ҳомиладорман” деган бўлса, бола зинодан бўлмайди. Иқрордан кейин бола икки йил ичида туғилса ҳам боланинг насаби у эрдан собит бўлади.

Орқага Олдинга