Никоҳ битми бўлиб, ҳали келинни уйга туширишдан олдин келин бола туғиб қўйса, куёв болани инкор қилмаса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Чунки, куёв болани инкор қилмади. Демак, хуфёна тарзда у иккиси мулоқат қилган бўлишлари мумкин. Агар эр болани инкор қилса, эр-хотин лиъон қиладилар.
قَالَ أَصْحَابُنَا : لِثُبُوتِ النَّسَبِ ثَلَاثُ مَرَاتِبَ ( الْأُولَى ) النِّكَاحُ الصَّحِيحُ وَمَا هُوَ فِي مَعْنَاهُ مِنْ النِّكَاحِ الْفَاسِدِ : وَالْحُكْمُ فِيهِ أَنَّهُ يَثْبُتُ النَّسَبُ مِنْ غَيْرِ عَوْدَةٍ وَلَا يَنْتَفِي بِمُجَرَّدِ النَّفْيِ وَإِنَّمَا يَنْتَفِي بِاللِّعَانِ ، فَإِنْ كَانَا مِمَّنْ لَا لِعَانَ بَيْنَهُمَا لَا يَنْتَفِي نَسَبُ الْوَلَدِ كَذَا فِي الْمُحِيطِ... وَإِذَا تَزَوَّجَ الرَّجُلُ امْرَأَةً فَجَاءَتْ بِالْوَلَدِ لِأَقَلَّ مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ مُنْذُ تَزَوَّجَهَا لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا يَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهُ اعْتَرَفَ بِهِ الزَّوْجُ أَوْ سَكَتَ..
“Бизнинг асҳобларимиз насаб собит бўлиши учун учта даража бор, деб айтганлар. Биринчиси, саҳиҳ ёки саҳиҳ маъносидаги фосид никоҳ. Унинг ҳукми насаб даъвосиз собит бўлади. Инкор қилиш билан насаб бекор бўлмайди. Лиъон билан билан насаб бекор бўлиши мумкин. Агар эр-хотин лиъонга лойиқ бўлмасалар болани насаби бекор бўлмайди. “Муҳит”да шундай дейилган. Бир киши бир аёлга уйланиб, аёл никоҳдан кейин олти ойдан озроқда бола туғса, боланинг насаби эрдан собит бўлмайди. Агар олти ой ёки ундан кўпроғида бола туғса, эр тан олса ҳам ёки сукут қилса ҳам боланинг насаби ундан собит бўлади” (Фатвои ҳиндия).