loader

Қурбонлик вожиб бўла туриб қурбонлик қилмаслик борасида келган ваъидлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин” дедилар” (Сунани кубро).
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти. Нима? Бирор мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг норозиликларига бардош қила оларканми? Бу норозилик, зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учундир.

Орқага Олдинга