loader

Қурбонликнинг мислича пул ҳадя қилиш билан қурбонликнинг ҳаққини адо қилиб бўлмайди

Қурбонлик молининг мислича пул ҳадя қилиш билан ундаги вожиб бўлган ҳақ соқит бўлмайди. Ким агар шундай қилса гуноҳкор бўлади. Фуқаҳоларнинг мазҳабига кўра бирор амалнинг ўрнига киши ўз фикрича ўринбосар тайин қилиб олши мутлақо жоиз эмас.

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нарги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса. Хаёрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай хайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан ўйғонгач тавба қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир” (Талхийсул ҳабийр).

Орқага Олдинга