loader

111. “Масад” – пухта тола, дўзах олови

 Суранинг номи "Таббат" дебҳам аталади.
Унда Пайғамбар (а.с.)нинг амакиларидан бири, ашаддий кофир Абу Лаҳаб ва унинг бетавфиқ хотини Умму Жамилнинг жазоланишлари, ҳарикки дунёдаги тортадиган азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман) 

1. Абу  Лаҳабнинг  қўллари  қурисин (ҳалок  бўлсин)!  Ҳалок бўлди ҳам.
2. Мол-мулки ва топган-тутгани (бойликлари) унга асқотмади.
3. Яқинда (у) алангали оловда куяжак.
4. Шунингдек, ўтин ташувчи хотини ҳам.
5. Бўйнида  пухта  эшилган  арқони  ҳам  бўлур*.
*  Абу  Лаҳабнинг  асл  номи  Абдул-Уззо  бўлган.  Маъноси “Уззо деган бутнинг қули” демакдир. Аллоҳ таоло ўз қулини “бут қули” деб атамади, балки уни “Абу Лаҳаб” – алангали, деб лақаблади. Бу ердаги аланга икки нарсага далолат қилади. Бири унинг юзи доимо қизариб турганидан шу лақаб берилган бўлса, иккинчидан, охиратда дўзах алангасида ёниши муқаррар эканига далолатдир.
Абу Лаҳаб билан унинг хотини Муҳаммад (а.с.)га энг кўп азият етказган кофирлардан ҳисобланади. Бу бетавфиқ хотин тиканли ўтинларни териб келиб, Расул (а.с.) юрадиган йўлларига ташлар экан. Сурада унинг бўйнида ўтин боғлаб юрган арқони боғлиқ ҳолда эри билан бирга жаҳаннамга тушажаги тўғрисида хабар берилган.

Орқага Олдинга