Қурайш” – Маккадаги ўн икки қабилалардан бирининг номи. Муҳаммад (а.с.) шу қабилага мансубдирлар.
Сурада Аллоҳ таоло Қурайш аҳлига Ўзи ато этган неъматларни эслатиб, уларнинг шукронаси учун Байтуллоҳ эгасига ибодат қилишга буюради.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1.Қурайш (аҳолиси)га қулай қилиб қўйгани учун,
2.яъни уларга қишда (Яманга) ва ёзда (Шомга) сафар қилишни қулай қилиб қўйгани учун
3.мана шу Уй(Каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!
4.Зеро, (У) уларни очликдан (қутқариб) тўйдирди ва хавф (ва хатар)дан хотиржам қилди*.
* Макка аҳли ёзнинг иссиқ кунлари Яман диёрлари ўта қизиб кетишини билиб, бу фаслда салқинроқ Шом диёрига тижорат сафарини уюштирар, қишда кунлар бироз совиганда эса Яман диёрига сафар қилар эдилар.