“Моъун” – рўзғор буюм ва анжомлари.
Сурада имонсиз бандаларнинг разил сифатларидан баъзилари санаб ўтилади. Жумладан, охират жазосини инкор этиш, етим ҳолидан хабар олмаслик, намозни унутиш, риёкорлик қилиш ва рўзғор буюмларини қизғаниш каби нуқсонлар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. Динни (охират жазосини) инкор этадиган кимсани кўрганмисиз?!
2. Бас, у етимни жеркийдиган
3. ва мискин (бечора)га таом беришга тарғиб қилмайдиган (кофир) кимсадир*.
* Бу сифат эгалари Макканинг ашаддий кофирларидан Ос ибн Воил, Валид ибн Муғира кабилардир. Оят улар шаънига доир бўлса-да, унинг ҳукми умумий бўлиб, ҳар бир мўмин-мусулмон бу каби салбий хусусиятлардан холи бўлишга ҳаракат қилиши зарурдир.
4. Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки,
5. улар намозларини «унутиб» қўядилар,
6. риёкорлик қиладилар
7. ва рўзғор буюмларини (кишилар омонатга сўрашганда) ман этадилар.