“Кофирун” – кофирлар демакдир.
Макка мушриклари Аллоҳга ибодат қилишга бир шарт билан розилик билдирдилар. У ҳам бўлса, бир йил Муҳаммад (а.с.) уларнинг бутларига сиғинар эмишлар, сўнгра бир йил улар Муҳаммад (а.с.)нинг Раббига сиғинар эмишлар. Бу таклифни қабул қилмасликларини таъкидлаб, Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига буюриб, уларга бу каби ширк аралашган ибодатдан кўра ҳозирча ҳар икки тараф ўз динида қолиб, ўз динида бўлишининг афзаллиги ҳақида хабар берган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Эй, кофирлар!
2. Мен сизлар ибодат қилаётган нарсага (бут ва санамларга) ибодат қилмасман.
3. Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилувчи эмассиз.
4. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилувчи эмасман.
5. Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилувчи эмассиз.
6. Сизга – ўзингизнинг динингиз, менга – ўзимнинг диним».