loader

105. Фил сураси

“Фил” – маълум ҳайвон.
Сурада Пайғамбаримиз (а.с.) таваллуд топган йилда рўй берган тарихий ва ибратли воқеа қисқача баён этилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1.(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз «фил эгалари»ни не қилганини кўрмадингизми?
2. (У) уларнинг макрларини йўққа чиқармадими?!
3. Уларнинг устига тўда-тўда қушларни юборди.
4. (Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди.
5. (Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди*.
* Милодий 570 йили Яман ҳокими мушрик Абраҳа Маккадаги Каъбани зиёрат қилинишига ҳасад қилиб, Яманда бир ибодатгоҳ қурдирган ва одамларни уни зиёрат қилишга ундаган. Бир гуруҳ зиёратчилар келиб, унинг ичига турли ахлатлар ташлаб, ифлос бир ҳолга келтириб кетишган. Буни кўрган Абраҳа дарғазаб бўлиб, ўз қўшини олдига иморатларни бузишда фойдаланиладиган филни солиб йўлга тушади. Каъбага яқин қолганда Аллоҳ таоло улар устига бир гала қушларни юборади. Уларнинг ҳар бири тумшуғига қизитилган тош билан Абраҳа қўшинлари устига ёпирилиб келиб тош ёғдирадилар. Бу йил “Омул-фил” – (“Фил йили”) деб номланган. Муҳаммад (а.с.) шу йили таваллуд топганлар.

Орқага Олдинга