loader

059. Ҳашр сураси

Мадинада нозил бўлган. 2-7 чи оятларида яҳудий қабилаларидан Нодир ўғилларининг сургун қилинганликлари ҳақида сўз кетганлиги учун бу номни олган. Сура 24 оятдан иборат.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-4. Расулуллоҳ Мадина атрофидаги яҳудларинг Бани Назр қабласига бир маслаҳат учун бориб, деворнинг соясида ўтирган эдилар. Яҳудлар маслаҳат қилишиб, Расулуллоҳнинг тепаларидан бир тошни ташламоқчи бўлдилар. Аллоҳ таоло ваҳий билан ҳабар қилди. Ўринларидан туриб, Мадинага равона бўлдилар. Булар туғрисида ушбу сура нозил бўлди. Осмондаги малоикалар ва ердаги нарсалар Худони поклик билан ёд қиладилар, яъни тасбеҳ айтадилар. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан ғолиб ва ҳар бир ишга ҳикматлидир. Аллоҳ таоло шундай зотки, аҳли китоб кофирларни ўз йўлларидан чиқаради. Булар Мадина атрофидан кетган гуруҳларинг аввалидир. Сизлар буларни ўз диёрларидан чиқиб кетишларини гумон қилмаган эдиларинг. Бу яҳудлар мустаҳкам қалъалари Худонинг муқаддаротидан (тақдиридан) монеъ(тусиқ, қалқон) бўлади юеб ўйлаган эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг тепаларига гумон қилмаган ерларидан балони келтирди. Дилларига қўрқуни солди. Ўз уйларини ўз қўллри билан ва мўъминлранинг қўллари билан қилинар эди. Эй мўъминлар, ибрат кўзи билан қараб, булардан ибрат олинглар. Агар Худо ватандан чиқиб кетишни ҳукм қилмаганда эди, буларни шу дунёдаёқ ҳалок қилган бўлар эди. Лекин охиратда буларга Дўзах азоби муқаррардир. Бу ватанларидан ҳайдалишларинг боиси шуки, Худога ва Расулига мухолифатчилик қилдилар. Ва ҳар ким парвардигорга мухолиф бўлса(душман бўлса), унга Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.

5-7. Бани Назиранинг боғидан ҳар қайси ҳурмони кесдиларинг ёки кесмасдан қолдириб қўйдиларинг, бу ҳаммаси Худонинг буйруғи билан юўлди, токи фосиқларни ҳор ва ғамгин қилиш учун Бани Назирани молидан ҳар нарсаки, Расулуллоҳга Худо ато қилди. Бас, эй мўъминлар, сизлар отларингни ва туяларингни майдонда югуртириб ҳосил қиганларинг йўқ. Лекин Аллоҳ таоло хоҳлаган одамнинг тепасига Расулини мусалат қиладир. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир. Бани Назира қалъасидан Худо Расулга ато қилган ҳар бир ўлжа Худо ва расулининг ҳақидир. Яна Расулуллоҳнинг қариндошларининг, етимларнинг, мискинларнинг ва йўлда қолганларнинг ҳақидир. Бошқаларнинг ҳақи йўқдир. Токи сизлардан бойлар ўртасида бу мол қўлма-қўл бўлмасин. Ҳар нарсаки Расулуллоҳ сизларга берса ёки буюрса, олинглар ва ҳар нарсадан қайтарса, қайтинглар. Итоатсизлик қилишда Худодан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.

8-9. Ва ҳам ўлжа ғанимат молиданмуҳожирларнинг фақирларига ҳисса берилади. Булар шундай зотларки, мол-мулкларидан маҳрум қилиниб, ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Булар ризқларини Худодан талаб қиладилар. Ва Худонинг ризосини истайдилар. Булар жон ва моллари билан Худонинг динига ва Расулига ёрдам берадилар. Шу гуруҳлар динда содиқ зотлардир. Ва ҳам Дорул Исломдан жой олган у гуруҳларга ҳисса берилади. Муҳожирлар ҳижрат қилишларидан аввал булар шаҳарларига ҳажрат қилиб келган муҳожирларни дўст тутадилар. Дилларида муҳожирларга берилган нарсалар тўғрисида ҳеч қандай рашк ва ҳасад топмайдилар. Ўзларининг нафсларидан бу муҳожирларни муқаддам тутадилар. Ва буларга ўз насибаларини, гарчи ўзлари у нарсага муҳтож бўлсаларда берадилар. Ҳар ким нафсини баҳилликдан сақлар экан, шундай зотлар нажот топгувчидирлар.

10. Муҳожирлар ва ансорлардан кейин келадиган гуруҳлар, яъни тобеинлар дуо қилиб айтадиларки: «Парвардигоро бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва биздан илгари иймонга мушарраф бўлган биродарларимизнинг гуноҳларини кечиргин. Бизнинг дилимизга у мўъмин биродарларимиз учун гина ва ҳасадни пайдо қилмагин. Эй Парвардигоро, Сен бандаларга ниҳоятда меҳрибон раҳимлм зотсан.

11-13. Эй Муҳаммад, бу мунофиқларни крмадингми? Аҳли китоб кофирлари-дўстларига айтадиларки: «Агар сизлар диёрларингиздан чиқарилсаларингиз, биз ҳам сизлар билан чиқамиз. Сизларнинг зарарларингиз учун ҳеч кимга итоат қилмаймиз. Агар мусулмонлар билан жанг қилсаларинг, сизларга ёрдам берамиз.» Аллоҳ таоло гувоҳлик бериб айтадики, булар ёлғончидирлар. Агар яҳудлар ўз диёрларидан чиқарилсалар, булар улар билан бирга чиқмайдилар. Агар муқотала қилинсалар ёрдам бермайдилар. Агар билфарз ёрдам берсалар, уруш вақтида орқаларини ўгириб қочадилар. Лекин Бани Назирага ҳеч ким тарафидан ёрдам берилмайди. Албатта сизлар уларнинг дилларида Аллоҳ таолодан ҳам ҳайбатлидирсизлар. Бу шунинг учундирки, булар фаҳмсиз қавмдирлар.

14-17. Бу гуруҳлар ҳаммаси қўшилиб сизлар билан жанг қилмайдилар. Агар жанг қилсалар ҳам атрофи қўрғонли қишлоқда туриб жанг қиладилар, ёки деворнинг орқасида беркиниб туриб жанг қиладилар. Чунки сизларинг ҳайбатларингиздан дилларига қўрқув жойлашгандир. Лекин бу уруш ўз ўрталарида бўлса, қаттиқ бўлади. Зоҳирларини кўриб иттифоқдир деб ўйлайсан, лекин диллари бир-бирларидан жудо, паришондир. Бу ҳолларининг боиси шуки, булар ақлсиз қавмдирлар. Яқинда буларнинг ҳоллари булардан муқаддам ўтган, қилган ишларининг жазосини тортган қавмга ўхшайди. Қиёмат куни буларга қаттиқ азоб муқаррардир. Бу мунофиқларнинг фириблари шайтоннинг фирибига ўхшайди. Вақтики шайтон инсонга: «Кофир бўл»-деб айтса, ва инсон унга итоат қилиб, кофир бўлса, шайтон унга айтадики: «Мен сендан безорман. Мен Парвардигори оламдан қўрқаман.» Охир шайтон билан у одамнинг оқибати шундай бўладики, иккови ҳам Дўзахга киради. Ва Дўзахда ҳамиша қолади. Золимларнинг жазоси шудир.

18-20. Эй мўъминлар, Худодан қўрқинглар. Ҳар бир нафс ўзидан илгари Қиёматга нима юборганини ўйласин. Худодан қўрқинглар, Аллоҳ таоло қилган амалларингдан хабардордир. Худонинг эсларидан чиқарган қавмга ўхшаманглар. Бас, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг ўз нафсларини хотирларидан унуттирган. Бу жамоа фосиқдирлар. Ўт(Дўзах) асҳоблари Жаннат асҳоблари билан баробар бўлмайдилар. Жаннат асҳоблари ўз мақсадларига етгувчидирлар.

21-24. Агар Биз бу Қуръонни тоққа нозил қилсак, эй Муҳаммад, сен тоғнинг Аллоҳ таолодан қўрқанидан пора-пора бўлиб кетганини кўрар эдинг. Биз бу мисолларни халққа баён қиламиз, шоядки, фикр қилиб ибрат олсалар. У Аллоҳ таоло шундай зотдирки, ундан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч маъбуд йўқ. Махфий ва ошкорни билувчи фақат ўзидир. У кечирувчи меҳрибондир. Парвардигор шундай зотдирки, ундан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч Худо йўқдир, магар Ўзидир. У подшоҳдир, зоти покдир. Барча айблардан саломатдир. Мўъминларга омонлик берувчидир, бандаларни сақловчидир, ғолибдир, синиқларни ислоҳ қилувчидир, ҳамма нарсадан улуғдир. Аллоҳ таоло кофирларнинг шерикларидан покдир. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани халқ қилувчидир, йўқдан вужудга келтирувчидир. Ҳамма махлуқотга сурат берувчидир. Унинг яхши номлари бордир. Ердаги ва осмондаги нарсалар уни поклик билан ёд қиладилар. Ҳамма нарсадан ғолиб ва ҳамма ишлари ҳикматлидир.

Орқага Олдинга