Мадинада нозил бўлиб, 22 оятдан иборат. Сура номи унинг илк оятида келган «тажадилу» сўзидан олинган.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.
1-4. {Расулуллоҳнинг замонларида Авс ибни Собит(р.а.) билан хотинлари Хавла(р.анҳо)нинг ўрталарида жанжал воқеъ бўлди. Авс ибн Собит айтдиларки: «Сен менга онам кабисан.» Жоҳилият даврида бу сўзни талоқ деб ҳисоб қилар эдилар. Одамлар буни талоққа ҳукм қилдилар. Хавла(р.анҳо) Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, эри тўғрисида шикоят қилди. Расулуллоҳ ҳам ҳукм қилдиларки: «Сен талоқ бўлибсан.» Хавла(р.анҳо) жанжал қилиб: «Мени талоқ қилгани йўқ.»-деб айтдилар. Расулуллоҳ яна айтдиларки: «Эрингга талоқ бўлибсан.» Хавланинг эридан болалари кўп эди. Эридан жудо бўлганига таъсирлаиниб, Парвардигорга муножот қилди. Сўнгра бу сура нозил бўлди.}
Эй Муҳаммад, албатта Аллоҳ таоло сен билан эри тўғрисида жанжал қилаётган ва Аллоҳ таолога шикоят қилаётган у хотинни эшитди. Албатта Аллоҳ таоло банларининг сўзларини эшитади ва ҳолларига донодир. Сизлардан у гуруҳларки, хотинлари билан музоҳара қиладилар, яъни хотинларининг сатр қилинадиган жойларини оналарининг аъзоларига ўхшатади, ҳеч вақт хотинлари оналари бўлмайди. Оналари ўзларини туққан волидаларидир. Бу гуруҳлар номаъқул ва ёлғон гапларни айтадилар. Тавба қилсалар, Аллоҳ таол кечирувчидир. Хотинлари билан музоҳара қилган, кейин сўзларидан қайтиб ружуъ қилган жамоалар бунинг каффорасига яқин келмасдан илгари бир қул озод қиладилар. Аллоҳ таоло сизларга шундай насиҳат қилади. Аллоҳ таоло қилган амалларингиздан хабардордир. Агар озод қилиш учун қул топмасалар, хотинларига яқин бўлмасдан туриб, икки ой кетма-кет рўза тутадилар. Агар рўзага ҳам қодир бўлмасалар, етмишта мискинга таом берадилар. Худо ва расулига итоат қилувчиларга шу ҳукмдир. Бу ҳукмлар Худонинг ман қилган ҳудудларидандир. Инкор қилувчиларга Қиёматда қаттақ азоб бордир.
5-6. Албатта, Худога ва Расулига мухолиф бўладиган гуруҳларни хор ва залил қилинади. Чунончи булардан аввал мухолиф бўлган умматлар хор ва залил қилинган эди. Ваҳоланки равшан далиллар нозил қилганмиз. Мункирларга Қиёматда хор қилувчи азоб муқаррардир. Эй Муҳаммад, аллоҳ таоло ҳамма ўликларни қабрдан чиқариб маҳшаргоҳга жам қилган кунни ёд қил! Кейин қилган амалларига огоҳлантиради. Худо атоло уларнинг амалларини сақлагандир. Агар улар эсларидан чиқарган бўлсалар, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан хабардордир.
7-8. Эй Муҳаммад, билмайсанмики, Аллоҳ таоло осмондаги ва ердаги махфий ашёларни билади. Уч киши бир-бирлари билан гаплашмайдилар, магар Аллоҳ таоло тўртинчиларидир. Ва на беш киши махфий гаплашмайдилар, магар Аллоҳ таоло олтинчиларидир. Хоҳ бунбан кам бўлсин, хоҳ кўп бўлсин, қаерда бўлсалар ва бир-бирлари билан махфий сўзлашсалар, Аллоҳ таоло биргадир. Кейин Қиёмат куни уларнинг амалларидан огоҳлантиради. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага донодир. Эй Муҳаммад, бир-бирлари билан гуноҳ сўзларни сўзлашишдан ман қилинганларни кўрмадингми? Улар адоват бўладиган сўзларни ва ҳам Расулга нофармонлик келтирадиган сўзларни махфий сўлашадилар. Вақтики, сенинг ҳузурингга келсалар, шундай лафзлар билан салом берадиларки, бу хил саломни Аллоҳ таоло сенга раво кўрмайди. Ва яна дилларида ўйлайдики, бу пайғамбар бўлса, Худо нимага айтган сўзимиз учун бизга жазо бермайди. Буларнинг азоб тортишлари учун Жаҳаннам етарлидир. Дўзах кўп ёмон жойдир.
9-10. Эй мўминлар, агар бир-бирларинг билан гуноҳ бўладиган ва адоват келтирадиган ва ҳам Расулнинг ҳукмига мухолиф сўзларни махфий ва ошкора сўзлашманглар, балки савоб бўладиган ва тақвога сабаб бўладиган сўзларни сўзлашинглар. Ёмон сўзларни сўзлашишда Парвардигордан қўрқинглар. Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурига бориб жавоб берасизлар. Бу хилдаги ёмон сўзларни сўзлашиш шайтоннинг иғвоси билан бўлади. Чунки шайтон мўъминларни ғамгин қилишни истайди. Ваҳоланки, ҳеч бир нарса мўъмиларга зара етказа олмайди, магар Худонинг иродаси билан. Мўъминлар лозимки Худога таваккул қилсинлар.
11. Эй мўъминлар, Пайғамбар тарафидан сизларга: «Мажлисларда кенг ўтиринглар.»- деб айтилса, бас, сизлар албатта итоат қилиб кенроқ ўтиринглар. Аллоҳ таоло ҳамма ишларингда кенглик беради. Вақтики сизларга: «Туринглар»- деб айтилса, бас, туриб кетинглар. Албатта сизлардан итоат қилганларингизнинг даражасини кўтаради ва илмлиларнинг мартабасини баланд қилади. Аллоҳ таоло қилган ишларингдан хабардордир.
12-13. Вақтики Расулуллоҳнинг олдиларига ҳар хил одамлар келиб, ҳар нав саволлар бериб, Расулуллоҳни танг қилишар эди. Бу оят нозил бўлди. Расулуллоҳ билан сўзлашмоқчи бўлсаларинг аввал Худонинг йўлида садақа қилингдар, кейин сўзлашинг. Бу садақа бериш сизларга яхшидир. Сизларни гуноҳлардан пок қилади. Агар садақа беришга қодир бўлмасаларинг, бас, Аллоҳ таоло авф этади. Аллоҳ таоло кечирувчи ва меҳрибондир. Оё сизларга сўзлашишдан илгари садақа бериш машаққат бўлдими? Ва вақтики, қўлларингдан келмаса ва қила олмасаларинг қўрқдиларингми? Аллоҳ таол сизлардан авф қилди, бас, намоз ўқинглар, закот беринглар, Аллоҳга ва Расулига итоат қилинглар. Аллоҳ таоло қилган амалларингдан хабардордир. Бу оят билан сўзлашишдан аввал садақа бериш мансух бўлди.
14-18. Эй Муҳаммад, Худо ғазаб қилган қавм билан дўстлик қиладиган у гуруҳларни кўрмайсанми? Булар сизлардан ҳам, улардан ҳам эмасдирлар. Ёлғондан «Бизлар мусулмонмиз»-деб қасамёд қиладилар. Ёлғон айтганларини ўзлари биладилар. Аллоҳ таоло булар учун қаттиқ азобни муҳаё қилган. Буларнинг қилган амаллари ниҳоятла ёмондир. Булар қасамларини ўзларини кўрсатмайдиган ниқоб қилиб олганлар. Ва бошқаларни ҳам Худо йўлидан маън қиладилар. Буларга Қиёмат куни хор қилувчи азоб мақаррар. Қиёмат куни буларнинг моллари ва авлодлари Худонинг азобидан нажот беролмайди. Булар Дўзах аҳлидирлар ва у Дўзахда ҳамиша қоладилар. Аллоҳ таоло буларни қабрдан чиқариб, маҳшаргоҳга жам қилган ўша кунда, булар Худонинг ҳузурида ҳам: «Биз мўъмин ва аҳли Исломмиз.»-деб худди сизларга қасам қилганларидек қасамёд қиладилар. Бу билан бирор фойдага эга бўламиз деб гумон қиладилар огоҳ бўлингларки, булар энг ёмон ёлғончидирлар.
19-21. Бу мунофиқларга шайтон ғалаба қилган ва дилларидан Худонинг ёдини кўтарган. Бу мунофиқлар шайтоннинг тобеъларидир. Огоҳ бўлингларки, албатта шайтоннинг гуруҳлари ўзларига зиён қилувчидирлар. Албатта Аллоҳ ва Расулига мухолиф бўлганлар ҳаммадан хорроқ кишилардир. Аллоҳ таоло ҳукм қиганки: «Мен ва Мен юборган пайғамбарим мухолифлардан ғалаба қиламиз.» Албатта Аллоҳ таоло қудратли ғолибдир.
22. Эй Муҳаммад, сен шундай қавмни топмайсанки, Худога ва охиратга иймони бўла туриб, Худо ва расулининг душманларини дўст тутса, агарчи Худонинг душманлари буларнинг отаси бўлсада, ё фарзанди бўлсада ё биродари бўлсада, ёки қавм-қариндошлари бўлсада. Чунки мўъминлар шундай жамоадирки, Аллоҳ таоло уларнинг дилларига иймонни мустаҳкам қилган ва ўз тарафидан буларга фай ва футуҳ билан қувват бергандир. Қиёмат куни буларни шундай Жаннатга дохил қиладики, тагидан анҳорлар оқиб туради. Булар у Жаннатда ҳамиша қоладилар. Аллоҳ рози бўлади ва булар ҳам Аллоҳдан рози бўлади. Бу гуруҳ Аллоҳнинг лашкарларидир. Огоҳ бўлингларки, албатта Худонинг лашкарлари нажот топгучидир.