loader

061. Саф сураси

Сура номи мўимнларнинг саф тортиб, Аллоҳ йўлида урушганликларини билдирган 4- оятидан олинган.Мдинада нозил бўлиб, 14 оятдан иборат.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-4. Осмондаги малоикалар ва ердаги инсонлар аллоҳ таолони поклик билан ёд қиладилар. Аллоҳ таоло ғолиб ҳикматли зотдир. Эй мўъминлар, нима учун қилмаган амалларингиздан сўзлайсизлар. Аллоҳ таоло наздида қилмаган ишни сўзлаш кўп номақбул. Аллоҳ таоло шундай гуруҳни дўст тутадики, Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам саф тотиб урушадилар. Буларнинг сафлари гўёки мастаҳкам қилинган бинога ўхшайди.

5-6. Эй Муҳаммад, ўша вақтни ёд қилгинки, Мусо(а.с.) қавмларига айтдилар: «Эй қавмим, менга нима учун озор берасизлар. Биласизларки, мен сизларга Аллоҳ таоло тарафидан келган пайғамбарман.» Вақтики, Мусо(а.с.)нинг қавмлари кажравлик қилдилар. Аллоҳ таоло ҳам уларнинг дилларини каж, яъни эгри қилди. Аллоҳ таоло фосиқ қавмни ҳидоят қилмайди. Эй Муҳаммад, шу вақтни ёд қил. Ийсо(а.с.) яҳудларга айтдилар: «Мен сизларга Худо тарафидан келган пайғамбарман. Олдимдаги Тавротни тасдиқлайман ва мендан кейин келувчи Аҳмад номли пайқамбардан башорат бераман.» вақтики, Аҳмад номли пайғамбар мўъжизалар билан келди. Кофирлар: «Бу очиқ жодугарликдир»-деб айтдилар.

7-9. Ким Худонинг шаънига ёлғон тўқийдиган одамдан ҳам золимроқдирким?! Ваҳоланки, у Ислом тарафига даъват қилинади. Аллоҳ таоло золим қавмни ҳидоят қилмайди. Кофирлар хоҳлайдиларки, оғизлари билан Худонинг нурини ўчирсалар. Ваҳоланки Аллоҳ таоло агарчи кофирлар хоҳламасалар ҳам, Ўз нурини (яънт Исломни) мукаммал қилувчидир. Парвардигор шундай зотдирки,ўз расулини ҳақ дин билан, ваҳдоният билан юборади, токи, Ислом дини агарчи мушриклар ёмон кўрсалар ҳам, бошқа динлардан ғолиб келсин.

10-13. Эй мўъминлар, Мен сизларга қаттиқ азобдан нажот берувчи тижоратни кўрсатайми?! Худога ва расулига келтирасизлар ва Худонинг йўлида молларинг ва нафсларинг билан жиҳод қиласизлар. Бу сизларга энг фойдали ишдир. Агар билсаларинг, бу амалларингнинг бадалига Худо сизларнинг гуноҳларингизни кечиради. Ва тагидан анҳорлар ўтган жаннатга дохил қилади. Жаннату аднда покиза жойларга ўтқизади. Бу сизлар учун улуғ мақсадларга етмоқдир. Иккинчи неъмат сизлар нени дўст тутасиз, хоҳлайсизлар худо сизларга уни ато қилади. У яқинда Худо тарафидан сизларга кофирлар устидан фатҳу зафар топишдан иборатдир. Эй Муҳаммад, мўъминларга бундан башорат бер!

14. Эй мўъминлар, Худонинг динига ёрдам берувчи бўлинглар. Чунончт Ийсо(а.с.) хос ёронларига айтдилар: «Худонинг дини тарафига ким менга ёрдамчи бўлади. Ийсо(а.с.)нинг хос ёронлари(хаворийлар): «Худо динига ёрдам берувчи бизлармиз»-деб айтдилар. Кейин Бани Исроилдан бир жамоа кофир бўлдилар. Бас, биз мўъминларга душманларнинг муқобилига қувват бердик, бас булар ғолиб бўлдилар.

Орқага Олдинга