loader

062. Жумъа сураси

Сура номи 9-оятида келган «жумъа» сўзидан олинган. Мадинада нозил бўлиб, 11 оятдан иборат.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-4. Осмондаги фаришталар ва ердаги ашёлар Худони поклик билан ёд қиладилар. Аллоҳ таоло ҳақиқий подшоҳдир, тамоми айблардан покдир, ғолибдир, феъли ҳикматлидир. Парвардигор шундай зотдирки, ўқимаган уммийларга ўзларидан пайқамбар юборади. У пайғамбар бу уммийларга Худонинг оятларини тиловат қилиб беради ва буларни ёмон ихтилофлардан қутқаради. Қуръон ва илмни таълим беради. Албатта, булар илгари очиқ гумроҳликда эдилар. Яна у пайқамбарни ҳануз улар дунёга келиб, буларга қўшилмаган бошқа бир тоифа халққа юборади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан ғолиб ва феъли ҳикматлидир. Бу нубуват Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаганига ато қилади. Аллоҳ таоло улуғ фазл соҳибидир.

5-8. У яҳудлар жамоасики, Тавротга амал қилш зиммаларига юкланган эди. Кейин амал қилмадилар. Буларнинг ҳоллари китобларни кўтарган эшакнинг ҳолига ўхшайди. Худонинг оятига мункир бўлувчиларнинг ҳоллари кўп ёмондир. Аллоҳ таоло золим қавмларни ҳидоят қилмайди. Эй Муҳаммад, яҳудларга айтгин: «Эй яҳуд жамоаси, агар сизлар ўзларингни Худонинг дўстлари деб гумон қилсаларинг, унда ўлимни орзу қилинглар.» Булар шунинг учунки, гуноҳни касб қилиб, ўзларидан илгари гуноҳларини охиратга юборагандирлар. Булар ҳаргиз ўлимни хоҳламайдилар. Аллош таоло золимларнинг ҳолига донодир. Эй Муҳаммад, буларга: «У ўлимки, сизлар ундан қочасизлар, албатта сизларга етади. Кейин сизлар ошкора ва махфийни билувчи Аллоҳнинг ҳузурига юбориласизлар. Сўнгра Аллоҳ таоло сизларни қилган амалларингизга огоҳлантиради.»

9-11. Эй мўъминлар, вақтики жумъа кунида Жумъа намози учун Азон айтилса, намоз ўқишга югуринглар. Ва олди-сотдини тарк этинглар. Агар билсаларинг олди-сотдидан кўра бу яхшидир. Вақтики, жумъа намози адо қилинса, кейин ўз ишларинга тарқалинглар ва Худо муқаррар қилган ризқ-рўзини талаб қилинглар. Худони кўплаб ёд(зикр) қилинглар, шоядки шунда нажот топарсизлар. Вақтики тижоратни кўрсалар ёки кофирларнинг нағорасини эшитсалар, шу тарафга мутафарриқа бўлиб кетадилар. Сени турган ҳолингда ташлаб кетадилар. Буларга айтгинки, Аллоҳнинг наздидаги савоб тижоратдан афзалдир. Аллоҳ таоло ризқ берувчиларнинг афзалидир.

Орқага Олдинга