Анъом сураси 165 оятдан иборат бўлиб, 91, 92, 93 ва 151, 152, 153-оятлари Мадинада, қолганлари Маккада нозил бўлган. Суранинг баъзи оятларида арабларнинг қурбон қилинган ҳайвонлари тўғрисидаги бир қанча ирим-сиримларининг ботил эканлигини таъкидлаганлиги учун «Анъом» сураси деб аталган. Анъом-қўй, эчки, туя, сигир ва манда (катта бошли ҳайвонлардан, катта гавдали, сийрак жунли, қалин терили, кавш қайтарадиган, сут эмизувчи ҳайвонлар) жинсларини англатган бир сўздир.
Бандаларга шу дунёда ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман
1. Ҳамма яхшиликлар Худоникидур. Ул зот қудрати омил бирла осмонни ва ерни халқ этди, ва ҳам зулумот билан нурни пайдо қилди. Энди кофирлар Аллоҳга бутларни баробар қиладурлар.
2. Ул ўшал зотдурки, сизларни аввалда лойдан халқ қилди баъдазон (сўнгра) сизларни ҳаётингизга бир муддатни ҳукм қилди. Дунё муддати Парвардигор наздида муайяндур. Энди (шундан кейин ҳам,)эй мушриклар, қиёматга шак қиладурсизлар.
3. Ва ул ўшал зотдурки, Аллоҳ таоло осмонларда ҳам ва ерда ҳам ул сизларнинг сирларингизни ва зоҳир ҳолларингизни билур ва нима нарсаки қилурсизлар уни ҳам билур.
4-5. Худо тарафидан динни ҳақлигига ҳар оят келса кофирлар тасдиқ қилмасдан ундан юзларини ўгирурлар. Бас, батаҳқиқ кофирлар Қуръон нозил бўлганда такзиб қилдилар. Бас, яқинда буларни масхара қилган ва такзиб қилган феълларини натижалари буларга зоҳир бўлади.
6. Оё, улар шу воқеани билмайдилармики, бизлар қаҳр ва ғазаб билан булардан аввал ўтган кўп қавмни ҳалок қилган эрдик. Биз уларга сизларга бермаган қувватни ва кенгликни ато қилган эрдик. Ҳатто, уларнинг тепасига булутлардан кўп ёмғирлар ёғдириб, дарахтларини тагидан анҳорлар жорий қилган эрдик. Бас, уларни қилган гуноҳларининг бадалига ҳалок қилдик, кейин уларни ўрнига бошқа қавмни пайдо қилдик.
7. Агар бизлар санга эй Муҳаммад, Қуръонни қоғозларга ёзиб юборсак эрди, кофирлар қўллари билан ушлаб кўруб туриб ҳам шак қилар эрдилар ва айтар эрдиларки,» Бу очиқ сеҳр ва жодудир».
8. Вақтики, Муҳаммадга нубувват келганда кофирлар айтдилар нима учун Муҳаммадга фариштани ўзи нозил қилинмабдур токи бизга:» Муҳаммад пайғамбардур»,- деб айтсун. Агар биз малоикани ўзини нозил қилсак ҳар оина буларни ҳалокатига ҳукм қилар эрди, чунки фариштани кўрган замон ҳалок бўлар эрдилар. Бас, буларга бир нафас ҳам муҳлат берилмас эрди.
9. Агар расулни бизлар фариштадан қилганимизда одам шаклида қилган бўлур эрдик. Илгари шубҳа қилганларидек яна айтур эрдиларки, бу одам, малоика эрмасдур.
10. Эй Муҳаммад, агар сани кофирлар масхара қилсалар ғамгин бўлмагил, чунки сандан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам масхара қилингандурлар. Бас, буларга қилган феълларини бадалига бало келгандур, ҳаммалари ҳалок бўлгандур.
11. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил, мункирларга азоб келишига шак қилсаларинг ер юзини сайр қилинглар аввал (илгари) ҳалок бўлган кофирларнинг асарларини ибрат назари билан кўринглар. Худони динини такзиб қилгучиларни оқибатлари қандай бўлган экан.
12-13. Эй Муҳаммад, мушрикларга айтгил осмондаги ва ердаги ашёлар кимнинг мулкидур ва ким халқ қилгандур? Агар жавоб бермасалар ўзинг айтгилки, Худонинг мулкидур Худо раҳматни ўзига лозим қилгандур. Худога қасамки сизларни маҳшаргоҳда жам қиладур, бунга ҳеч шак ва шубҳа йўкдир. Аммо ул кофирларки ақлларини йўқотиб ўзларига зиён қилгандилар, бас, улар бу кунни келишига ишонмайдилар. Кеча ва кундуз ором оладирган маконлар ва замонлар Худоникидир. Аллоҳ таоло кофирларни сўзларини эшитувчи ва ҳолларини билувчидур.
14. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил: «Эй кофирлар, оё ман осмонларни ва ерни яратгувчи Аллоҳдан бошқа бир зотни маъбуд тутайми? Ваҳоланки, ул ҳаммага ризқ берадур. Унга ризқ берилмайдур. Ул ҳамма нарсадан мустағнийдур». Сан :»Менга амр берилдики ҳаммадан аввал исломни қабул қилдим ва (дейилдики) мушриклардан бўлмагил»-деб айтгил.
15-16. Эй Муҳаммад, айтгил мен Худога исён қилишда улуғ маҳшар кунининг азобидан қўрқадурман. Ҳар ким Аллоҳ таоло тарафидан ўша кунда азобдан қайтарилса, бас, албатта, Худо унга раҳм қилган бўладур. Бу Аллоҳнинг раҳми дўзахдан очиқ нажотдур.
17-18. Агар санга эй Муҳаммад, Аллоҳ таоло бир мусибат етказса, уни бир Аллоҳдан бошқа даф қилолмас. Ва агар санга Аллоҳ таоло хайр етказса бас, Аллоҳ таоло ҳар бир шайга (нарсага) қодирдур. Ва улдур бандаларига ғолиб ва улдур ҳикматли (ҳар нарсадан) хабардор зотдир.
19. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил:» Гувоҳликда кимни гувоҳлиги улуғроқдур. Албатта, Худонинг гувоҳлиги улуғроқдир. Мани ҳақлигимга ва сизларнинг ботиллигингизга Худо гувоҳдир. Шу Қуръоннинг манга Худо тарафидан юборилди»,- дегил, токи ман сизларга шул Қуръон билан Худонинг азобидан ва раҳматидан хабар бериб огоҳ қилай. Оё сизлар Худо билан бошқа худолар ҳам бор деб гувоҳлик берасизларми? Ман бу сўзга ҳаргиз гувоҳлик бермайман. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил:» Худо якка ва ягонадур, ман шунга гувоҳлик бераман. Албатта, ман сизларни Худога шерик қилган бутларингиздан безорман».
20. Аҳли киотблар ўз ўғилларини қандай танисалар Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам шундай танирлар. Одамларки ўз жонларини зое қилганлар ана шулар иймон келтурмаслар.
21. Худони шаънига ёлғон сўзлаб Қуръон оятларин такзиб қилган одамдан золимроқ одам борми, балки йўқдур. Албатта золимлар нажот топмайдурлар.
22. Эй Муҳаммад, ўшал кунни ёд қилгилки ҳаммани маҳшаргоҳга жам қиламиз кейин мушрикларга қани Худоларингизки, Аллоҳ таолога шерик деб гумон қилар эрдингизлар бул кунда сизларга ёрдам берсин.
23-24. Сўнгра қиёмат куни мушриклардан савол қилганда шу сўздан бошқа жавоб йўқки қасам ба зоти Парвардигор бизлар мушрик эмас эдик деб инкор қиладилар. Кўргил эй Муҳаммад, ўз нафсларини азобдан қутқармоқ учун ёлғон сўзлаб инкор қиладилар. Худога қилган бўҳтонлари эсдан чиқиб қолди.
25-26. Кофирлардан баъзилари сани олдинға келиб Қуръонни тиловат қилганингни эшитадилар, ҳақиқатини фаҳмламоқдан маҳрумдурлар чунки дилларини ўраб турадурган пардаларни холқ қилдим. Қулоғига карликни холқ қилдим ҳақ гапни эшитмайдилар. Агар ҳар қанча мўъжизалар кўрсалар ҳам иймон келтурмайдилар. Бул кофирлар сан тиловат қилган Қуръоннинг шаънига айтадурларки, бу Қуръон аввалги ўтган қавмларни афсонасидан бошқа нарса эмас ва булар бошқаларни Қуръонни эшитишдан манъ қиладилар ва ўзлари узоқда турадилар. Ва бу кофирлар бу амаллари билан ўз нафсларини ҳалок қиладилар ва ҳалок бўлганликларини билмаслар.
27-28-29. Эй Муҳаммад, кофирларни қиёмат куни дўзах ўтига яқин келтирилган ҳолларида кўрсанг, кўп ёмон ҳолга тушганларини мушоҳада қилган бўлар эдинг. Бас, шул ҳолда кўп афсус ва надомат билан айтадиларки:» Кошки бизлар дунёга қайтарилсак эди, Парвардигоримизни оятларини такзиб қилмаган бўлар эрдик ва жумла мўъминлардан бўлар эдик». Кофирлар бу сўзларни сидқи дил бирла айтмаслар балки буларга дунёдаги яширган сўзлари ва гуноҳлари зоҳир бўлди шунинг учун афсус қиляпдтилар. Агар буларни дунёга қайтарилса, яна ман қилинган куфру исёнга қайтадилар, булар бу айтган сўзларида ёлғончидурлар. Булар ул дунёда бўлганларида шул дунёдаги ҳаётимиз ҳақиқий ҳаётдир,. Биз қиёмат куни қайтадан тирилмаймиз, деб айтган эрдилар.
30. Эй Муҳаммад, агар сан буларни Худонинг ҳузурига ҳисобот учун ҳозир бўлгандаги ҳолларини кўрсанг эрди таажжуб, қилар эрдинг. Худо буларга шул ҳолда айтадурки:» Қиёмат кунининг бўлиши ҳақ эмасми экан,сизлар инкор қилган эрдинглар?» Кофирлар жавоб бериб айтадиларки:» Худога қасам балки, рост экан». Шундай ҳолда Парвардигор айтадурки, «Килган куфларингни жазосига энди азобини тортинглар».
31. Худо билан мулоқи (рўбаро) бўлишга мункир бўлган кофирлар албатта, ўзларига зиён қилдилар. То вақтики, қиёмат қойим бўлганда ҳасрат ва надомат бирла айтадиларки: Эй афсус, ул дунёдаги қилган гуноҳларимизга». Булар гуноҳларининг юкини орқаларига кўтарган ҳолда дўзах тарафига ҳайдалурлар. Огоҳ бўлингларки, буларни кўтарган юклари кўп ёмон юкдир.
32. Ва дунёвий ҳаёт ўйин ва дил хушликдан бошқа нарса эмасдир. Албатта тақво қилувчиларга охиратдан яхши нарса йўқдур. Сизлар охират яхшилиги тўғрисида фикр қилмайсизларми?
33-34. Эй Муҳаммад, албатта биз биламизки, кофирларнинг санинг шаънингда «Бу жодугар ва ёлғончи» деган сўзлари сани албатта ғамгин қилади. Лекин булар дилларида сани ҳақлигингни биладилар ва инкор қилмайдилар. Лекин буларнинг золимлари инод (??) қилиб бизни оятларимизга инкор қиладилар. Эй Муҳаммад, сан ғамгин бўлмагил ва сабр қилгил сандан муқаддам ўтган пайғамбарларни ҳам такзиб қилгандилар. Бас, улар кофирларни такзибига берган азиятларига сабр қилгандурлар. Тоинки буларга бизнинг ёрдамимиз келди, булар ғолиб бўлдилар. Худони қилган ҳукмини ҳеч ким тағийр беролмайди. Албатта, ўткан пайғамбарларнинг хабарлари санга келгандур.
35-36. Эй Муҳаммад, кофирларни ҳақдан юз ўгиришлари ва сандан беҳуда мўъжизалар талаб қилмоқлари санга оғир тушса, буларни талаб қилган мўъжизаларини ҳосил қилмоққа шавқ қилсанг бас, агар қудратинг етса ерни ёриб ер остига бир тешик ё осмон тарафига бир шоти топиб улар учун бир мўъжиза кўрсата олсанг олиб келгил. Агар Худойи таоло буларни ҳидоятини хоҳлаганда эрди ҳидоят йўлига ҳаммасини жам қилган бўлур эрди. Лекин билгилки, ҳидоят ва залолат Худонинг хохишига боғлиқдир. Лекин сан буларнинг хоҳишларини бажо келтураман деб жоҳиллардан бўлмагил. Албатта сани даъватингга сани насиҳатларингга жону дил бирла эшитувчилар қулоқ соладурлар аммо кофирлар баманзилаи мурдадирлар ҳаргиз қулоқ солмаслар. Мурдаларни қиёмат куни Аллоҳ таоло тиргузадир. Тирилганларидан сўнг Худони олдига ҳозир қилинадилар қилган амалларидан ҳисоб берадилар.
37. Қурайш кофирлари айтдиларки,:»Нима учун Худо тарафидан Муҳаммадга биз хоҳлаган мўжизалар нозил қилинмайди». Буларни жавобига айтгилки:« Аллоҳ таоло ҳар мўъжизани нозил қилмайди. Нозил қилишга қодирдур лекин нозил қилмайди чунки биладики, сизлар ҳар қандай мўъжиза келсада инкор қиларсизлар ва иймон келтирмайсизлар. Лекин буларнинг аксарлари билмайдиларки, хоҳиш қилган мўъжизаларини инкор нузули ҳалокатга сабабдур.
38. Ер юзида ҳаракат қилувчи ва осмонда икки қаноти билан учувчи паррандалар сизларга ўхшағон бир гуруҳ махлуқдурлар. Сизларга ўхшаган ҳаёт кечирадилар. Худога тасбеҳ айтурлар охирда ўладилар ва маҳшаргоҳда жам бўладилар. Лавҳул маҳфузда ҳаммасини бенуқсон ёзгандурмиз.
39. Ул жамоаларики кофирлар бизни оятлармизни такзиб қиладурлар панд ва насиҳат эшитишдан қулоқлари кардур, ҳақ сўзни сўзлашдан тиллари соқовдур жаҳл ва инод қоронғулиғида қолғонлар. Ҳақ таоло ҳар кимни хохласа гумроҳ қиладур ва ҳар кимни хохласа тўғри йўлга солиб қўёдур.
40-41. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил:» Агар Худонинг азоби сизларга келса ё қиёмат қойим бўлса, ўзларингни қандай ҳолда кўрасизлар. Худодан бошқани ёрдамга чақирасизларми?»,- Денглар:» Агар рост сўзловчи бўлсангизлар. Балки сизлар бул ҳолатда Худони чақирасизлар чунки дунёда сизларга бирон бало келганда бутларингизни эсдан чиқариб Худога ёлворар эрдиларинг, бас Худо хохласа сизлардан ул балони даф қилур эрди».
42-43. Бизлар аввал ўткан умматларга сандан аввал расул юборган эрдик, лекин улар иймон келтирмадилар. Бас, шоядки булар Худога тавба қиладилар деб буларни қаттиқлик ва танглик ва беморликларга мубтало қилдик. Бас, вақтики буларга танглик ва қаҳатчилик келганда нима учун Худога зор ва илтижо қилиб тавба қилмадилар? Агар шундай қилганларида Худойи таоло балони даф қилур эрди. Лекин сабаб шулки, диллари қаттиқ бўлди, шайтон бул қабиҳ амалларини чиройли қилиб кўрсатди.
44-45. Вақтики кофирлар пайғамбарлар тарафидан қилинган панд ва насиҳатларни фаромуш қилдилар, ҳар бир назу наъийм дарвозасини очиб қўйдк. Чунки Ҳақ таоло бир қавмни ҳалок қилмоқни ирода қилса, аввал кенглик ва маишатларини зиёда қилади ва Худодан ғофил бўладилар сўнгра, Аллоҳ таоло буларни ҳалок қиладур. Бул қавм кофирлар ҳам вақтики бул нозу наъиймга хурсанд бўлдилар Худодан ғофил бўлдилар. Ногоҳ буларни бул нозу наъиймдан олиб азобга мубтало қилди. Булар вақтики азоби илоҳийни муояна қилганларида қилган амалларига пушаймон бўлдилар. Бас, бу золимлар нест ва нобуд қилинди. Ушбу золимларни ҳолок қилиб ва мазлумларга нажот берган Парвардигори оламга ҳамду сано бўлсин.
46. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил :»Менга хабар берингларчи, агар Худойи таоло сизларни қулоқларингиздан эшитмоқни олса ва кўзларингиздан кўрмоқни олса дилларингизга муҳр босса Худодан бошқа қайси Худо сизларга ёрдам қилиб қайтариб беради. Эй Муҳаммад, назар қилгил қандай оятларни ранг ба ранг баён қиладурмиз. Бу кофирлар бундан огоҳланмай ва инқиёд қилмай (бўйсунмай) юз ўгурадилар.
47. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил :«Менга хабар берингларчи, агар сизларга Худонинг азоби бирдан кечаси ё кундуз ошкора келса, бас, у ҳолда нима илож қиласизлар. Бас, ҳар ҳолда фақат золим қавм ҳалок қилинадур бошқаларни эмас.
48. Биз пайғамбарларни шунинг учун юбордикки, бандаларни Худонинг азобидан қўрқитсинлар ва раҳматидан башорат берсинлар. Бас, ҳар банда итоат қилиб иймон келтирса ва ул амалини тақво билан ислоҳ қилса, бас буларга Қиёмат куни Худонинг азобидан хавф йўқ ғамгин ҳам бўлмайдилар.
49. Ул гуруҳ кофирларки, бизнинг оятларимизға инкор қилдилар, қиёмат куни куфрлари сабабидан азоби илоҳийга мубтало бўлурлар.
50. Эй Муҳаммад, агар сандан ҳар нарсани талаб қиласалар, кофирларга айтгил:» Ман сизларга айтмайманки Худонинг хазиналари манинг олдимдадур Худо билдурмаса ғайбни ман билмасман мен токи, ҳар нарсадан хабар берсам ва ҳам ман малоикаман деб даъво қилмайман. Ман ҳам сизларга ўхшаш башардурман. Ҳеч нарсага мутобаат қилмайман. Магар Худо тарафидан хабар берилса, шунгагина мутобаат қилурман». Агар айтсаларки «сани биздан ҳеч ортиқлигингни кўрмаймиз». Сен жавобига айтгил: «Оё кўр билан кўзи очиқ баробар бўладурми, ҳаргиз баробар бўлмайди. Эй кофирлар ҳақ ва ботилни фикр қилмайсизларми?».
51. Панд насиҳатларинг бирла маҳшаргоҳда Худонинг ҳузурига боришдан қурққан одамларни Худонинг азобидан қўрқитгин, шундоғ одамларга панд ва насиҳат қилгил. Қиёмат куни Худодан бошқа нажот берувчи ва ёрам қилувчи йўқдир. Шоядки булар гуноҳ қилишдан парҳез қилсалар.
52. Муҳаммад алайҳиссаломга Қурайш кофирлари айтдиларки, олдингдаги қамбағалларни олдингдан узоқ қилсанг бизлар санга иймон келтирурмиз. Расуллуллоҳ хоҳладиларки, бу бечораларни вақтинча ҳузурларидан узоқ қилсалар Ҳақ таоло бу хаёлни рад этиб бу оятни нозил қилди. Ул гуруҳларки кеча ва кундуз Худони ибодатига машғулдурлар ҳамиша Худонинг ризосини истайдилар мажлисингдан узоқ қилиб ҳайдама, буларнинг қилган амалларини ҳисоби сани зиммангда эмасдур санинг амалингни ҳисоби ҳам буларнинг зиммаларида эмасдур, токи сан буларни ҳузурингдан ҳайдасанг. Агар сан шундай қилсанг золимлардан бўлурсан.
53. Шунга ўхшаш баъзиларини баъзилари билан синаймиз яъни кофирларни мўъминлар билан, бойларни қамбағаллар билан. Токи оё шул жамоага Аллоҳ таоло бизни ўртамизда мол ва давлат бериб бизни маҳрум қиладурми десунлар. Оё Худойи таоло шукр қилувчиларни ҳолига доно эмасми? Албатта Аллоҳ таоло донодир.
54-55. Эй Муҳаммад, вақтики бизни оятларимизга иймон келтурган мўъминлар сани ҳузурингга келсалар сан уларга «ассалому алайкум» дегил. Яна айтгилки Парвардигорларинг сизларга марҳамат қилишни ваъда қилди. Агар сизлардан биронталаринг билмасдан хато қилиб орқасидан тавба қилса ва ҳам амалини ислоҳ қилса бас, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечирувчи ва мехрибондур. Ва бизлар ояти Қуръонни шундоғ тафсил баён қилурмиз то ҳақ зоҳир бўлсун.
56. Эй Муҳаммад, кофирларға айтгил сизлар ибодат қилган Худодан бошқа бутларга ибодат қилишдан ман Аллоҳ таоло тарафидан манъ қилингандурман ҳаргиз сизларни ҳоҳишларинғга юрмасман. Агар ман сизларға тобеъ бўлсам ул ҳолда, ман гумроҳ бўлурман ҳидоят топган жамоасидан бегона бўлурман.
57. Эй Муҳаммад, кофирларға айтгил:» Албатта ман Худо тарафидан келган ҳужжага эгадирман ул Қуръондур. Ваҳоланки, сизлар уни такзиб қилдинглар. Сизлар шитоб қилган азобнинг ҳукми манда эмасдур. Ҳукм Худоникидур манда ихтиёр йўқдур. Аллоҳ таоло ҳақни баён қиладур ул яхши ҳукм қилувчидур.
58. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил : «Агар сизлар шошилиб талаб қилган азобнинг ихтиёри қўлимда бўлса эрди, ўртамиздаги жанжал тамом бўлган бўлар эрди. Албатта, ҳалок бўлган бўлар эрдинглар лекин Аллоҳ таоло золимларни ҳолига донодир. Қачон азоб берса ўзи биладур».
59. Ғайб хазиналарининг илми Худонинг наздидадур. Бу ишларни ҳеч ким билмайди магар Парвардигор билади. Қуруқликдаги ашёларни ва ҳайвонларни ва дарёдаги жониворларнинг ададларини ва сифатларини бир Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳар бир дарахтдан бирор барги тушса, қайси дарахтдан тушди, қандай тушди, Худодан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳеч бир дона ер тагига ташланмайди ва на мулойимлик ва на қуруқлик мавжуд бўлмайди магар Лавҳул Махфузга ёзилгандур.
60. Ва ул ўшал зотдурки кечқурун сизларни қабзасига олур ва кундузи қилиб турган ишларингизни билиб турур. Кейин сизларни кундузда турғузур токи тамомига етсун. Муаййан муддатдан кейин қайтишларинг унинг тарафига бўлур. Кейин ул нима нарсаки қилар эрдинглар сизларга баён қилур. Ҳар уйқудан сўнг яна инсон уйғонур токи ҳаёт ўз муаййан муддатига етсун.
61-62. Ул зот Парвардигорнинг бандаларга ҳукми ғолибдир. Сизларни амалларингизни муҳофазат қилмоқ учун малоикалар юборадур. Вақтики, ҳаётларингиз тамом бўлиб сизларға ўлум келса, бизларни юборган малоикаларимиз жонларингизни қабз қиладурлар. Бул малоикалар ўз амалларида тақсир қилмайдурлар. Ўлганларидан кейин Худони ҳузурига юбориладилар. Аллоҳ таоло бандаларини ҳақ мавлоларидур. Огоҳ бўлингларки, бу мақомда ҳукм қилмоқ Худога хосдур ва у тез ҳисоб олувчидир.
63-64. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил: «Сизларга биёбонларда кечалари йўлни йўқотиб қўйсаларинг ё дарё қоронғулигида кемаларинг ғарқ бўладиган бўлса ким нажот беради. У вақтида сизлар ошкора ё махфий фарёд қилиб нажот берувчи Худони чақирасизлар. Айтасизларки агар шул балолардан нажот берса, Аллоҳга итоат қилиб шокирлардан бўлар эрдук. Эй Муҳаммад, буларга айтгил шул офатлардан бошқа ҳар кулфатдан Аллоҳ нажот берадур кейин нажот топганларингдан сўнг ширк келтирасизлар.
65. Эй Муҳаммад кофирларга айтгил:» Мана шул Худо қодирдурки, сизларга юқориларингдан азоб юборса ё оёқларинг тагидан бало чиқарса ёки сизларни гуруҳ-гуруҳларга бўлиб юборса, бир-бирларинг билан уруш қилиб баъзиларинг баъзиларингни қатл қилсаларинг. Эй Муҳаммад, биз оятларни қандай баён қилишимизни фикр қилгил, токи булар бу оятларни фаҳмлаб ботил йўлдан қайтиб Ҳақ йўлга юрсинлар.
66-67. Эй Муҳаммад, сани қавминг Худони азоби учун келган оятларини такзиб қиладилар. Ваҳоланки ул яқиндур. Агар кофирлар ул азобни сандан талаб қилсалар, уларга айтгил:» Ман сизларни азобларингизга вакил эрмасман. Манинг вазифам сизларга хабар бермоқдур. Ҳар бир ишни бўлиши ўз вақтига муқаррардур. Сизлар шошилманглар азоб келишини яқинда биласизлар.
68-69. Эй Муҳаммад, ҳар вақти кўрибсанки, кофирлар бизни оятлармизни масхара қилиб ва таъна қилиб сўзлашиб ўтирибдулар. Сан булардан юз ўгириб мажлисларидан чиқиб кетгил то вақтики бул сўзларини тарк қилиб бошқа сўзға ўтгунларича. Агар шайтон бул жойдан чиқиб кетмоқни эсингдан чиқарса, ёдингга келган вақтда бул золимлар билан ўлтурма, тақводор мўъминларга кофирларнинг қилган амалларини ҳеч қандай жавобгарлиги йўқдир. Лекин панд ва насиҳат қилмоқлари лозимдур шоядки булар ҳам Худодан қўрқсалар.
70. Эй Муҳаммад, ўз динларини ўйин кулгуга айлантирган ва ҳам дунё ҳаёти уларни мағрур қилган аҳли китоблардан юз ўгиргил ва аларга Қуръон билан панд ва насиҳат қилгил. Токи нафслари қилган амаллари учун азобга мубтало бўлмасинлар. Қиёмат куни хар бир нафсга Худодан бошқа хеч дўст ва мададкор ва шафоат қилувчи йўқдур. Агар ҳар бир нафс ўзини азобдан қутқармоғи учун ҳар қандай фидя берсада қабул қилинмайди. Бу жамоани қабиҳ амаллари учун дўзахда заҳарлик қайноқ шароб бериладур. Буларга куфрларининг бадалига дардлик азоб муҳайёдур.
71-72. Эй Муҳаммад кофирларга айтгил:» Худодан бошқа қўлларидан манфаат ё зарар етказолмайдигаан бутларга ибодат қилайлукми? Бизни Аллоҳ таоло ислом йўлиға ҳидоят қилгандан сўнг орқа пошналаримизга қайтайликми? Худди жин ва шайтон оздириб, биёбонга эргаштириб кетган одам кабидурки, ул ҳайрон бўлиб қаёққа боришни билмайди, уни асҳоблари бизни тарафга келгил деб тўғри йўлга чақироди, ул мутараддид бўлиб қайтишни ҳам билмайди боришни ҳам билмайди. Эй Муҳаммад, сан айтгил:» Ҳақиқатда тўғри йўл Худони йўлидир бизлар Худо тарафидан маъмурмиз шунгаки, Парвардигори оламни ҳукмига итоат қилайлик ва ҳам Худойи таоло бизларга намоз ўқинглар ва Худодан қўрқинглар деб буюргандир. Албатта қиёмат куни Парвардигорни ҳузурига жам қилинасизлар.
73. Аллоҳ таоло шундоғ зотдурки, осмон ва ерни бенуқсон халқ қилди. Ёд қилгил, ўшал кунники, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани мавжуд бўлмоғини ирода қилса «бўл» деб амр қилур, ўша онда мавжуд бўлур. Уни ҳар ҳукми ҳақдир. Ҳукмронлик ўзига хосдир. Ўша вақтидаки, ҳазрат Исрофил алайҳиссалом тарафидан ҳаммани гўрдан тирилтириш учун сурга дам урулур. Аллоҳ таоло ҳар бир махфий нарсаларни ва ошкора нарсаларни билувчидир. Ҳар бир ҳукмида ҳаким ва донодир.
74. Эй Муҳаммад ёд қилгил шул вақтники, Иброҳим ўз отаси Озарга айтди: «Сан бутларни Худо деб анга ибодат қиласанми? Ман сани ва қавмингни очиқ гумроҳлик йўлида деб биламан».
75-76. Чунки ҳазрат Иброҳимга отасини ва қавмини кўрсатдик. Шунга ўхшаш осмон ва ерни ажойиботларини кўрсатдик. Токи Ҳақ таолони қудрат комиласини билсун ва яқин қилувчилардан бўлсун. Бас, вақтики қоронғи бўлди юлдузларни кўрди ҳазрат Иброҳим айтдилар: «Шу Парвардигорим эмасмикан? Ҳазрат Иброҳимнинг эътиқодлари Худони борлигига комил эрди, лекин Худо нима нарсадан иборат ани кайфияти маълум эрмас эрди. То ҳануз ҳам маълум бўлгани йўқ чунки қавмлар ситорапараст эдилар. Саволлар ҳам шуни устида бўлди. Вақтики юлдуз ботиб йўқ бўлди айтдиларки:«ман дўст тутмасман ва эътиқод ҳам қилмайман йўқ бўлиб кетувчиларга».
77-78. Вақтики, ҳазрат Иброҳим равшан бўлуб тулуъ қилган ойни кўрдилар, айтдилар: Парвардигорим шу оймики?. Вақтики бу ҳам ғуруб бўлиб йўқ бўлди. Айтди: «Эй Парвардигоро, манга ҳақиқатни кўрсатмасанг ва ҳидоят қилмасанг албатта адашган қавмлардан бўлурман». Вақтики офтобни равшан тулуъ қилганини кўрдилар. «Парвардигорим шу эканми бу бошқалардан катта экан». Вақтики бул ҳам ғуруб бўлуб йўқ бўлди, Иброҳим алайҳиссалом айтди: «Эй қавм мен сизларни Худога шерик қилган нарсаларингиздан безорман».
79. Энди мен бу нарсалардан юз ўгириб осмон ва заминни халқ қилган зотни тарафига мутаважжиҳ бўлдим ва ботиллардан қайтдим мен мушриклардан эмасман.
80-81. Ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломни қавмлари Иброҳим алайҳиссалом билан Худо хусусида мунозара қилиб жанжал қилдилар. Иброҳим алайҳиссалом айтдилар: «Эй гумроҳлар, ман билан Худони ваҳдониятига жанжал қиласизларми? Ваҳоланки, мени Худойи таоло тўғри йўлга ҳидоят қилди. Сизларни шерик қилган Худоларингиздан қўрқмайман. Манга ҳар кулфат келса Парвардигоримнинг ҳоҳиши билан келади. Парвардигоримни илми кенгдур. Ҳар бир нарсани билади. Оё фикр қилмйсизларми ман сизларни Худоларингиздан қандай қўрқай? Ваҳоланки, сизлар ҳеч қандай ҳужжатсиз, илмсиз Худо тарафидан далили йўқ Худога шерик қилишдан қўрқмайсизлар. Энди бу икки фирқадан қайси бирови Худони азобидан нажот топишга аҳақ ( ҳақлироқ) Худога итоат қилувчиларми ё мушрикларми агар билсангизлар.
82. Ул гуруҳларики, иймон келтургандирлар ва иймонларини куфрга аралаштирмагандирлар мана шулар дўзахда ҳамиша қолишдан саломатдирлар мана шулар ҳидоят йўлидадурлар.
83. Мана шул юқорида зикр бўлган ҳужжат ва далилларни ҳазрат Иброҳимга бердик, токи мушрик қавмларни шул далиллар билан Худо тарафига даъват этсин. Биз ҳоҳлаган инсонни даражасини юқори қиламиз. Албатта, Парвардигоринг баъзиларни даражасини баъзилардан баланд қилмоқда ҳикматлик донодур.
84-87. Иброҳим алайҳиссаломга ўғиллари Исҳоқ алайҳиссаломни ва набиралари Яъқуб алайҳиссаломни бердик. Буларни ҳидоят қилиб, пайғамбар қилиб, Нуҳ алайҳиссаломни зурриётларидан Довуд ва Сулаймон ва Юсуф ва Мусо ва Хорун алайҳиссаломларни пайғамбар қилдик. Мана шул зотларга ўхшаш ҳар бир яхши бандага яхши жазолар берамиз ва ҳам Нуҳ алайҳиссаломни зурриётларидан Закариййо ва Яҳйо ва Ийсо ва Илёс алайиҳиссаломларни пайғамбар қилдик. Буларни ҳар бировлари солиҳлардан эрдилар. Ва ҳам ҳидоят қилдик Исмоил ва Алясаъ ва Юнус ва Лут алайҳиссаломларни. Ва Пайғамбар қилдик. Буларнинг ҳар бировларига фазилат бердик ўша замонни ҳалқига ва ҳам ҳидоят қилдик баъзиларини оталарини ва болаларини ва биродарларини. Шул пайғамбарларни зотларини пайғамбарликка сазовор қилдик ва тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
88. Аллоҳ таолонинг ҳидояти бандаларига будурки, кимни хоҳласа ани ҳидоят қилур. Ва агар булар ширк қилса эрди албатта ҳамма қилган амаллари зоеъ бўлур эрди.
89-90. Ана шу зотлар эрдилар ул одамларики биз уларга китоб ва ҳикмат ва пайғамбарлик берган эрдик. Агар шул зотларга Қурайш кофирлари инкор қилсалар бу қавмни ўрнига бошқа қавмни олиб келамиз. Буларга топширамиз бул пайғамбарларга иймон келтирмоқни алар ҳаргиз инкор қилмайдилар. Бул гуруҳ анбиёларики Худо ҳидоят қилгандур эй Муҳаммад, сан шул зотларни тавҳидларига иқтидо қилгил. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил, ман пайғамбарлигим учун сизлардан ажр сўрамайман мани бул пайғамбарлигим халқи оламга панд бермоқдур.
91. Аҳли китоблар Худони яхши танимадилар, Худога лойиқ хурматни бажо келтирмадилар. Вақтики булар айтсаларки, «Худо башар учун ҳеч бир аҳком юбормади». Сан буларга айтгилки, «Ҳазрат Мусога келган китобни ким юборди? Анда очиқ ва равшан аҳкомлар бор ва ҳам бандаларни ҳидоят қилди сизлар уни қоғозларга ёзиб ошкора қилдингизлар ва кўпларини ҳалқдан пинҳон қилдингизлар ва ота боболарингиз билмаган нарсаларни бу китобда сизларга таълим берилди. Эй Муҳаммад буларга айтгил, шул китобни сизларга Худо нозил қилди агар инкор қилсалар буларни ўз ботилларига ташлаб қўй машғул бўлаверсинлар.
92. Бу Қуръон бизлар нозил қилган китобдурки, фойдалик ва баракотликдур, ўзидан аввал нозил бўлган китобларни тасдиқ қилувчидур. Сан бул Қуръон билан аҳли Маккани ва Макка атрофидаги арабларни панд ва насиҳат қиласан. Ҳар кимики оҳиратга иймони бўлса бул Қуръонга иймон келтирадур. Андоғ одамлар намозларини ўз вақтида ўқийдурлар.
93. Ким золимроқ шу одамданки Худони шаънига ёлғон ва туҳмат қиладур ё айтадики Муҳаммад алайҳиссаломга ўхшаш манга ҳам Худодан ваҳий келди. Ваҳоланки, унга ҳеч қандай ваҳий келгани йўқ. Ва яна ким золимроқ шундоқ одамданки, айтади, «Худо нозил қилган каломнинг мислини (ўхшашини) ҳам сўзлайвераман. «Эй Муҳаммад, агар сан золимларни ўлим шиддатларини тортиб турган ҳолларини кўрсанг эрди, золимларнинг ҳолини ёмон ҳолда кўрган бўлур эрдинг. Шул вақтида золимлар жон беришни қаттиқлигига мубтало бўлганлар. Ваҳоланки, жон олувчи азоб фаришталари қабзи руҳ, қилмоқ учун қўлларини узатган ҳолда айтадурлар: «Эй кофирлар, руҳларингни жасадларингдан чиқаринглар. Бу кун сизлар Худони шаънига айтган ноҳақ сўзларингни бадалига хор қилувчи азоб билан азобланасизлар. Ваҳоланки, сизлар ул дунёда Худонинг оятларини инкор қилиб, гарданкашлик қилур эрдинглар.