loader

100. Одиёт сураси

Маккада нозил бўлган бу сура ўн бир оятдан иборатдир.
«Одиёт» – чопқир отлар деганидир. «Аср» сурасидан кейин нозил бўлган бу сурада инсонларнинг нонкўрликларидан, Қиёмат куни майдонга келадиган заҳматли ва аччиқ ҳақиқатлардан сўз юритилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Мужоҳидларнинг пишқириб нафас олувчи югурик отларига қасам! Югурганда оёқларининг тагидан (остидан) учқунлар (чақмоқлар) чиқарувчи отларга қасам! Субҳ (тонг) вақтида (душманни) ғорат қилгувчи ғозийларнинг отларига қасам! Югурганда осмонга гард ва ғубор чиқаргувчи отларга қасам! Ўша субҳ вақтида душманларнинг (қоқ) ўртасига кириб боргувчи отларга қасамки,
6-11. Албатта, инсон Парвардигор берган неъматларига ношукурдир. Албатта, Парвардигор уларнинг бахилликларига, ношукурликларига гувоҳдир. Албатта, инсон молининг муҳаббатига қаттиқ гирифтордир. Инсон қабрлардаги ўликлар тирилтирилиб чиқарилган вақтда ва диллардаги сирлар маълум бўлган вақтда қандай ҳолат бўлишини билмайдими? Албатта, Парвардигор ҳар бир амалга мувофиқ жазо беради ва уларнинг тамом (барча) амалларидан хабардордир.

Орқага Олдинга