loader

112. Ихлос сураси

Маккада нозил бўлган бу сура тўрт оятдан иборатдир.
«Ихлос» – самимий бўлмоқ, динга ич-ичдан боғланмоқ, унинг асосларини фақат Аллоҳ таоло ризоси учун бажармоқ маъносидадир. Бу сура Исломий тавҳид ақидасининг энг ҳақиқий ва теран маъноли ифодасидир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан Парвардигорнинг қандай Зот эканлиги, сифати ҳақида сўралганида, ушбу сура нозил бўлди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-4. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), айтгил: «Аллоҳ таоло якка ва ягонадир. Аллоҳ таоло бениёз (беҳожат)дир. Аллоҳ таоло фарзанд пайдо қилмаган (туғмаган). Ўзи ҳам туғилган эмас. Парвардигорга ҳеч ким куфв эмас, яъни ўхшаши (мисли, қиёси) йўқ».

Орқага Олдинга