loader

111. Масад сураси

Маккада нозил бўлган бу сура беш оятдан иборатдир.
«Таббат» сўзи – «қурисин, ҳалокат бўлсин!» маъносидаги дуои баддир. Сура «Фотиҳа» сурасидан кейин нозил бўлиб, «Масад» деб номланган ва Абу Лаҳаб ҳақида нозил бўлган.
Абу Лаҳаб Расулуллоҳ алайҳиссаломга азият бермоқ учун кўп фитналар уюштирган, ҳатто хотини билан биргаликда яширин тарзда йўлларига тиканлар сочиб қўйган.
Исломнинг ибтидосида (бошланғич даврида) Муҳаммад алайҳиссалом қавм-қариндошларини йиғиб, зиёфат бериб, шу зиёфатда уларни иймонга далолат қиладилар. Бир ривоятга кўра эса, «Шуаро» сурасининг 124-ояти нозил бўлганда, Пайғамбаримиз яқин қариндошларини чақириб, уларни Исломга даъват қилганлар. Амакилари Абу Лаҳаб аччиқланиб айтадики: «Таббан лака», яъни «Эй Муҳаммад, Сенга ҳалокат бўлсин!» Ўшанда ушбу сура нозил бўлган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Абу Лаҳабнинг ўзи ҳалок бўлсин! У, албатта, ҳалок бўлади! Унинг моли ва пайдо қилган касбу камоли ундан Худонинг азобини даф қилолмайди. Тезлик билан ёниб турган ўтга (жаҳаннамга) киради. Ўтин кўтарувчи (ташувчи) хотини (Умму Жамил) ҳам ўтга киради. У хотин бўйнида хурмонинг пўстлоғидан бўлган арқон билан Расулуллоҳнинг йўлларига ташламоқ (сочмоқ) учун ҳамиша тикан ташир эди.

Орқага Олдинга