loader

099. Залзала сураси

Мадинада нозил бўлган.8 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг исми ҳам унинг биринчи оятидан олинган. «Залзала» - «зилзила» деганидир. Бу ерда қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз кетади. Сўнг одамларнинг қайта тирилиши ва ҳисоб-китоб ҳақида сўз кетади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иза зулзилат» сураси Қуръоннинг ярмига тенг келади»,–деганлар.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
2. Ва ер ўз  юкларини отиб чиқарса.
3. Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
4. Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
5. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
6. Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)

Орқага Олдинга