Маккада нозил бўлган.11 оятдан иборат.
«Адият»дан мурод мужоҳидларнинг Аллоҳнинг йўлидаги жиҳодда чопувчи отлари кўзда тутилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сураи каримада мужоҳидлар минган отларнинг турли сифатлари ила қасам ичиб, инсон Ўз Роббиси неъматининг қадрига етмаслигини таъкидлайди.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
2. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
3. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
4. Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
5. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
6. Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
7. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
8. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
9. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
10. Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
11. Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!