loader

103. Аср сураси

Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.
Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи ояти ном бўлиб қолган. «Аср» калимаси - замон, юз йил, умр, аср намоз, ўша намознинг вақти каби маъноларни англатади.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Аср билан қасам.
2. Албатта, инсон хусрондадир.
(Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади.)
3. Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир.
(Маълум бўлдики, инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслик учун тўртта сифатга эга бўлиши керак экан: Аллоҳга иймон келтириши. Солиҳ амаллар қилиши. Ҳақ амаллар қилиши. Сабрга чақириши.)

Орқага Олдинга