Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.
Суранинг номи ўзининг биринчи оятдаги «Ҳумаза» сўзидан олинган. «Ҳумаза» сўзи одамларнинг айбини ғийбат ила кўп тўқувчи маъносини англатади.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.
2.У мол жамлади ва уни санаб турди.
3. У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.
4. Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар.
5. «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?
6. У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.
7. Қалбгача етиб борадир.
8. Албатта, у уларни устидан қоплангандир.
9. Узун-узун устунларга боғлангандирлар.