Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, йигирма олти оятдир. У барча халойиқни ўз даҳшати билан ўраб оладиган Қиёмат Куни рўй берадиган воқеа-ҳодисаларни баён қилиш билан бошланади. Шунинг учун бу сура "/ошия — Ўраб олгувчи" деб номлангандир.
Бу сурада еру осмондаги ҳар бир мавжудот Ягона Яратгувчининг — Аллоҳ таъолонинг борлигига далолат қилиб туриши таъкидланади.
Сура ниҳоясида Пайғамбар алайҳиссаломнинг зиммаларидаги вазифа фақат панд-насиҳат билан Ҳақ Йўлига даъват қилиш эканлиги уқтирилиб, панд-насиҳатга кулоқ тутмааган кимсалар Аллоҳ таъолонинг ҳузурига борганларида ўз қилмишларига яраша жазо олишлари ҳақида хабар берилади.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга ўраб олгувчи (Қиёмат Куни) ҳақидаги хабар келдими?
2. У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи.
3. (Бўйин ва кўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир.
4. (Улар) қизиган дўзахга кирур!
5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур!
6-7. Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос қилмайдиган зарийъдан (зарарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!
8. (Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз неъматлардан) шод-хуррам;
9. (Ҳаёти-дунёда Аллоҳ Йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур.
10. (Улар) олий жаннатда бўлиб;
11. У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.
12. У жойда оқар булоқ бордир.
13. У жойда баланд сўрилар;
14. Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар;
15. Тизиб қўйилган ёстиқлар;
16. Ва тўшалган гиламлар бордир.
Изоҳ: Юқоридаги оятларда кофирлар тушадиган дўзах азоби ва мўъминлар етадиган жаннат неъматлари тасвирланди. Охират ҳаётидан келтирилган бу жонли лавҳалар кишилар ўқиб, ибрат олишлари учун эди. Энди инсонлар кўриб ибрат олишлари ва Яратганнинг борлигини, бирлигини билиб иймон келтиришлари учун улар ҳар кун, ҳар соатда рўбарў келадиган тўрт нарса мисол тариқасида келтирилади.
17-18-19-20. Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!
Изоҳ: Ушбу оятларда кишиларнинг назари аввало ҳайвонот оламидан "саҳро кемаси" деб ном олган туяга қаратилмоқда. Дарҳақиқат, саҳро аҳли учун туя ҳам алоқа воситаси, ҳам оғир юкларни ташувчи ва оғир вазифаларни бажарувчи хизматкор; унинг юнги кийим бўлса, сути тўйимли ва суюмли таом. У ўзи баҳайбат ва ниҳоят даражада бақувват бўлишига қарамасдан ёш гўдак етакласа ҳам бўйсуниб кетаверади. Унга миниш ёки вазмин юкларни ортиш ўта қулай: бир ишора билан олдингизга чўкиб, гўё бир харсанг тошдек қилт этмасдан туради, миниб олгач эса яна бир ишора билан у "харсанг тош" ўрнидан кўчиб, исталган тарифга равона бўлади. Булар туянинг ташқаридан кузатилган пайтда кўзга ташланадиган жиҳатлиридир. Энди унинг вужудига ибрат назари билан қаралса, у ойлаб овқатсиз, сувсиз юра олишидан тортиб, унинг баданидаги ҳар бир аъзо нақадар саҳрога мослаб яратилганини кўриб Яратганнинг кудратига тан бермай илож йўқ.
Энди яна кўриб, ибрат олишимиз лозим бўлган мавжудотлардан бири устимизда "том" бўлиб, бизларни бошқа сайёралар ва бошқа оламлардан етиши мумкин бўлган зиён заҳматдан сақлаб тургувчи осмон бўлса, яна бири "ернинг қозиқлари" бўлган тоғлардирки, улар ўзларининг атрофидаги иқлимни мудом мўътидиллаштириб туришларидан ташқари ичларида инсонлар учун зарур бўлган хазиналирни ҳам асраб берадилар. Энди тоғлардан ерга тушадиган бўлсак, у ҳам бизлар яшашимиз, уй-жойлар бино қилишимиз ва экинзорлар, боғ-роғлар барпо этишиииз учун қулай — текис қилиб қўйилибди. Хўш, буларнинг барчаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб, шундай аниқ ва ҳикматли тартиб-интизомга келиб қолганми? Ёки бу мавжудотларнинг ҳар бирини одамлар ўз қўллари билан яратиб, мана шундай жойлаштириб кўйишдимикан? Бу икки тахминнинг ҳам тўғри эмаслигини билиш учун катта илмнинг ҳожати йўқ фақат тоза, заҳарланмаган фикр ва озгина инсоф бўлса, бас, мазкур мавжудотларни яратиш фақат барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ таъолонинг Кўлидан келиши маълум бўлади — қорлади. Шунинг учун ҳам юқоридаги оятларда барча инсонлар Еру осмондаги нарсаларга холис кўз билан, ибрат олиш учун назар солишга даъват қилиндилар.
Куйидаги оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга кишиларни Исломга даъват этишда мана шундай ибратли мисоллар билан панд-насиҳат қилиш йўлини тутмоқ амр этилди.
21. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, Сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос.
22. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.
23. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса;
24. У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар!
25. Зеро, ёлғиз ўзимизга қайтишлари бордир!
26. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!