loader

018. Қаҳф сураси

Каҳф-ғор. Бу сурада бошқа қиссалар билан бир қаторда ажиб бир тарихий воқеа, "Ашоби каҳф" воқеаси баён этилган. Унда тавҳид, имон ёълида золим шоҳ зулмидан қочиб бориб, бир ғорга яширинган фидойи йигитлар тўғрисида гап кетади. Сурада Мусо билан Хизр (а.с.)ларнинг ибратли қиссалари ва Зулқарнайн қиссалари ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, бошқа суралардаги каби илоҳий ўгитлар фасоҳатли оятлар билан баён этилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган зот (Аллоҳ)га - ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади,  
2. (балки, у) тўғри (ҳақ ва рост)дир. Ҳузуридан (келувчи) қаттиқ азоб билан огоҳлантириш ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга яхши мукофот (жаннат) хушхабарини бериш,
3. (дарвоқе, улар) у ер (жаннат)да мангу қолувчилардир;  
4. шунингдек, "Аллоҳнинг фарзанди бор" деганларни огоҳлантириш учун (Китобни нозилқилди).
5. (Мушриклар,) зотан, уни (фарзанд моҳиятини) ўзлари ҳам, ота-боболари ҳам билмаслар. Оғизларидан чиқувчи (бу) сўз оғирдир. (Улар) фақат ёлғонни сўзлаяптилар.
6. (Эй, Муҳаммад,) улар ушбу Сўзга (Қуръонга) имон келтирмасалар, эҳтимол, Сиз уларнинг ортидан, афсуслик билан ўзингизни ҳалок қилувчидирсиз?!  
7. Албатта, Биз (одамлардан) қайсилари чиройлироқ амал қилишларини синамоқ учун Ер юзидаги бор нарсани унга зийнат қилиб қўйдик.  
8. (Биз,) шубҳасиз, унинг (Ернинг) устини (безаксиз) силлиқ ва қуруқ қилиб қўювчи ҳамдирмиз.
9. Балки, Каҳф (ғор) ва Битик (воқеалари ёзилган тош) эгаларини Бизнинг мўъжизаларимизнинг энг ажойиби, деб ҳисоблагандирсиз?  
10. Қайсики, йигитлар ғорга паноҳ истаб боришиб: "Эй, Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин", - дедилар.  
11. Бас, (ўша) ғорда бир неча йил уларнинг "қулоқларига уриб" (ухлатиб) қўйдик.  
12. Сўнгра (уларнинг ичидаги) икки гуруҳдан қайси бири турган муддатларини (тўғри) ҳисоблашларини билиш (синаш) учун уларни уйғотдик.
13. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизга уларнинг хабарини ҳақиқатан айтиб берурмиз. Дарҳақиқат, улар Парвардигорларига имон келтирган ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилган йигитлардир.
14. Биз уларнинг диллари (имонларини) қувватлантирдик - ўшанда улар (золим шоҳ қаршисида) туриб дедилар: "Бизнинг Раббимиз осмонлар ва Ернинг Парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга "илоҳ"га сира илтижо қилмаймиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
15. Ана у қавмимиз эса Ундан ўзгаларни "илоҳ" қилиб олдилар. Кошки ўзлари учун бирор аниқ ҳужжат келтирсалар экан. Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ким ҳам золимроқдир?!" Хизр (а.с.) ларнинг ибратли қиссалари ва Зул-қарнайн қиссалари ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, бошқа суралардаги каби илоҳий ўгитлар фасоҳатли оятлар билан баён этилган.
16. "(Йигитлар!) Модомики улардан (мушриклардан) ва Аллоҳдан ўзга улар сиғинаётган нарсалардан юз ўгирган экансизлар, энди ғорга паноҳ излаб борингиз! Раббингиз сизларга Ўз раҳматини кенг қилур ва ишларингиз омадини берур".  
17. Қуёш чиқишида уларнинг ғорларининг ўнг тарафидан ўтиб кетганини, ботишида эса уларнинг чап томони бўйлаб йироқлашиб кетганини, улар эса ҳамон унинг кенг бағрида эканларини кўрасиз. Бу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидан (бири)дир. Кимни Аллоҳ ҳидоят этса, бас, ўшагина ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, бас, унинг учун Тўғри ёълга солувчи дўст топа олмассиз.
18. Ухлоқ бўлсалар-да, (кўзлари очиқ бўлгани учун) сен уларни уйғоқ, деб ўйлайсан. Биз уларни (чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турармиз. Уларнинг ити эса олд оёқларини остонага ёзиб ётур. Агар уларни кўриб қолсанг, даҳшатга тушиб, улардан юз ўгириб қочган бўлур эдинг.
19. Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни ана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: "Қанча турдингиз?" Улар(нинг айримлари): "Бир кун ё ярим кун", - дедилар. (Қолганлари эса): "Қанча (ухлаб) турганингизни Раббингиз билур. Энди бирортангизни шу пулингиз билан шаҳарга жўнатингиз, у энг покроқ таомларни қараб, сизларга ундан озуқа олиб келсин. У лутф билан эҳтиёткорона юрсин ва сизларни бирортага сездириб қўймасин. Изоҳ: Бундан бир аср олдин Ҳиндистонда чоп этилган ва қориларимиз қўлида ҳозиргача "Қори Қуръон" номи билан фойдаланилиб келинаётган Қуръон нусхаларида шу оятдаги "валяталаттаф" калимаси Қуръони Каримнинг қоқ ўртаси сифатида белгиланган.  
20. Чунки улар (шаҳар аҳли) сизлардан огоҳ бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қилурлар ёки сизларни ўз динларига қайтарурлар ва у ҳолда, сира нажот топа олмайсизлар", - дЭйишди.
21. Шундай қилиб, Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ҳақидаги) ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун (одамларни ғор йигитларидан) хабардор қилдик. Ўшанда (улар вафот этишгач) ўзаро уларнинг ишлари ҳақида тортиша бошладилар. Бас, (баъзи кишилар): "Уларнинг устига уйлар бино қилинглар. Парвардигорлари уларни яхши билувчидир", - дедилар. Уларнинг устида ҳукмрон бўлган (имонли подшоҳ ва сарой аъёнлари эса): "Албатта, биз улар (яъни, Ашоби Каҳф қабри) узра (ғор оғзига) бир масжид қуриб олурмиз", - дЭйишди.  
22. Ҳали улар (Муҳаммадга замондош яҳудий, насоро ва мусулмонларнинг айримлари ўша Ашоби Каҳф ададини): "Учтадир, тўртин чилари итларидир", десалар, (бошқалари) "бешта бўлиб, олтинчилари итларидир", деб ғайбга тош отурлар (тахминан гап сотурлар). Яна: "(Улар) еттитадирлар, саккизинчилари итларидир" ҳам дЭйдилар. (Эй, Муҳаммад,) "Уларнинг саноғини Раббим яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билур", денг. Бас, улар хусусида фақат (ваҳий асосида) очиқ мунозара қилинг ва (Ашоби Каҳф) ҳақида уларнинг бирортасидан савол сўраманг! Изоҳ: Ашоби Каҳфнинг номлари тўғрисида турли ривоятлар мавжуд. Мадорик тафсирида Али ибн Аби Толиб (р.а.)дан нақл қилинишича уларнинг номлари - Ямлихо, Макшалино, Машлино, Марнуш, Дабарнуш, Шознуш, Кашфиттанус. Итларининг номи Қитмир.
23. Бирор нарса ҳақида: "Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман", дея кўрманг!
24. Илло, "Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)" (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни, "иншоаллоҳ", денг) ва: "Шояд Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри ёълга ҳидоят этса",денг! Изоҳ: 23-24-оятлар нозил бўлишининг сабаби ривоятларга қараганда, бир гуруҳ яҳудий диндорлари келиб, Муҳаммад (а.с.) дан имтиҳон учун "Руҳ ҳақида, Ғор воқеаси ва Зулқарнайн" ҳақида сўрашган. Ўазрат: "Жавобини сизларга эртага айтаман", - деганлар, лекин "Иншоаллоҳ" демаганлари учун. Аллоҳ таоло ўз расулини ҳушёрликка чақириб, бир неча кун ваҳийни тўхтатиб қўйган. Саволларга кечроқ, ваҳий тушгандан кЭйин жавоб қилганлар.    
25. (Улар) ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз (йил)ни зиёда қилдилар. Изоҳ: Яъни, қамарий йил ҳисоби билан тўла 300 йил, шамсий-мелодий йилга ҳисоб қилиш учун эса, яна 9 йил қўшиш кераклиги уқдирилмоқда.  
26. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Уларнинг қанча турганларини Аллоҳ яхши билувчидир. Осмонлар ва Ернинг сирлари фақат Унга оиддир. У нақадар кўрувчи ва эшитувчидир! Улар (одамлар) учун Ундан ўзга бирор дўст ёъқдир. У (Ўз) ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас".  
27. (Эй, Муҳаммад,) Сизга ваҳий қилинган Раббингизнинг Китоби (Қуръон)ни тиловат қилинг! Унинг сўзларини ўзгартирувчи ёъқдир. Ундан ўзга сира паноҳ топа олмассиз.
28. Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Дунё ҳаёти зийнати учун улардан кўзларингиз четлаб ўтмасин! Ва қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!
29. Айтинг: "(Бу Қуръон) Раббингиз (томони)дан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин". Аниқки, Биз золим (кофир)лар учун алангалари уларни қамраб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар (ташналикка чидамай) ялинсалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдирувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!
30. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.  
31. Айнан улар учун остиларидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатлар бор бўлиб, улар у жойда олтин билакузуклар билан беза нурлар ва яшнаб турувчи шойи либослар кийиб, сўриларда суяниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот у, нақадар гўзал жой у!
32. (Эй, Муҳаммад, кофирларга) икки киши масалини келтиринг. Улардан бири учун икки узумзор боғ қилиб, у иккисини хурмозор билан ўраган ва ўртасини экинзор қилган эдик.
33. Ҳар икки боғ ҳосилини бекаму кўст берар, уларнинг ўртасидан бир анҳор ўтказган эдик..
34. Яна унинг бойлиги ҳам бор эди. Бас, у биродарига мурожаат қилиб: "Менинг бойлигим сеникидан кўпроқ ва одамларим кучлироқ", - деди.  
35. Ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кираётиб, айтди: "Бу (боғу бойлигим) ҳеч қачон ёъқ бўлмайди.
36. Қиёмат ҳам қойим бўлмайди, деб ўйлайман. Қасамки, агар Раббимга (фаразан) қайтарилсам, (қайта тирилсам), албатта, бундан ҳам яхшироқ оқибат (бахт)ни топурман".
37. Биродари унга мурожаат қилиб, деди: "Сени (Одамни) тупроқдан, сўнг бир томчи "сув"дан яратиб, сўнгра инсон қилиб ростлаган зот (Аллоҳ)га кофир бўлдингми?!  
38. Мен эса: "У Аллоҳ Раббимдир" (дЭйман) ва Раббимга ҳеч кимни шерик қилмайман.
39. Сен боғингга кирганингда: "Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир", деганингда эди! Бордию мени бойлик ва фарзанд жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг,  
40. шоядки, Раббим менга сенинг боғингдан яхшироқ (боғ) ато этар, (сенинг боғингга эса) осмондан офат юборур, бас, у тойғоқ (текис) ерга айланиб қолур.
41. Ёки унинг суви (ер қаърига) сингиб кетиб, сен уни истаб топа олмай қолурсан".  
42. (Дарҳақиқат), унинг меваси (боғи) иҳота (ҳалок) қилинди. Ўзи эса ҳувиллаб қолган ишкомларни (кўриб) ва уларга сарфланган нарсаларни (ўйлаб), чапак чалганича (пушаймон қилиб): "Қани эди, мен ҳам Раббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!" - деб қолди.
43. Шунингдек, унинг учун Аллоҳдан ўзга на бир ёрдам берадиган гуруҳ бўлди ва на ўзи (ўзига) ёрдам бера олувчи бўлди.
44. У жойда (Қиёматда) мадад фақат Ҳақ - Аллоҳ (изми)дадир. У мукофоти яхши ва оқибати хайрли зотдир.  
45. (Эй, Муҳаммад, одамларга) дунё ҳаёти мисолини келтиринг. (У) худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, (баҳорда) у сабабли ер ўсимликлари (бир-бирига) аралашиб (қалинлашиб) кетур, сўнгра (кузда) шамоллар учириб кетадиган хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир зотдир. Изоҳ: Инсон умрининг баҳори - ёшлик даври ва кузи - кексалик айёми экани ҳақида масал берилмоқда.  
46. Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Раббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир.  
47. Тоғларни (булутлардек) юргизадиган ва сизлар Ерни теп-текис (тоғу, боғларсиз) кўрадиган Кунни (Қиёматни эслангиз)! (У Кунда Биз) улардан бирортасини қўймай йиғамиз.
48. Улар саф тортган ҳолларида Раббингизга рўбарў қилинадилар (ва Биз уларга айтурмиз): "Мана сизларни илк бор қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда, (яланғоч ҳолингизда) ҳузуримизга келдингиз. Балки сизларга Биз ваъда қилган Кунни (Қиёматни пайдо) қила олмас, деб ўйлагандирсизлар?!"
49. (Сўнг ҳар бир кишининг) номаи аъмоли (ўз қўлига) қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: "Ҳолимизга вой! Бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди", дЭйишларини кўрурсиз. (Улар) қилган (барча) амалларини нақд ҳолда топурлар. Раббингиз ҳеч кимга зулм қилмас.
50. Эсланг, (Эй, Муҳаммад,) фаришталарга Одамга сажда қилинг, дЭйишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин  сунишдан бош тортди. Энди сизлар (Эй, Одам болалари,) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон "ўринбосардир!"  
51. Мен уларни (иблис ва унинг зурриётини) на осмонлар ва Ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилган эмасман, шунингдек, (бу) ёълдан оздирувчиларни (Ўзимга) дастёр қилиб ҳам олганим ёъқ.  
52. У Кунда (Қиёматда Аллоҳ): "Сизлар Менинг шерикларим деб ўйлаган (бутларингизни) чақирингиз", дер. Бас, уларни чақирганларида, (улар) жавоб қилмайдилар. (Чунки) Биз уларнинг ўрталарида ҳалокат чоҳини (дўзахни) пайдо қилиб қўйган бўламиз.
53. Гуноҳкорлар дўзахни кўриб, ўзларининг унга тушувчи эканларини биладилар, аммо ундан қочишга жой топмайдилар.
54. (Биз) бу Қуръонда одамларга турли масаллардан баён қилдик. Дарҳақиқат, инсон кўп жанжал (баҳс) қилувчидир.  
55. Одамларга ҳидоят келганда имон келтиришларидан ва Парвардигордан мағфират сўрашларидан тўсган нарса - бу фақат уларга ўтганларнинг ёъли (ҳалокатлари) келиши ёки очиқ азоб келиши (интизорлиги)дир. Изоҳ: Ўтганларнинг ёълидан мурод - уларга ўхшаб имон келтирмай итоатсизлик қилган қавмларга келган азобнинг буларга ҳам келишининг ҳақлиги ёки келадиган азобга ишонмай, масхара учун унинг келишини кутиб ўтиришларидир.
56. Биз пайғамбарларни фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчилар сифатидагина юборурмиз. Кофир бўлганлар эса ботил (ҳужжатлар) билан тортишиб, унинг ёрдамида ҳақиқатни тойилтирмоқчи бўлурлар ҳамда оятларимни ва ўзлари огоҳлантирилган нарсани (охират азобини) масхара қилиб олурлар.  
57. Парвардигорининг оятлари билан насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган (гуноҳ)ларини унутиб қўйган кимсадан ким золимроқдир?! Дарҳақиқат, Биз (Қуръонни) англамасликлари учун уларнинг дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Демак, агар Сиз уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам сира ҳидоятга юрмаслар.
58. Раббингиз мағфиратли ва раҳм (шафқат) соҳибидир. Агар уларни қилган гуноҳлари сабабли тутганида, уларга азобни нақд қилган бўлур эди. Ёъқ, улар учун ваъда қилинган бир вақт (Қиёмат) борки, Ундан ўзга бирор паноҳ топа олмаслар.
59. Ана у шаҳарлар (аҳолиси)ни зулм қилишгач, ҳалокат пайтларини аниқ белгилаб қўйиб, ҳалок қилдик.  
60. Мусо (ўзининг хизматкор) йигитига: "Тоикки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман", - деган пайтини эслангиз. Изоҳ: Мусо (а.с.) нинг хизматкор йигити Ювшаъ (а.с.) эдилар. Шу оят билан Мусо ва Хизр (а.с.)лар қиссаси бошланади. Бунга сабаб Мусо (а.с.) Ҳақ Таолодан: "Мендан ҳам илми, мартабаси юқорироқ банданг борми?" - деб сўраганда, У: "Ҳа, бор" - деган. "Қайси ердан уни топурман?" - деганларида, "Бир балиқни саватчага солиб денгиз бўйидан юриб бораверасан. Балиқ ёъқолган жойдан уни топурсан" дЭйди. Балиқни саватчага солиб, уни хизматкори қўлига бериб ёълга равона бўладилар.  
61. Қачонки, у иккиси (икки денгиз) қўшиладиган ерга етишгач, балиқларини унутдилар. Бас, у (балиқ) денгиз қаърига ёъл олди.
62. Бас, қачонки (у ердан) ўтишгач, (Мусо) йигитига: "Нонуштамизни келтир, ҳақиқатан, бу сафаримиздан жуда чарчадик", - деди.
63. У (хизматкор) айтди: "Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни унутибман. (Буни сизга) айтишни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. У (балиқ) денгизга ажиб (ёъсинда) ёъл олганеди".
64. (Мусо) деди: "Мана шу биз истаган нарсадир". Сўнг (Хизрни) қидириб, изларига қайтдилар.
65. Бас, бандаларимиздан бир бандани (Хизрни) топдиларки, Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик. Изоҳ: Ато этилган раҳматдан мурод пайғамбарлик, илм ёки узоқ умрми, эканлиги ҳақида турли фикрлар бор. Яъни Хизр (а.с.) пайғамбар бўлганмилар ёки валийми? Кўпроқ уламолар серкаромат валий бўлганликларини таъкидлайдилар.  
66. Мусо унга: "Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри ёълни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?" - деди.
67. У (Хизр) айтди: "Аниқки, сен мен билан бирга (илм муаммоларига) сабр қила олмайсан.
68. (Зотан) ўзинг эгаллаб хабардор бўлмаган нарсага қандай сабр қилурсан?!"
69. (Мусо) деди: "Иншоаллоҳ, сен менинг сабрли эканимни кўрурсан. Мен бирор ишда сенга итоатсизлик қилмасман".  
70. У (Хизр) айтди: "Бас, агар менга эргашсанг, то ўзим сенга айтмагунимча, бирор нарса ҳақида мендан сўрамагин!"
71. Бас, иккиси ёълга тушдилар. То бориб бир кемага минишлари билан (Хизр кемани) тешиб қўйди. (Мусо) айтди: "Одамларини ғарқ қилиш учун уни тешдингми?! Жуда ножўя иш қилдинг-ку!"
72. У (Хизр) деди: "Мен билан бирга сабр қилишга сира тоқатинг етмайди, демаганмидим?!"
73. (Мусо) айтди: "Унутганим учун мени айбламагин ва бу ишим сабабли мени машаққатга дучор ҳам қилмагин".
74. Сўнгра яна ёълга тушдилар. То бориб бир болани учратганларида (Хизр) уни қатл этди. (Буни кўрган Мусо) деди: "Наҳот бировни ўлдирмаган бир бегуноҳ жонни ўлдирсанг?! Ҳақиқатан, (сен) хунук иш қилдинг!"  
75. У (Хизр) деди: "Сенга мен билан бирга сабр қилишга сира тоқатинг етмас, демаганмидим?!"  
76. (Мусо) деди: "Агар бундан кЭйин сендан бирор нарса ҳақида сўрасам, менга ҳамроҳ бўлмагин. Мен томондан узр (меъёри)га етган бўлурсан".  
77. Сўнгра (улар) яна ёълга тушдилар. То бир шаҳар аҳлининг олдига келиб, улардан таом сўраган эдилар, уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. КЭйин ўша жойда йиқилай деб турган бир деворни кўришгач, (Хизр) уни тиклаб қўйди. (Мусо) деди: "Агар хоҳласанг, бу (ишинг) учун ҳақ олишинг мумкин эди".
78. У (Хизр) айтди: "Мана шу сен билан менинг ажрашимиздир. Энди мен сени сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвили (шарҳи)дан огоҳ қилурман:  
79. Кема хусусига келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилиб қўймоқчи бўлдим. (Чунки) уларнинг ортида барча (бутун) кемаларни тортиб олаётган бир подшоҳ бор эди.  
80. Ҳалиги боланинг эса, ота-оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у (бола) туғён ва куфр билан уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик.  
81. Шу сабабдан, уларга Парвардигорлари у (бола)дан кўра покизароқ ва ундан кўра меҳри бонроқ (бошқа бир болани) бадал (еваз) қилиб беришини истадик.  
82. Энди девор эса, шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина бор эди. Уларнинг отаси солиҳ киши эди. Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу (ишларни) ўзимча қилганим ёъқ. Мана шу сен сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвилидир".
83. (Эй, Муҳаммад,) яна Сиздан Зул-қарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Мен сизларга у ҳақдаги хабарни ҳозир ўқиб берурман".
84. Дарҳақиқат, Биз унга (Зул-қарнайнга) Ерда мартаба бердик ва (истаган) барча нарсасига ёъл (имконият) ато этдик.
85. Бас, у (аввал Ғарбга қараб) ёъл олди.
86. То (кетаётиб) кун ботадиган жойга етгач, у (қуёшнинг) бир лойқа булоқ (орти)га ботаётганини кўрди ва (булоқ)нинг олдида бир қавмни учратди. Биз: "Эй, Зул-қарнайн, ё (уларни) азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомалада бўлурсан", - дедик. Изоҳ: Лойқа маъносини англатувчи "ҳамиа" калимаси бошқа бир қироатда "ҳомия" ўқилади. Маъноси қайноқдир. Демак, қайноқ булоқ узра, деган маъно чиқади.  
87. У айтди: "Зулм қилган кимсани, албатта, азоблагаймиз. Сўнгра Парвардигорига қайтарилгач, У зот уни янада хунук азоб билан азоблар.  
88. Энди имон келтириб эзгу иш қилган кишига келсак, унинг учун гўзал мукофот (жаннат) бўлур. Биз ҳам унга ишимиздан осонларини буюрурмиз".
89. Сўнгра, у (Шарққа қараб) ёъл олди.
90. То (кетаётиб) кун чиқишга етиб боргач, унинг (қуёшнинг) бир қавм узра чиқаётганини кўрди. Биз у қавм учун қуёшдан (сақланадиган) бирор парда қилмаган эдик.  
91. (Унинг иши) шунақа. Албатта, Биз унинг ҳузуридаги илмларни иҳота қилиб олганмиз.  
92. Сўнгра, у яна ёъл олди.
93. То (кетаётиб) икки тоғ ўртасига етиб келгач, у (тоғлар ортида) гапни сира англамайдиган қавмни учратди.
94. Улар: "Эй, Зул-қарнайн, албатта, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) ҳақ тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир тўғон қуриб берурмисан?" - дедилар.  
95. У (Зул-қарнайн) айтди: "Раббимнинг менга ато этгани (неъматлари) сизлар берадиган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Бас, сизлар менга куч-қувват билан ёрдам беринглар, мен сизлар билан уларнинг ўртасига бир девор бино қилай.  
96. Сизлар менга темир парчаларини келтиринглар. То (парчалар) иккала тоғ ёнбағирлари билан баробар бўлгач, дам уринглар" - деди. Бас, қачон у (темир-терсакларни қиздириб) ўт қилгач (еритгач), деди: "Менга эритилган мис (ҳам) келтиринглар, у (темир парчалари)нинг устидан қуюрман.  
97. Энди улар (Яъжуж ва Маъжуж) у (тўсиқ)нинг устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар.  
98. "Бу Раббим (томони)дан бўлмиш бир марҳаматдир. Энди, қачонки, Раббимнинг (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (Қиёмат олдидан), Ўзи у (тўсиқ)ни теп-текис қилиб қўяр. Раббимнинг ваъдаси ҳақдир", - деди у.
99. У Кунда (Қиёматда, одамларни) бир-бирларига аралаштириб ташлаймиз. Сур(най) чалингач, уларнинг барчаларини тўплаймиз.  
100. У Кунда кофирларга жаҳаннамни намойиш қилурмиз.  
101. Уларнинг кўзлари (дунёда) Менинг зикримдан тўсилган бўлиб, Улар (насиҳатларимни) эшитишга ҳам қодир эмас эдилар.  
102. Ёки кофир бўлганлар Мени қўйиб, бандаларимни дўст тутишни ўйладиларми?! Ҳақиқатан, Биз жаҳаннамни кофирлар тушадиган жой қилиб қўйгандирмиз.
103. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Сизларга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?!
104. Улар қилган саъй (ҳаракат)лари дунё ҳаётидаёқ ёъқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар"  
105. Улар Парвардигорларининг оятларини ва У зот билан мулоқотда бўлишни инкор этишиб, бутун иш (амал)лари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, Биз Қиёмат кунида улар (амаллари) учун ҳеч қандай вазнни қоим қилмасмиз! Изоҳ: Яъни уларнинг ишлари бекор, вазни, салмоғи ёъқ бўлур.
106. Кофир бўлганлари ҳамда оятларимни ва пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли, уларнинг жазолари ўша жаҳаннамдир!  
107. Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур.  
108. Улар, у жойларда мангу қолурлар, ундан (бошқа жойга) кўчишни истамаслар.
109. Айтинг: "Бордию денгиз (суви) Раббимнинг сўзлари (илму ҳикматларини битиш) учун сиёҳ бўлса ва яна шунча сиёҳ келтирсак ҳам, Раббимнинг сўзлари битишдан илгари, у денгизлар тугаб битар!"
110. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Дарҳақиқат, мен ҳам сизлар каби бир башардирман. (Фақат) менга илоҳингиз ёлғиз Илоҳ экани ҳақида ваҳий этилмоқда. Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!"

Орқага Олдинга