loader

053. Нажм сураси

Сурада келган энг ажиб маълумотлардан бири - бу меърож кечасининг тасвиридир. Яъни, Муҳаммад (а.с.) Маккадан то Масжиди Ақсогача, сўнг у ердан осмонлар узра парвоз қилиб, Аллоҳ буюрган жойгача самовий сайр қилган кечалари ҳақ эканлигига ушбу сурада қатъий далиллар мавжуд.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Ботиб кетаётган юлдузга қасамки,
2. сизларнинг соҳибингиз (яъни Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам ёъқ, ёълдан озгани ҳам ёъқ!
3. (Қуръонни) ўз ҳавоси (хоҳиши) билан сўзламас.
4. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир.
5. Унга (тиловатни) шиддатли қувватга эга бўлмиш зот (Жаброил) таълим бермишдир.
6. (У) иқтидорли (фаришта)дир. Бас, у турди.
7. Ўзи олий уфқда эди.
8. Сўнгра яқинлашиб, пастлади.
9. Бас, (Муҳаммадга) икки камон оралиғидек ёки (ундан ҳам) яқинроқ бўлди.
10. Бандаси (Муҳаммад)га Аллоҳ туширган ваҳийни келтирди.
11. Кўнгил кўрган нарсасида ёлғончи бўлмади.
12. Энди сизлар, (ей, мушриклар, Пайғамбар) кўриб турган нарсаси устида у билан тортишурмисизлар?!
13. Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди.
14. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида.
15. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир.
16. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (Аллоҳнинг файзи) ўраб олган эди.
17. (Пайғамбарнинг) кўзи (четга) оғгани ҳам ёъқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам ёъқ.
18. Дарҳақиқат, у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк аломатларини кўрди.
19. (Ей, мушриклар,) кўрдингизми (санамларингиз) - "Лот, "Уззо"ни
20. ва яна учинчилари бўлмиш "Манот"ни?
21. Эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?!
Изоҳ: Яъни Аллоҳ таоло мушрикларнинг сўзларидан олиб ўзларига раддия қилмоқда. Дарҳақиқат, уларнинг бузуқ эътиқоди бўйича мабодо Аллоҳ фарзанд тутмоқчи бўлганда эди, қизларни эмас ўғил фарзанд тутган бўлмасмиди?! Буни хаёлга ҳам келтириб бўлмайди. Зеро, Аллоҳнинг хоҳ фарзанд, хоҳ бошқа нарсага эҳтиёжи бор деб ҳисоблаш ширкдир.
22. У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?!
23. У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар (маъбудалиги) ҳақида бирор ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга Парвардигорлари томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар.
24. Ёки инсонга орзу қилган нарсаси бўлавердими?!
25. Бас, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир.
26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам - Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга (шафоатга) изн бермагунича - фойда бер мас.
27. Дарвоқе, охиратга имон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёл номи билан атайдилар.
28. Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор билим (ҳужжат) ёъқдир. Улар фақат гумон (тахмин)га эргашурлар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмас.
29. Бас, (ей, Муҳаммад,) Бизнинг эслатмамиздан юз ўгириб кетган ва фақат дунё ҳаётинигина истаган кимсалардан воз кечинг!
30. Уларнинг "илм"дан етган жойлари мана шудир. Албатта, Раббингизнинг Ўзи Унинг ёълидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топганни ҳам яхши билувчидир.
31. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарсалар фақат Аллоҳникидир! У ёмонлик (гуноҳ) қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва эзгу амал қилган зотларни гўзал (савоб, жаннат) билан мукофотлагай.
32. Улар (жаннат аҳли) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ юрадиган зотлардир. Албатта, Раббингиз мағфирати кенг зотдир. У (Одамни) Ердан (тупроқдан) пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ сизларни яхши билувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни оқламай қўяқолинглар! У тақводор кишиларни яхши билувчидир.
33. (Ей, Муҳаммад,) кўрдингизми, ким юз ўгириб кетди,
34. ва озгина мол бериб, (кейин шарт қилинган молни беришни) тўхтатди?!
Изоҳ: Бу ерда танқид қилинаётган шахс Макка мушрикларидан Валид ибн Муғира бўлиб, бошқа бир мушрик агар Исломга кирмасанг охиратдаги гуноҳларингни ўз бўйнимга оламан, лекин фалон миқдорда менга ҳақ тўлайсан, деб шартлашган. Валид рози бўлиб, пулни бир қисмини бериб, қолган қисмини бермаган. Оятда ана ўшаларнинг аҳмоқона уринишлари тасвирланган.
35. Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у (ундан келажакни) кўра олса?!
36. Ёки (у) Мусо саҳифаларидаги нарсалардан бехабарми?!
37. Ёки вафодор зот - Иброҳимнинг (саҳифаларидан) ҳамми?!
38. (Уларда ёзилган эдики:) ҳеч бир кўтарувчи (гуноҳкор) ўзга (жоннинг) юкини (гуноҳини) кўтармас.
39. Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур.
40. Унинг қилган саъйи (ҳаракати) яқинда (Қиёматда) кўринур.
41. Сўнгра у тўла жазо (ёки мукофот) олур.
42. Албатта, охирги манзил ёлғиз Раббингиз олдига (бормоқлик)дир.
43. Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир.
44. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир.
45. У эркак ва аёл - жуфтларни яратгандир
46. шитоб чиқадиган нутфа (маний)дан
47. Албатта, (ўлганидан сўнг) иккинчи бор пайдо қилиш ҳам фақат Унинг зиммасидадир.
48. Албатта, бой қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
49. Албатта, Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.
Изоҳ: Шеъро - У самода жавзо юлдузидан кейин кўринадиган юлдуз бўлиб, Хузоа қабиласи унга сиғинар эдилар.
50. Ҳақиқатан, У аввалги Од (қабиласи)ни ҳалок этди.
51. Яна Самуд (қабиласи)ни ҳам. Бас, (улардан бирортасини тирик) қолдирмади.
52. Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилган эди). Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва туғёнга кетган кимсалар эдилар.
53. Яна У зот остин-устин бўлган қишлоқни (Лут қавмини) ҳам (ҳалок этган).
54. Уни ўраган нарса (ёғилган тошлар) билан ўраб ташлади.
55. Бас, (ей, инсон,) Парвардигорингнинг қайси неъматлари ҳақида шубҳа қилурсан?!
56. Бу (Муҳаммад) ҳам аввалги огоҳлантирувчилардан бир огоҳлантирувчидир.
57. Яқин бўлувчи (Қиёмат) яқин қолди.
58. Унинг учун Аллоҳдан ўзга очувчи (билувчи) ёъқдир.
59. (Ей, мушриклар,) ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланаяпсизларми?!
60. Йиғламасдан, кулаяпсизларми?!
61. Ғофиллик ҳолларингда-я?!
62. Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилингизлар!

Орқага Олдинга