Ар-Раҳмон - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсоният ва жинларга бу дунё ва охиратда ато этган ва этажак неъматларидан баъзиларини эслатиб, ўттиз бор: "Бас, Раббингизнинг қайси бир неъматларини инкор этасизлар?!" - деб уларга хитоб этган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Меҳрибон (Аллоҳ)
2. Қуръонни таълим берди.
3. (У) инсонни яратди.
4. Унга баённи (нутқни) таълим берди.
5. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (жорийдирлар).
6. Полиз экинларию дарахтлар ҳам (Аллоҳга) сажда қилур (бўйин сунур).
7. Осмонни баланд қилиб қўйди ва тарозини жорий қилди.
8. Токи, тарозида ҳаддан ошмагайсизлар.
9. (Ей, инсонлар, муомалада) вазнда адолат ўрнатинглар ва тарозидан уриб қолманглар!
10. (У) Ерни одамлар учун (текис қилиб) қўйди.
11. Унда мева ва ғунчали хурмо дарахтлари бор.
12. Яна сомонли донлар ва райҳон (гуллари бор).
13. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
14. У инсонни (Одамни) сопол янглиқ қуруқ лойдан яратди.
15. Жин (ва шайтонларни) эса оловдан яратди.
16. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
17. (Аллоҳ) икки машриқнинг (яъни, кун ва ой чиқадиган томонларнинг) ҳам, икки мағрибнинг (кун ва ой ботадиган томонларнинг) ҳам Парвардигоридир.
18. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
19. У икки денгиз (дарё)ни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб (ёнма-ён) оқизиб қўйди.
20. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.
Изоҳ: Адан кўрфази билан Қизил денгиз туташган Боб ал-Мандаб бўғозида ва Атлас уммони (Атлантик океани) билан Оқ (Ўрта Ер) денгиз туташган Жабали Ториқ (Гибралтар) бўғозида икки денгиз суви бир-бирига аралашмаган ҳолда оқар экан. Бу ҳақда 14 аср аввал зикр қилинганлигини билгач, машҳур сайёҳ капитан Кусто ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий мўъжиза эканлигини тан олди.
21. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
22. У иккисидан (денгиздан) марварид ва маржон чиқур.
23. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
24. Унинг денгизда (елканлари) тоғлар каби баланд кўтарилган кемалари ҳам бордир.
25. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
26. (Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир.
27. Улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг "юзи" боғлий қолур.
28. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
29. Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (ҳожатларини) Ундан сўрар. У ҳар куни фаолиятдадир.
Изоҳ: Аллоҳ таоло кеча ва кундузнинг ҳар бир дақиқа ва сониясида бирор ишни қилиб турган бўлади. Масалан, бировни кечиради, бировнинг ҳожатини чиқаради, кимнингдир даражасини кўтаради, кимнидир пастлатади, ниманидир яратади, кимларнидир дунёга келтиради, кимларнидир вафот эттиради. Бу ояти карима Аллоҳ шанба куни ёки якшанба куни дам олади дэйдиган қавмларнинг ақидаси қанчалик пуч эканлигига далилдир. Зеро, Аллоҳ таоло мабодо бир лаҳза дунёни тасарруф этишдан тўхтаса, еру осмон вайрон бўлиб кетган бўлур эди.
30. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
31. Яқинда (Қиёматда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориқ бўлажакмиз, эй, инсу жинлар!
32. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
33. Эй, жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва Ер ҳудудларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, ўтиб кетаверингизлар! Сизлар куч-қудратсиз сира ўтиб кета олмассизлар!
34. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
35. (У Кунда) устингизга оловдан иборат бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар (унга қарши) ёрдам топа олмассизлар.
36. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
37. Бас, қачонки, (Қиёмат қойим бўлгач,) осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан) ёғкаби қизариб қолганида,
38. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
39. Ана ўша Кунда на инс ва на жиндан (қилиб ўтган) гуноҳи тўғрисида сўраб ўтирилмас.
40. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
41. (Балки) жиноятчи (осий) кимсалар ўз белгиларидан танилиб, пешона сочи ва оёқларидан тутилурлар (ва жаҳаннамга ташланулар).
42. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
43. Жиноятчи (осий)лар ёлғон дэйдиган жаҳаннам мана шудир.
44. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланиб турурлар.
45. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
46. Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғли) бордир.
47. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
48. (У икки жаннат боғли қалин) шох-новдаларга эгадир.
49. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
50. У иккисида икки оқин чашма бордир.
51. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
52. У иккисида барча мевадан икки нави бордир.
53. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
54. (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар узра ястанган ҳолларида (ўтирурлар). У икки жаннат меваси яқиндир.
55. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
56. У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркаклардан) тиювчи (қиз)лар борки, уларга илгари на инс ва на жин теккандир.
57. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
58. Улар (нинг баданлари) гўёки ёқут ва маржондирлар.
59. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
60. Эҳсон (езгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (езгулик)дир.
61. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
62. У иккисидан қуйироқда яна икки боғл бордир.
63. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
64. Иккиси (серсув ва серсояликдан) тўқ яшилдирлар.
65. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
66. У иккисида (суви) тинмай отилиб турувчи икки чашма бордир.
67. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
68. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир.
69. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
70. У (жаннат)ларда хушхулқ ва ҳусндор (аёл)лар бордир.
71. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
72. (Улар) чодирларда асралувчи ҳурлардир.
73. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
74. Уларга илгари на инс ва на жин теккандир.
75. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
76. (Жаннат аҳли) яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар узра ястанган ҳолларида (ўлтирурлар).
77. Бас, (эй, инс ва жинлар,) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасизлар?!
78. Улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг исми баракотлидир.