loader

043. Зухруф сураси

Зухруф - зеб-зийнат демакдир.   
Сурада шу ҳақда оят нозил қилингани учун шу лафз билан номланган. Сурада Аллоҳнинг беадад неъматлари, мушрикларнинг Аллоҳ шаънига тўқиган бўҳтонлари, Иброҳим ва Мусо пайғамбарларнинг қиссаларидан лавҳалар ва бошқа муҳим маълумотлар мавжуд.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Ҳо, Мим.
2. Аниқ Китоб (Қуръон)га қасамки,
3. албатта, Биз уни сизлар англашларингиз учун арабий Қуръон қилдик!
4. Дарҳақиқат, у (Қуръон) даргоҳимиздаги Асл Китобда (Лавҳул - Маҳфузда) олий (мартабали) ва ҳикматли (Китоб)дир.
5. Бас, ҳаддан ошувчи қавм бўлсангиз, сизлардан (бу) эслатмани буриб (ўз ҳолларингизга ташлаб) қўяйликми?!
6. Аввалгиларга ҳам қанчалаб пайғамбар юборганмиз.
7. Улар ҳам ўзларига келган пайғамбарни фақат масхара қилар эдилар.
8. Бас, улардан (макка кофирларидан) кучлироқларни ҳам ҳалок қилганмиз. (Қуръонда) аввалгиларнинг масал (қисса)лари ўтди.
9. (Эй, Муҳаммад,) қасамки, агар улардан: "Осмонлар ва Ерни ким яратган?" деб сўрасангиз, албатта: "Уларни қудратли ва билимли (Аллоҳ) яратган", - дерлар.
10. Ўша зот сизлар учун ерни бешик (қароргоҳ) қилиб қўйди ва (сафарларда) ёъл топишларингиз учун унда (ерда) ёълларни (пайдо) қилди.
11. Ўша зот осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир) ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан "ўлик" қишлоқларни "тирилтирдик" (гиёҳларни чиқардик). Сизлар ҳам (Қиёматда қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар.
12. Ўша зот барча жуфтларни (мавжудотни) яратди ва сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан уловларни (пайдо) қилди.
13. Токи сизлар уларнинг устига мингайсизлар, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Парвардигорингиз неъматини эслаб айтурсизлар: "Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик.
14. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз".
15. Улар (мушриклар) Унга Ўз бандаларидан (фаришталарни) аъзо қилдилар. Дарҳақиқат, инсон аниқ ношукурдир.
16. Ёки (Аллоҳ) Ўзи яратадиган нарсалардан қизларни олиб, сизларга ўғилларни танлаб бердими?!
17. Қачонки, уларнинг бирортасига Раҳмонга мисол қилган нарса (қиз туғилгани) ҳақида "хушхабар" берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетар.
18. Зеб-зийнат ичида ўстириладиган, мунозарада (ўз мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган (заифа)ни-я!
19. Раҳмоннинг бандалари бўлмиш фаришталарни "қизлар" дедилар. Ё уларни (фаришталарни) яратишга гувоҳ бўлганмидилар?! Уларнинг бу "гувоҳ"ликлари, албатта, ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроқ қилинурлар.
20. Улар: "Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга (бутларга) ибодат қилмаган бўлур эдик", - дейдилар. Улар учун бунга (ҳеч қандай) билим (асос) ёъқдир. Улар фақат ёлғон сўзламоқдалар.
21. Ёки Биз уларга ундан (Қуръондан) олдин (бирор) китоб ато этганмиз-у, улар ўшани тутувчимилар?!
22. Балки улар (шундай) дейдилар: "Бизлар ота-боболаримизни бир дин узра топганмиз ва албатта, бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топувчилардирмиз".
23. (Эй, Муҳаммад,) шунингдек, Сиздан илгари қайси бир шаҳарга огоҳлантирувчи (пайғамбар) юбормайлик, у жойнинг маишатпарастлари: "Албатта, бизлар ота-боболаримизни бир миллат (дин) узра топганмиз ва албатта, бизлар уларнинг изларидан эргашувчидирмиз", - деганлар.
24. (Пайғамбар уларга) "Агар мен сизларга сиз ота-боболарингизни у узра топган нарса (дин)дан Тўғрироқ (дин)ни келтирган бўлсамчи?" - деганида, улар: "Албатта, бизлар сизлар элчи қилиб юборилган (дин)га кофирдирмиз", - дедилар.
25. Бас, улардан интиқом олдик. Энди, у (пайғамбарларни) ёлғончи қилувчиларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг!
26. Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: "Мен сизлар ибодат қилаётган маъбудалардан безордирман.
27. Илло, мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак".
28. У (Иброҳим) ўша (насиҳат)ни зора қайтсалар, деб ўз ортида қолувчи сўз қилди.
29. Мен эса (у қолдирган сўзга итоат этмаган) ана у (Макка аҳолиси)ни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам - то уларга Ҳақ (Қуръон) ва аниқ пайғамбар (Муҳаммад) келгунича, (фаровон ҳаётдан) фойдалантирдим.
30. (Аммо) уларга Ҳақ (Қуръон) келгач, улар: "Бу сеҳрдир, бизлар унга кофирдирмиз", - дедилар.
31. Яна улар: "Бу Қуръон икки шаҳар(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди", - дедилар.
Изоҳ: Икки қишлоқ Макка ва Тоиф шаҳарлари. Макка мушриклари ўзларининг бузуқ эътиқодларича, агар Қуръон ҳақиқатан Аллоҳ томонидан нозил бўлганида эди маккалик Валид ибн Муғира ёки тоифлик Урва ибн Маъуд ас-Сақафий каби бой-бадавлат, машҳур зодагонлардан бирига нозил қилинган бўлур эди, дер эдилар.
32. (Эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг раҳмати (пайғамбарлик)ни улар тақсимлайдиларми?! Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз ва бир-бирларини бўйин сундириш (ишлатиш)лари учун баъзиларини баъзиларидан даражаларини кўтариб қўйганмиз. Раббингизнинг раҳмати эса улар тўплайдиган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир.
33. Агар (имон келтирмаганларнинг тўқ яшаётганларини кўриб) одамлар бир миллат (кофир) бўлиб олишлари бўлмаганида эди, албатта, Раҳмонга кофир бўладиган кимсаларга уйларининг шифтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик.
34. Яна уларнинг уйларининг эшикларини ҳам, ўзлари устида ястаниб ўтирадиган сўриларни ҳам (кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик).
35. Яна (барча) зеб-зийнатни ҳам. (Зеро, буларнинг) барчаси фақат дунё ҳаёти матоларидир. Охират эса, Раббингиз наздида, тақводорлар учундир.
36. Кимки Раҳмон зикридан (Қуръон насиҳатларидан) кўр бўлиб олса (юз ўгирса), Биз унга шайтонни яқин қилиб қўярмиз, бас, у унга ҳамроҳдир.
37. Албатта, улар (шайтонлар) ёълдан тўсиб туриб, яна ўзларини ҳидоят топувчилар, деб ҳисоблайдилар.
38. То қачонки, Бизнинг ҳузуримизга келгач, (ўша шайтонга қараб): "Қани энди, мен билан сенинг ўртанг Шарқу Ғарбнинг ўртасидаги узоқлик каби бўлса. Бас,(сен) нақадар ёмон ҳамроҳ", - дер.
39. Зулм қилганларингиз сабабли бу Кунда азобда шерик эканингиз сизларга сира фойда бермас.
40. Бас, (эй, Муҳаммад,) Сиз карларга эшиттира олурмисиз, ёки кўрлар ва аниқ залолатдаги кимсаларни ҳидоят қила олурмисиз?!
41. Бас, агар Биз Сизни кетказсак (вафот эттирсак ҳам), албатта, Биз улардан (охиратда) интиқом олувчидирмиз.
42. Ёки Биз уларга ваъда қилган нарсани (азобни ҳаётлик чоғингиздаёқ) Сизга кўрсатайликми?! Зеро, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз.
43. Бас, Сиз ўзингизга ваҳий қилинган нарсани (Қуръонни) маҳкам ушланг! Албатта, Сиз Тўғри ёълдадирсиз!
44. Албатта, у (Қуръон) Сиз учун ҳам, қавмингиз (умматингиз) учун ҳам шарафдир ва яқинда (Қиёматда) сўралурсизлар.
45. (Эй, Муҳаммад,) Сиздан илгари юборган пайғамбарларимиздан сўраб боқинг-чи, Раҳмондан ўзга ибодат қилинадиган "илоҳ"лар қилганмиканмиз?!
46. Биз Мусони мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Бас, у: "Мен (барча) оламлар Парвардигорининг пайғамбаридирман", - деди.
47. Бас, қачонки, у мўъжизаларимизни уларга келтирганида, улар бирданига улардан (мўъжизалардан) кула бошладилар..43. Зухруф сураси 25-пора
48. Биз уларга қайси бир мўъжизани кўрсатсак, албатта, у (ўзидан аввалги) шеригидан каттароқдир. Шояд (имонга) қайтсалар, деб уларни азобга тутдик.
49. Улар мўъжизаларимизни кўришгач, Мусога: "Эй, сеҳргар, сенга берган ваъдасига биноан Раббингга бизлар учун дуо қил. (Агар У азобларни аритса,) албатта, бизлар ҳидоят топувчидирмиз", - дедилар.
50. Бас, қачонки, Биз улардан азобни аритсак, ногоҳ улар (ўз аҳдларини) буза бошлайдилар.
51. Фиръавн ўз қавмига жар солиб деди: "Эй, қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар меники эмасми?! Ахир, кўраяпсизларми?!
52. Ёки мана бу ҳозир (мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган кимсадан (Мусодан) мен яхшироқ эмасманми?!
53. Бас, унга (Мусога) олтин билагузуклар ташланганида эди ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келганида эди!"
54. Бас, у ўз қавмини тезлатган эди, улар унга итоат этдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқлар қавми эдилар.
55. Бас, қачонки, улар ғазабимизни келтиришгач, Биз улардан интиқом олдик - барчаларини (денгизга) ғарқ қилиб юбордик.
56. Бас, уларни кейингилар учун ўтмиш (ибрат) ва масал қилиб қўйдик.
57. (Эй, Муҳаммад,) қачонки, Марям ўғли (Исо) мисол келтирилса, бирданига қавмингиз (бундан шодланиб) қичқира бошлайдилар.
58. Улар: "Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми?!"- дейдилар. Улар (бу мисолни). Сизга фақат тортишиш учунгина келтирадилар. Аслида, улар хусуматчи (урушқоқ) қавмдирлар.
59. У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз яратиш билан) Исроил авлоди учун бир мисол (ибрат) қилдик.
60. Агар хоҳлаганимизда, албатта, сизларнинг ўрнингизга ерда ўринбосарликка фаришталарни (пайдо) қилган бўлар эдик.
61. Албатта, (Исо) Қиёмат ҳақидаги илм (аломат)дир. Бас, сизлар у (Қиёмат) ҳақида сира шубҳа қилмангиз! (Эй, Муҳаммад, Макка аҳлига айтинг): "Менга эргашинглар! Мана шу Тўғри ёълдир.
Изоҳ: Ислом ақидасида Исо (а.с.)нинг қиёмат қойим бўлиши арафасида осмондан Ер юзига нозил бўлиши ва 40 йил Ислом шариати бўйича ҳукм айтиши Тўғрисида алоҳида бир банд бор. Бу ақиданинг далили сифатида ушбу оят ва бошқа ҳадиси шарифларни келтирганлар. Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос ва Қатододан мазкур ривоят нақл қилингандир.
62. Сизларни шайтон (Аллоҳнинг динидан) сира тўсмасин! Албатта, у сизларга аниқ душмандир.
63. Қачонки, Исо ҳужжатларни келтиргач, деди: "Мана мен сизларга Ҳикмат (Инжил) билан, сизларга ўзларингиз ихтилоф қилаётган айрим нарсаларни баён қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат этингиз!
64. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи Раббим ва Раббингиздир, бас, Унга ибодат қилингиз! Мана шу Тўғри ёълдир".
65. Сўнгра (насронийлар ичидан чиққан) фирқалар (Исо хусусида) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, (у) золимларга аламли кун (қиёмат) азоби - ҳалокат бўлгай!
66. Улар фақат ўзлари сезмаган ҳолларида Қиёмат тўсатдан келиб қолишини кутмоқдалар, холос.
67. У кунда тақволилардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар.
68. (У кунда тақволиларга айтилур:) "Эй, бандаларим, бу Кунда сизларга хавф ёъқдир ва сизлар асло ғам чекмайсизлар.
69. (Сизлар) оятларимизга имон келтирган ва мусулмон бўлгансизлар.
70. Хотинларингиз билан бирга мамнунлик ҳолларингизда жаннатга кирингиз!"
71. Уларга олтин лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар.
72. Қилиб ўтган амалларингиз билан сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир.
73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева(лар) бўлиб, сизлар улардан егайсизлар.
74. Албатта, жиноятчилар (кофирлар) жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар.
75. Улардан (азоб) енгиллатилмас ва улар унда бутунлай ноумиддирлар.
76. Уларга Биз зулм қилмадик, лекин ўзлари зулм қилувчи бўлдилар.
77. Улар (дўзах фариштасига): "Эй, Молик, Парвардигоринг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (жонимизни олсин)", - деб нидо қилганларида, у (фаришта): "Сизлар (шу азобда мангу) қолувчидирсизлар", - дейди.
78. Биз сизларга Ҳақ (Қуръон)ни келтирдик, лекин сизларнинг кўпларингиз Ҳақни ёмон кўрувчидирсизлар.
79. Ёки улар (яъни, Макка мушриклари) бирор ишга қарор қилдиларми?! Бас, албатта, Биз ҳам қарор қилувчидирмиз.
80. Балки уларнинг гумонларича, Биз уларнинг сирларини (билмасмиз) ва пичирлашувларини эшитмасмиз?! Ёъқ! Бизнинг элчиларимиз (фаришталар) уларнинг олдиларида (қилган ишларини) ёзиб турурлар.
81. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлганида мен (у болага) ибодат қилувчиларнинг биринчиси бўлур эдим".
82. Осмонлар ва Ернинг Парвардигори ва Арш эгаси (бўлмиш Аллоҳ) улар сифатлаётган нарса (айблар)дан покдир.
83. Бас, Сиз уларни тарк қилинг! Улар, то ўзларига ваъда қилинган Кунга рўбарў бўлгунларича, (гуноҳ лойига) ботиб, ўйнаб юраверсинлар!
84. У (Аллоҳ) осмонда ҳам илоҳ, ерда ҳам илоҳдир. У ҳикмат ва илм эгасидир.
85. Осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳукмронлигига эга бўлган зот баракотлидир. Қиёмат илми ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир ва Унгагина қайтарилурсизлар.
86. (Аллоҳни) қўйиб сиғинаётган нарсалари (Қиёмат куни) шафоат қилишга эга бўла олмас, илло ўзлари билган ҳолларида ҳаққоний гувоҳлик берган кишиларгина (шафоат қилишга изн олурлар).
87. (Эй, Муҳаммад,) қасамки, агар улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта, улар: "Аллоҳ", - дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
88. (Аллоҳ ўз расулининг): "Эй, Раббим, дарҳақиқат, ана улар имон келтирмайдиган қавмдир", - деганини ҳам (билур).                           
89. Бас, (Эй, Муҳаммад,) улардан юз ўгиринг ва "Саломатлик бўлсин" денг! Бас, улар яқинда (ҳақиқатни) билиб олажаклар.

Орқага Олдинга