loader

040. Ғофир сураси

Бу сурани уч хил ном билан атаганлар. Биринчиси - суранинг ўзидан олинган Аллоҳнинг исми - Ғофир, яъни, гуноҳни кечирувчи. Иккинчиси - Мо’мин. У ҳам суранинг 40-оятидан олинган. Учинчиси - Ҳо, мим. Шу ҳарфлар билан бошлангани учун мазкур ном берилган. Сурада Ислом ақидасига оид маълумотлар, имон, эътиқод, куфр, ширк, ҳақ ва ноҳақлик, умуман эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги кураш, фаришталар ва пайғамбарлар қиссаси, хусусан Мусо (а. с. ) билан Фиръавн ўртасида кечган можаролар ўз ифодасини топган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Ҳо, Мим.
2. (Ушбу Қуръон) қудратли ва билимли Аллоҳ (томони)дан нозил қилинган Китобдир.
3. (У) гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, азоби қаттиқ ва эҳсон эгасидир. Ундан ўзга илоҳ йуқ. Қайтишлик фақат Унинг Ўзигадир.
4. Аллоҳнинг оятлари ҳақида кофир бўлганларгина тортишурлар. Бас, уларнинг шаҳарлараро кезишлари Сизни алдаб қўймасин!                   Изоҳ: Яъни, кофирларнинг шаҳармашаҳар тижорат ва бошқа сабаблар билан сайру томоша қилиб юришлари Сизни ўкситиб қўймасин. Зеро, уларнинг бу дунёдаги ютуқлари улкан бўлгани билан охиратда кўрадиган зарарларига қараганда арзимаган нарса бўлиб қолиши муқаррардир.  Бу насиҳат барча мо’минларга ҳам тааллуқлидир. Фоний дунё матоҳи учун имондан воз кечиш, турли макруҳ ва манфур ишларга қўл уриш номақбул сифатлардан эканлигига оятда ишорат бордир.
5. Улардан (Макка кофирларидан) олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги (Од, Самуд қабилалари каби) фирқалар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончига чиқарганлар. Ҳар бир миллат ўз пайғамбарини тутишга (ўлдиришга) қасд қилган ва ботил (ҳужжатлар) билан тортишиб, унинг ёрдамида Ҳақни енгмоқчи бўлган эдилар. Бирдан Мен уларни (Ўз азобим билан) тутдим. Бас, азобим қандай бўлди?!
6. (Эй, Муҳаммад, қавмингиз орасида) кофир бўлган кимсалар устига ҳам Раббингиз Сўзи (азоби) мана шундай муқаррар бўлгандир - албатта, улар дўзах аҳлидирлар.
7. Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: "Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсада кенгдирсан. Бас, тавба қилган ва ёълингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла!
8. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг отабоболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан.
9. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилибсан. Мана шу улкан ютуқдир".
10. Кофир бўлган кимсаларга (қиёмат куни): "Сизларни (дунёда) имонга чақирилганда, кофир бўлганингиздаги Аллоҳнинг ёмон кўриши (бу Кундаги) ўзларингизни ёмон кўришингиздан каттароқдир", - деб нидо қилинур.
11. Улар дейдилар: "Парвардигоро, Сен бизларни икки бор ўлдирдинг ва икки бор тирилтирдинг. Бас, бизлар (дунёда қилган) гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди (бу азобдан) чиқишга бирор ёъл борми?" 11-оят. Икки бор ўлдириб, икки бор тирилтиришдан мурод - она қорнида то тўрт ойгача жонсиз ётиш, сўнг жонланиб, яшаб, сўнг ажали етганда вафот этиши, сўнгра қиёмат кунидаги тирилишдир.                            Изоҳ: Икки бор ўлдирилиб, икки бор тирилтиришдан мурод - она қорнида то тўрт ойгача жонсиз ётиш, сўнг жонланиб, яшаб, сўнг ажал этганда вафот этиши, сўнгра қиёмат кунида тирилишидир.
12. (йуқ!) Бунга сабаб, (сизларни) Аллоҳга (ибодат қилишга) даъват қилинганда кофир бўлиб, агар Унга ширк келтирилса, ишониб кетишларингиздир. Бас, барча ҳукм олий ва буюк Аллоҳникидир.
13. У сизларга Ўз аломатларини кўрсатур ва сизларга осмондан ризқ ёғдирур. (Лекин бу аломатлардан) фақат (Аллоҳга) инобат (таслим) қиладиган кишигина эслатма олур.
14. Бас, (ей, мо’минлар,) гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга - Унга динни холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз!
15. (У) даражаларни кўтарувчи ва Арш соҳибидир. Бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларга - (инсонларни) мулоқот кунидан (қиёматдан) огоҳлантириши учун Ўз амри билан руҳ (ваҳий) туширар.
16. Улар (қабрларидан) чиқадиган Кунда Аллоҳга улардан бирор нарса махфий бўлиб қолмас. "Бу Кунда подшоҳлик кимникидир?" Ягона ва ғолиб Аллоҳникидир.
17. Бу Кунда ҳар бир жон ўзи қилган иши (амали) билан жазоланур. Бу Кунда (ҳеч кимга) зулм қилиш йуқ. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тез зотдир.  
18. (Эй, Муҳаммад,) Сиз уларни яқин кундан (қиёматдан) огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари ҳалқумларига тиқилиб, қайғуларини ютиб турурлар. Золим (кофир) кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на маъқулланадиган шафоатчи бўлур.  
19. (Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур.  
20. Аллоҳ ҳаққоний ҳукм қилур. Улар (Аллоҳни) қўйиб сиғинаётган нарсалари эса, бирор нарсага ҳукм қила олмаслар. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи эшитувчи ва кўриб турувчи зотдир.
21. Ахир, улар ер юзида сайр қилишиб, ўзларидан аввал ўтган, (имонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушриклари)дан кўра кучда ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли ушлади ва улар учун Аллоҳдан ўзга бирор сақловчи бўлмади.
22. Бунга сабаб - уларга пайғамбарлари ҳужжатларни келтирганларида, улар инкор этдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади (ҳалок қилди). Зеро, У қувватли ва азоби қаттиқдир.
23. Биз Мусони, мўъжизаларимиз ва аниқ ҳужжат билан юбордик.
24. Фиръавн, Ҳомон ва Қорун ҳузурига. Улар: "(Мусо) ёлғончи, сеҳргардир", - дедилар.  
25. Бас, қачонки, (Мусо) уларга Ҳузуримиздан Ҳақ (пайғамбарлик) билан келганида, улар: "У билан бирга мо’мин бўлганларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдирингиз!" - дедилар. (Лекин) кофирларнинг макрлари, албатта, залолатда (зоеликда)дир.
26. Фиръавн деди: "Менга қўйиб беринглар, Мусони ўлдирай. (Қани) у Парвардигорига дуо қилсин-чи (унга нажот берармикан)! Мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчиликни авж олдиришидан қўрқмоқдаман".
27. Мусо айтди: "Мен Раббим ва Раббингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан Ҳисоб кунига имон келтирмайдиган барча мутакаббирларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўрайман.
28. (Шунда) Фиръавн зодагонларидан бўлган, ўзининг имонини яшириб юрадиган бир мо’мин киши деди: "Бир кишини, "Менинг Раббим Аллоҳдир", - дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизларга Раббингиз томонидан ҳужжатларни келтиргандир. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига! Бордию ростгўй бўлса, (у ҳолда) сизларга у ваъда қилаётган (азоблардан) айримлари етиб қолади-ку! Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоят қилмас.  
29. Эй, қавмим, бугун-ку ҳукмронлик сизларники, (шу) ерда ғолибсизлар. Энди, агар бизларга Аллоҳнинг азоби келса, ким бизларга ёрдам берур?!" Фиръавн айтди: "Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган нарсани (Мусони ўлдиришни) кўрсатаяпман ва мен сизларни фақат Тўғри ёълга етаклайман".
30. Имон келтирган киши деди: "Эй, қавмим, мен сизларнинг устингизга ҳам худди (ўтган) фирқалар куни (тушиб қолиши)дан қўрқаман.
31. (Улар) Нуҳ қавми, Од, Самуд (қабилалари) ва улардан кейинги (куфр ёълини тутган) кимсаларнинг иши кабидир. Ҳолбуки, Аллоҳ бандалари учун зулм қилишни истамас.
32. Эй, қавмим, ҳақиқатан, мен сизларга нидолашув кунидан (Қиёмат кунидан) қўрқаман.
33. У Кунда сизлар юз ўгириб қочурсизлар, (аммо) сизлар учун Аллоҳ (азоби)дан сақловчи бўлмас. Кимни Аллоҳ ёълдан оздирса, бас, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи бўлмас.
34. Дарвоқе, илгари Юсуф сизларга (аждодларингизга) ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирган нарсаларга шак(-шубҳа)да қаттиқ туриб олган эдингизлар. То қачонки, у ҳалок бўлганида эса: "(Енди, Юсуфдан) сўнг Аллоҳ сира пайғамбар юбормас", - дедингизлар. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай ёълдан оздириб қўяр.  
35. Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган (бирор) ҳужжатсиз тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, имон келтирган зотлар наздида ҳам катта нафратга дучор бўлурлар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр.
36. Фиръавн айтди: "Эй, Ҳомон, мен учун бир (баланд) минора қургин, шоядки мен (унинг устига чиқиб) ёълларга етсам,
37. осмонларнинг ёълларига. (Зора) Мусонинг илоҳини кўрсам, дарҳақиқат, мен уни ёлғончи деб гумон қилмоқдаман". Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли кўрсатилди ва у (Тўғри) ёълдан тўсилди. Фиръавннинг барча макри, албатта, ҳалокатдадир.
38. Имон келтирган киши деди: "Эй, қавмим, менга эргашинглар, мен сизларни Тўғри ёълга етаклайман.
39. Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир.
40. Кимки бирор ёмонлик қилса, унга (охиратда ўша ёмонлиги) баробаридагина жазо берилур. Эркакми, аёлми - кимки мо’минлик ҳолида бирор яхшилик қилса, айнан ўшалар жаннатга дохил бўлурлар. У жойда уларга беҳисоб ризқ берилур.  
41. Эй, қавмим, нега мен сизларни нажотга (жаннатга) чорласам, сизлар мени дўзахга чорламоқдасизлар?!
42. Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва ўзим билмайдиган нарсаларни Унга шерик қилишга чақирмоқдасизлар. Мен эса, сизларни қудратли ва ўта мағфиратли зотга чорламоқдаман.
43. Шубҳа йуқки, албатта, сизлар мени (ибодат қилишга) чақираётган нарсаларингиз на дунёда ва на охиратда (ҳеч кимни) даъват қила олмас. Албатта, (барчамизнинг) Аллоҳга қайтишимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчилар - ўшаларгина дўзах аҳлидирлар.
44. Ҳали мен сизларга айтаётган сўзларни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир".
45. Бас, Аллоҳ у (имон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн зодагонларини ёмон азоб ўраб олди.
46. (У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унга тобланурлар. Қиёмат қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): "Фиръавн зодагонларини энг қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур).  
47. Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, заифлар мутакаббирларга (собиқ ёълбошчиларига): "Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)нинг бирор бўлагини даф қила олурмисизлар?" - дерлар.
48. Мутакаббир кимсалар айтурлар: "Бизларнинг барчамиз, шубҳасиз, унда (дўзахда)дирмиз. Аллоҳ бандалари ўртасида Ўз ҳукмини чиқариб бўлди".
49. (Шунда) дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: "Парвардигорингизга дуо қилинглар, бизлардан бирор кун азобни енгиллатсин", деганларида,
50. улар айтурлар: "Ахир, сизларга пайғамбарларингиз ҳужжатлар келтирмаганмидилар?!" "Ҳа, (лекин уларни ёлғончи қилган эдик)" - дейдилар. (Шунда фаришталар уларга) айтурлар: "У ҳолда дуо қилаверинглар. (Лекин) кофирларнинг дуолари, албатта, зоедир".
51. Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз.  
52. У кунда золим (кофир)ларга узрлари фойда бермас. Уларга лаънат бўлур ва уларга энг ёмон жой (дўзах) бўлур.
53. Биз Мусога ҳидоят ато этдик ва Исроил авлодига мерос қилиб,
54. ақлли кишиларга ҳидоят ва эслатма бўлмиш Китоб (Таврот)ни берган эдик.
55. Бас, (ей, Муҳаммад,) сабр қилинг! Зеро, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Раббингиз ҳамди билан тасбеҳ айтинг!
56. Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор ҳужжатсиз тортишадиган кимсалар, аниқки, уларнинг дилларида шундай кибр бордирки, улар ўшанга етувчи эмасдирлар. Бас, Сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, Унинг Ўзигина эшитувчи ва кўриб турувчидир.
57. Албатта, осмонлар ва Ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин, кўп одамлар (буни) билмайдилар.
58. Кўр билан кўрувчи ва имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар билан ёмонлик қилувчи кимса баробар бўлмас. Эслатмани эса, камдан кам олурсизлар.
59. Албатта, қиёмат келувчидир, у ҳақда шубҳа йуқдир. Лекин, кўп одамлар (унга) имон келтирмаслар.
60. Парвардигорингиз: "Менга дуо қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб қилай", - деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар.
61. Аллоҳ сизларга ором олишингиз учун кечани ва (касб ва сайр қилишингиз учун) ёруғ кундузни яратиб қўйган зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазл соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
62. Мана шу Аллоҳ - Парвардигорингиздир. (У) барча нарсанинг яратувчисидир. Ундан ўзга илоҳ йуқдир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
63. Аллоҳнинг оятларини инкор этувчи кимсалар мана шундай бурилиб кетурлар.  
64. Аллоҳ сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйган ва сизларга сурат(шакл) бериб, суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирган зотдир. Мана шу Аллоҳ - Парвардигорингиздир. Бас, (барча) оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ баракотлидир.
65. У тирикдир. Ундан ўзга илоҳ йуқдир. Бас, (ей, мо’минлар,) сизлар (Аллоҳга) динни унга холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз! Ҳамд (барча) оламларнинг Рабби Аллоҳга (хос)дир.
66. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Мен ўзимга Раббим (томони)дан ҳужжатлар келган пайтда, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо қилаётган нарсаларингга ибодат қилишдан ман этилганман ва (барча) оламларнинг Раббига бўйин сунишга буюрилганман.  
67. У сизларни (Одамни) тупроқдан, сўнгра (авлодларини) нутфадан, сўнгра лахта қондан яратган зотдир. Сўнгра У сизларни (она қорнидан) чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарур. Сўнгра (У) сизларни вояга етишингизга, сўнгра қаришингизга (қўйиб берур). Сизларнинг орангизда (балоғат ёки кексалик ёшидан) илгари вафот топадиган кишилар ҳам бўлур. (У) сизларни белгиланган ажалга етишингизга (қўйиб берур). Шоядки, ақл юргизсангизлар.  
68. У тирилтирадиган ва ўлдирадиган зотдир. Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: "Бўл!" - дер, холос. Бас, у (иш) бўлур.
69. Аллоҳнинг оятлари ҳақида тортишадиган кимсаларни кўрмадингизми? Қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
70.Китоб (Қуръон)ни ва Биз пайғамбарларимиз билан юборган нарсаларни (Китобларни) ёлғон деган кимсалар яқинда (қиёмат Кунида) билажаклар.
71. Ўшанда улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан судралурлар
72. қайноқ сув ичига. Сўнгра оловда ёндирилурлар.
73. Сўнгра уларга айтилур: "Сизлар ширк келтириб ўтган нарсаларинг қани,
74. Аллоҳни қўйиб?" Улар: "У (бут)лар биз(нинг кўзимиз)дан ғойиб бўлиб қолишди. йуқ-йуқ, бизлар илгари (дунёда) ҳеч нарсага дуо (ибодат) қилган эмасмиз", - дейдилар. Аллоҳ кофирларни шу тарзда ёълдан оздирур.
75. Мана шу азобга (ёълиқишларингиз)га сабаб - сизлар ерда ноҳақ шоду хуррам бўлганларингиз ва кибр-ҳаво қилганларингиздир.
76. Жаҳаннам даврозаларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз! Бас, мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмондир!
77. Бас, (ей, Муҳаммад,) сабр қилинг. Зеро, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир! Бас, агар Биз Сизга ўша (кофирлар)га ваъда қилаётган (азоб)дан айримларини кўрсатсак ҳам ёки Сизни (азоб тушишидан олдинроқ) вафот этдирсак ҳам, бас, фақат Ўзимизга қайтарилурлар.
78. Биз Сиздан олдин (кўп) пайғамбарларни юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга қиссасини айтганимиз ҳам бор, яна улардан Биз Сизга қиссасини айтмаганимиз ҳам бордир. Бирор пайғамбарга Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш жоиз эмас. Бас, қачонки, Аллоҳнинг амри келгач, ҳаққоний ҳукм қилинур ва ўшанда бузғунчилар зиён кўргайлар.  
79. Аллоҳ сизлар учун ҳайвонлардан баъзиларини минишларингиз учун ва баъзиларини ейишларингиз учун пайдо қилди.
80. Сизларга улардан (кўп) фойдалар бордир. (У ҳайвонлар) сизлар уларнинг устида дилларингиздаги ҳожатларингизга етишларингиз учун ҳам (яратилгандирлар). Сизларни (қуруқликда) ўша (ҳайвон)лар устида ва (денгизларда) эса кемаларда элтиб қўйилур.  
81. (Аллоҳ) сизларга Ўз аломатларини кўрсатур. Бас, сизлар Аллоҳнинг қайси аломатларини инкор қилурсизлар?!  
82. Ахир, улар ер юзида сайр қилишиб, ўзларидан аввалги кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Улар кўпроқ ҳамда куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан улардан зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган нарсалари асқотгани йуқ.
83. Чунки уларга пайғамбарлари ҳужжатларни келтирганларида улар ўзларининг олдиларидаги (дунёвий) билимлари билан шодландилар. Уларни ўзлари масхара қилиб юрган (азоб) ўраб олди.
84. Бас, қачонки, улар Бизнинг азобимизни кўришгач: "Якка Аллоҳга имон келтирдик ва (илгари Аллоҳга) шерик қилиб олган нарса (бут)ларимизга кофир бўлдик", - дедилар.
85. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги имонлари уларга фойда берувчи бўлмади. (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари ҳақида (жорий қилган) ёълидир. Ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.

Орқага Олдинга