Мадинада нозил бўлғондур ва ул 3 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Албатта Биз ато қилдук санга кавсарни! 2. Бас, намоз ўқи Парвардигоринг учун ва қурбонлик қил! 3. Албатта санинг душманинг ўзидур ҳар хайрдин маз$рум (зурриётсиз чўлтоқ)дур.
Бу сураи шарифа номи сурат ул-кавсар бўлиб, моун сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Бусурада зикр қилинган ""кавсар" сўзинингтафсиридауламолар тарафидин йигирма оши қавл ривоят қилинур.
Биринчи қавл шулдурки, кавсар маъноси хайри тсир бўлиб, ҳар бир яхшилик анга дохилдур. Булар ичида ҳатмадин улуғроғи қиёматдаги "ҳавзи кавсар"дурки, ҳазрати саййиди олан пайғамбаримиз маҳшар куни ул ҳовуздин умматларини сероб қилурлар. Бу ҳовузнинг манбаи жаннатда бўлиб, андин бир шохи маҳшар-майдоннда бўлур. Парвардигор марҳамат қилурки, эй ҳабибим, Биз санга кавсарни ато қилдук. Эмди сан анинг шукронаси учун Парвардигоринг номиға Намоз ўқигил ва қурбонлик қил, албатта санинг душманинг ҳар бир хайрдин маҳрумдур.
Макка кофирларидин баъзилари ҳаздати расули акрам ҳақлариға таъна қилур эрдиларки, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўғил фарзандлари йўқдур, анинг учун бу зотнинг мазкур динлари давом этмас. Албатта Аллоҳ таоло алар жавобиға бу сурани нозал қилиб, иршод қилурт, бу пайғамбарнингтамоми умматлари бул жанобнингшънавий авлодларидур. Анингучун бузотнинг динлари ўзларидин кейин ҳам давом этур. Лекин ҳар ким бужанобға душман бўлса, ул киши х,ар бир яхшиликдин маҳрум қолур ва ёруғ дунёдин йўқ бўлур.
Парвардигорнинг бу бергрн жавоби ниҳоятда ҳақ ва рост жавоб бўлғонлигидин шу даврға қадар ул жанобнинг муқаддас динлари давом этди ва бутун ер юзининг ҳар иқлим ва қитъасида маънавий авлодлари бўлғон уммати Исломия мавжуддур. Аларнинг қатъий ва яқин ададларини Аллоҳ таоло ўзи билур. Лекин ул жанобға дутман бўлғон бадбахтлар ўшал замоннинг ўзидагина дунёдин беному нишон бўлиб кетдилар. Иншбаллоҳ таоло, истиқболда ҳам бу дин ҳақ ва дунё тургунчатурур. Ҳар душматт Ислом динин маҳв этмакучун пайдо бўлур, ниҳоятда оз фурсатда несту нобуд бўлиб кетур.