Маккада нозил бўлғондур ва ул 11 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасамдур югургувчи (отларға) ҳарсиллаб 2. ва ўт чиқаргувчи отларға қадамларин (тошларға) уриб 3. ва ҳамла қилгувчиларға тонг вақтида. 4. Бас, қўзғатурлар ул вақт ғуборнн 5. ва ўртасиға кирурлар ул вақтжамоатнинг. 6. Бешак, инсон ўз Парвардигориға ношукрдур 7. ва алабтта ул шу васфиға шоҳиддур. 8. Бешак, ул мол муҳаббатиға қаттиқ (берилган)дур! 9. Оё, билмасми ул вақтики турғизилса қабрлардагилар 10. ва ҳосил қилинса дилларидаги сирларни, 11. албатта Парвардигорлари адардин ул кун хабардордур.
Бу сура номи сурат ул-одиёт бўлиб, аср сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бу сурада мужоҳидлар ва ғозийларнинг кофирлар ила уруш қилгаида лшнгсш отлариға қвсамёд қилурки, алар ўз жойларидин жиҳод учун чиққанларида ниҳоятда шиддат ила югуришур, қаттиқ югурганликларидин қоринларидин овозлар чиҳиб ҳарсилларлар. Юрган йўллари. тошлоқ ерлар бўлғонлиги сабабдин туёқлари тошларға тегиб, ўтлар ёнар. Шул кайфиятда тамом юриб туриб, айни тонг вақтида душман жамоасиға ғорат ва ҳамла қилурлар. Ҳаммалари шиддатидин майдонлар тамом чангва ғубор ила тўлур. Шул ҳолда душман лашкарларин ўртасиға кириб борурлар. Ана шу муборак отларға Аллоҳ таоло қасамёд цилиб марҳамат қилурки, инсон ўз Парвардигориға ниҳоятда ношукрдур, инсонда ҳайвон каби вафо йўҳдур. Бечора безабон от бир неча кун боцқан ва ем-хашак берған эгасиға ҳар лаҳза итоат цилур, ҳукмиға ҳеч саркашлш қилмас, қайси соат хоҳласа устиға миндирур. Минган уруш майдониға кирса олиб кирур. Ўклар, қиличлар, найзалар дарёсиға шўнғир, моликнинг тузин оқламак ва шукрин бажо қилмак учун жонин фидо қилур, шул тариқа вафодор жонвЬр отлар авсофиға қасамёд қилинса муносибдур.
Афсуски, ҳайвонотнинг энг шарафлиси бўлғон инсон бундоқ вафодор ҳайвонлардин сабоқ олмас, ҳациқий молики бўлғон Парвардигорининг ибодат ва тоати учун етишмовчиликдо бўлғонлиги Парвдрдигори тарафидин мустаҳиқ итоб ва танбиҳдур.
Борий таоло итоб қилурки, инсон ўз ношукрлигига ўзи шоҳиддур ва воқифдур. Билиб турса ҳам бу нозебо амалдин тавба қилмас. Чуши ул мол ва давлатни ниҳоятда яхши кўрур. Ани Аллоҳ таоло йўлида харж қаолмайдур. Буқадар жоҳил инсон билмасмикин, бир кун тамом ўлганлар ўз қабрларидин турурлар. Ҳар бир инсоннингмахфий сақлаган сирлари зарра-зарра фош бўлур. Ул кун Парвардигорлари ҳаммаларин аҳволларин яхши билур ва ҳар қайси бандаға кирдориға муносиб жазо берур. Агар бечора инсон бу ҳаҳиқатни билса эрди, ҳаргиз ўз Парвардигориға ношукр бўлмас эрди.