loader

091. Шамс (Куёш) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 15 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Қасамдур қуёшға ва анинг ёруғиға, 2. ва ойға, вақтики унинг сўнггидин келса, 3. ва кундузға, вакргики равшан қилса ани (қуёш нури), 4. ва кечаға, вақтики ёпиб олур ани 5. ва осмонға ва Ул зотғаки, бино қилди ани 6. ва ерға ва Ул зотғаки, тўшади ани 7. ва жонға ва Ул зотғаки, дуруст қилди ани, 8. бас, билдирди анга маъсизггани ва тақвосини. 9. Таҳқиқ, муродға етди ул кишики, пок қилди ани (жонни) 10. ва таҳқиқ, муродға етмади ул кишики, яширди ани (фисқ-фужур ила). 11. Ёлғончи деди Самуд ўзининг туғёнидин (ўз пайғамбарини). 12. Вақтики турди буюк бадбахтлари, 13. бас, деди аларға Аллоҳнинг расули: "(Сақланинг) Аллоҳнинг туясидин ва сув ичишин навбатидин!" 14. Бас, ёлғончи дедилар ани ва оёғидин кесдилар (туяни), сўнгра ҳалок қилди адарни Раббилари гуноҳлари сабабидин ва баробар қилди ҳалокатни 15. ва қўрқмас ул анинг оқибатидин.
Бу суранинг номи сурат ул-шамс бўлиб, қадр сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Аллоҳ таоло бу сурада ўз қудрати ва ҳикматиға далил бўлғон қуёшға ва анинг жаҳпинч мунаввар қилиб тургдн нури ва ёруғиға қасамёд қилур ва ойнинг қуёш бопи-андин сўнг чиқиб оламни ёритган соатиға қасамёд қилур ва кундузпинг қуёш нурини тамом оламға равшан қилиб кўрсатган вақтиға ва кечанинг қуёш нурини ёпиб олиб, оламш ўз қоронғулигиға ўраб олган вақтиға қасамёд қилур ҳам қудрати Илоҳийнинг буюк нишонларидин бўлғон осмонға ва ани бино қилувчи Ўз зотиға ва ерға ва аш олам. халқчнинг остиға тўшаб бергувчи Ўз қудратин қоҳирасиға қасамёд қилур.
Сўнг булардин кейин ажиб коинот ва аъзам белги бўлғон нафс ва жони инсонийға, аш муътадил халқ қилиб яратгувчи Ўз санъатиға қасамёд қилурки, тамоми аъзосин бир-бириға муносиб ва баробар қилиб пайдо қилибдур.
Мана бу нарсаларға қасамёд қилиб қасамёд қилиб, дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳақиқий нажот топиш ўз нафсин иймон ва яхши амаллар ила тарбиялаб, куфр ва маъсиятдин пок қилувчи зотлар насибидур. Ҳар икки жаҳонда расволик ва номуродлик ўз нафсин куфр ва маъсият чуқуриға ташлагувчи, иймон ва тоат нуридшьмаҳрум қилгувчи инсонлар ҳосилларидур. Парвардигор бу баённинг ҳаҳ иқботи учун Самуд қабиласи нафсларин туғёнин сабабидин Аллоҳнинг расули Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончи дедилар, насиҳат ва ҳидоятларин қабул ҳилмадилар. Аларнинг туғёнлари, ҳаддин ошишлари ул вақт шиддат ихтиёр қилдики, ўз ораларида ҳаммадин зиёда бадбахт бўлғон Қаддора номли бир инсон Солиҳ алайҳиссалом дуолари ила Аллоҳ халқ қилган (яратган) урғочи туяни сўймак учун тайёр бўлиб турди. Ул вацт Солиҳ алайҳиссалом Самуд қавмиға дедиларки: "Эй қавм Худодин қўрқинглар, Аллоҳ ва Аминг туясиға зарар еткизманглар ва анинг сув ичадиган навбат куни анга зарар келтирманглар, Парвардигор сизларни ҳам ҳалок қилур, оқибатларинг яхши бўлмас".
Афсуски, Самуд қавми меҳрибон пайғамбарларин насиҳатларин олмадилар, балки ул зот ёлғончи дедилар ва туяни ҳалок қилдилар. Оқибат Парвардигорлари аларни ҳам ҳеч бирларин қўймай ҳалок қилди, бошлариға ҳазрат Солиҳ алайҳиссалом ваъда қилган азоби Илоҳий нозил бўлди. Тамоми олам Аллоҳнинг ўз мулкидур. Ўзи подшоҳи мухтордур. Ўз мулкида ҳар нечук ҳукм қшса, ижро қилур.

Орқага Олдинга