loader

060. Мумтаҳана (Имтиҳон қилинган) сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 13 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллох номи ила

1. Эй мусулмонлар! Дўст қилманглар Манинг душманимни ва ўзларингизнинг душманларингизни. Юборурсизлар аларға дўстлик хабарини, ҳолбуки, алар мункир бўлдилар сизларға келган ҳақ динға. Чиқарурлар пайғамбарни ва сизларни шунинг учунки, сизлар ўз Парвардигорингиз Худоға иймон келтирдингизлар. Агар сизлар чикдеан бўлсангаз жиҳод учун Манинг йўлимда ва Манинг ризойимни талаб қилиб, яна махфий дўстлик (хабарин) аларға қилурсиз. Ва Ман яхши билурман ул нарсаники яширдингизлар ва ул нарсаники зоҳир қилдингизлар ва кимики шундоқ қилибдур сизлардин, албатта ул тўғри йўлдин озибдур.
Онҳазрат пайғамбаримизнинг Ҳудайбияда маккаликлар ила қилган сулҳлари икки йилдин кейин алар тарафидин бузилди, кейин пайғамбар махфий суратда лашкар тўплаб, Маккани фатҳ этиш иродасида бўлдилар ва хабарларға қаттиқ муроқиба қўйдилар, токи маккаликлар хабардор бўлиб қолмасинлар. Буаснода саҳобаи Бадрдин бир муҳожир — Хотиб ибн Байбалбатъа номли шахс маккаликларға хат ёзиб юбордики, Муҳаммад алайҳиссалом сизларға ҳамла қилмакчидурлар. Расули акрамға ваҳй ила бу воқеа маълум бўлди. Ҳазрати Али ила бир неча саҳобаға буюрдиларки, фалон мақомда Маккаға кетаётган бир хотин қўлида хат бор, олиЗ келинглар. Алар тездин бориб, хотинни ўша ерда тутиб, хатни талаб қилдилар, ул хотин бир неча инкорлардин сўнгхатни чиқариб берди. Алар хапши келтириб топширдилар, ўқиб кўрилди. Маълум бўлдики, Хйтиб ибн Байбалбатъа тарафидин маккаликларға ёзилган хат экан. Пайғамбаримиз Хотибни олдирибсавол қилдилар. Хотибжавоб бердики, ё расулаллоҳ, ман куфр ихтиёр қилдим ва Исломдин қайтдим. Бола-чақаларим Маккададурлар, анда аларға ҳимоятим йўқдурки, кофирларға эҳсон ҳилмакчи бўлдим. Токи бунинг эвазиға алар манинг аҳлларимдин бохабар бўлсинлар ва аларға озор бермасинлар. Билурманки, бундин зарар бўлур, Исломға зарар бўлмас, чунки Худонинг сизға қилган ваъдаси албапипа бўлмай қолмас. Лекин расули акрам пайғамбаримиз иршод қилдиларки, анга ёмон сўз қилманглар ва дедиларки, сизларға нима мсплумдур токи Аллоҳ бадрийларнинггуноҳларин афв этган бўлса?
Макка мушриклари Худоға ҳам, сизларға ҳам душмандур. Алар ила дўстлик қилмак мусулмонлар учун номуносибдур, чунки алар сизларға хелган ҳақ дин ва ҳақ китобға мункир бўлдилар, шунинг учун Худоға душман бўлдилар. Пайғамбаримиз ва сизларға қандоқ кулфатлар бердилар. Охир ҳаммаларингизни ватандин ҳижрат ^илишга мажбур қилдилар. Айбларингиз шул эрдит, Парвардигорларингизға иймон келтирдингиз. Алар ила нақадар махфий муомалада бўлсангизлар Худо ани билибтурур.
2. Агар алар сизларға қодир бўлсалар, душман бўлурлар сизларға ва озор қасдида сизларға қўлларин ва тилларин узатурлар ва кофир бўлишларингизни орзу қилурлар.
Яъни, сизлар аларға нақадар эҳсон ва мурувват қилсангизлар, билмаслар, қадр қилмаслар, балки сизларға қачон ғолиб келсалар, ҳеч бир ёмонликни сизлардин аямаслар, қўл била ва тил била ҳар қисм азиятларни 'берурлар ва ўзлари каби кофир қилмак учун ҳаракат қилурлар.
3. Ҳаргиз наф қилмас сизларға қиёмат куни қариндошларингиз ва на авлодларингаз. Ҳукм қилур (Худо) ўрталарингизға ва Худо амалллрингизнинг хаммасини кўриб турур! Хотиб ул хатни ўз аҳли аёлларин хотирларидин ёзган эрди. Анингучун бу оятда тонбиҳ қилинурки, қариндош ва авлод қиёматда ҳеч бир фойда бермас. Худованди трим ҳамманинг амалларин кўриб турур ва зарра-заррасиға жазо берур. Ул кун Худонинг ҳукмин на ота, наўғил ва на бошқа даф қила олмас. Эмди аҳлу авлодучун Худони норизо қилмак номуносибдур.
4. Таҳқиқ, бордур сизлар учун яхши иқтидо (мисол) Иброхимда ва анинг ила бўлғон жамоада. Вақтики дедилар ўз қавмлариға: "Бизлар албатта безордурмиз сизлардин ва ул нарсадинки, ибодат қилурсизлар Худодин бошқа. Мункир бўлдик биз сизларға. Ва пайдо
бўлди биз ила сизнинг ўртамизда душманлик ва ёмон кўришлик доимий суратда, шунга қадарки, иймон келтирурсизлар ёлғиз Аллоҳға".
Яъни, иқтидо қилинглар (эргашинглар) ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломға ва ул жанобға қўшилиб мусулмон бўлғонларға. Алар ўз қавмлариға қўрқмай дедиларки, биз сиз мушриклардин безордурмиз, сизлар Худоға мункир бўлиб, Анинг ҳукмлариға мухолиф бўлсангизлар, бизлар ҳам сизларға ва сизларнингтутган йўлларинтзға мункирдурмиз, сизларға ҳаргиз парво қилмасмиз ви бизнинг сизлар ила бўлғон бу душманлигимиз ҳамиша давом этур, ширкларингизни ташлаб, яккаю-ягона Аллоҳға иймон келтириб муваҳҳад бўлсангизлар, бизнинг адоватимиз тамом бўлур.
Магар Иброҳимнннг отасиға деган сўзики: "Албатта ман мағфират талаб қилурман санинг учун ва эга бўлолмасман санинг учун Худо тарафидин ҳеч бир нарсаға. Эй бизнинг Парвардигоримиз, Сангагана таваккал қилдук ва тарафингға қайтдук ва Санинг тарафингғадур қайтиш!"
Яъни, ҳазрати Иброҳшл алайҳиссаломнингўз оталари ҳақида истиғфор ишлариға тақлид этилмас, чунки ул жанобўз оталарин хотима истиғфорға ваъда қилган эрдилар. Ҳаҳиҳат маълум бўлгач, тарк этдилар ва безорлик изҳор қилдилар.
5. Эй Парвардигоримиз! Қилмагил бизларни мағлуб кофирларға ва мағфират қил бизларни. Эй Раббимиз, таҳқиқ, Сан ғолиб, хикматликдурсан!"
6. Албатта бордур сизлар учун аларда яхши иқтидо (мисол) ул одам учунки, умиди бордур Худодин ва қиёмат кунидин. Ва кимики юз ўгирур, албатта Худогинадур бениёз, мақталган зот!
7. Умид бордурки, Худо пайдо қилур дўстликни сизлар ила ул жамоа ўрталарингизғаки, душмандурлар сизларға; ва Аллоҳ қодирдур ва Аллоҳ мағфифатлик, мехрибондур.
Яъни, Аллоҳнинг қудрат ва раҳматидин узоқ эмасдурки, бу кунги Исломшнг баттарин душманлари эртаға Исломға кирсин ва шул йўсин ила ўртангизда дўстлик алоқалари пайдо бўлсин, чунончи, Макка фатҳида шундоқ бўлди. Макка аҳли тамом мусулмон бўлдилар. Во ул жамоат, бир-бирларин қонларию ташна эрдилар, бир-бирлариға жонларин фидо қила бошладилар. Бу оятдин маълум бўлурт, маккаликлар ила алоқа қилмаслик ҳукми бир неча муддатға қадардур, кейин бу ҳукмға хожат қолмади.
8. Манъ қилмас Худо сизларни ул жамоадинки, урушмадилар сизлар ила дин хусусида ва чиқармадилар сизларни уйларингиздинки, эҳсон қилинглар аларға, инсоф қилинглар алар ҳақларида, албатта Аллоҳ дўст тутар инсофликларни.
Маккаи мукаррамада шундоқ одамлар ҳам. бор эрдиларки, ўзлари мусулмон бўлмадилар, лекин мусулмон бўлғонларға қарши ҳам ҳаракат қилмадилар. Дин хусусида мусулмонлар ила урушмадилар ҳам, озор бермадилар ҳам. Маккадин мусулмонларни суришда золимларға ёрдам бермадилар. Бундоқ кофирлар ила яхши муомалада бўлмак ва аларға яхши муносабат қилмакдин Ислом ҳаргиз манъ қилмас. Модомики алар сизлар ила яхши муомала қилсалар, сизлар ҳам алардин зиёда шукргузор бўлингларва дунёға кўрсатингларки, исломий ахлоқ меёри нақадар баланддур. Кофирлардин бир жамоа сизлар ила урушса, жавобиға тамоми кофирларни яксон ва ғазаб остиға олманг. Ҳаммаларидин бир қамчи ила сазо олмак ҳикмат ва инсофға тамом хилофдур. Лозимдурт уруш кунларида хотинми, эрни, болани, қарит, душманни ва бетарафни ажратилур.
9. Сизларни фақат шундоқ тоифадин манъ қилурки сизлар ила урушдилар дин хусусида ва чиқардилар сизларни уйларингиздин ва мадад қилдилар сизларни чиқаришдаки, дўстлик қилманглар аларға ва кимики дўстлик қилур аларға, бас, аларгинадур золимлар. Яъни, шундоҳ кофирлар ила алоқада бўлмак зулм ва буюк гуноҳдур.
10. Эй мусулмонлар! Қачон келур сизларға мусулмон хотинлар ҳижрат қилиб, аларни имтиҳон қилинглар. Худо яхшироқ билур аларнинг иймонларини. Бас, агар билсангизларки, алар мусулмондурлар, қайтариб юборманглар аларни кофирлар тарафиға; на бул хотинлар
халолдурлар аларға ва на алар халолдурлар буларға. Ва беринглар аларға нимаки харж қилган бўлсалар. Ва йўқдур гунох сизларға никохларингизға олсангизлар аларни, вақтики берсангизлар аларға маҳрларини. Ва сақламанглар кофира хотинларнинг номусларини ва
талаб қилинглар неки харж қилибдурсизлар ва талаб қилсинлар алар ҳам неки харж қилибдурлар. Будур Худонинг хукми. Ўрталарингизға хукм қилур ва Худо билгувчи хикматлик зотдур!
Ҳудайбия сулҳида маккаликлар шарт қилтн эрдилар, аюр бизнинг одамларимиз яна сизларға борса қайтариб берилсин. Саййиди олам пайғамбаримиз бу шартни қабул қилдилар ва шу шартға амал қилиб, эр киши борганда аларни қайтарибҳам бердилар. Кейин бир неча мусулмон хотинлар ҳижрат қилиб бориб қолдилар, эмди буларни қайтарилса, мусулмон хотиннинг кофир эр уйиға бориши ҳаром эрди, қайтарилмаса шартға хилоф эрди. Шу воқеа устида ушбу оятлар нозил бўлди, кейин кофирлар ҳам бир нарса демадилар ва сулҳ икки сана давом этди, яъни, дилларпинг ҳолин Аллоҳ ўзи билур. Сизлар зоҳирий тариқада аларни имтиҳон қилиб кўрингларки, ҳақиқатда алар ватанларин ташлаб чиқибдурларми, ё бошқа дунёвий ғараз мақсадлари борми? Ривоятда келибдурки, саййидимиз Умар — Аллоҳ андин рози бўлсин — аларни имтиҳон қилур эрдилар ва пайғамбаримиз тарафларидин алардин байъат (қасам) олур эрдилар, баъзан онҳазрат пайғамбаримиз ўзлари байъат олур эрдилар. Кейин ҳукм бўлдики, эру хотиннинг бири мусулмон, иккинчиси мушрик бўлса, ихтилофлари сабаб бўлиб, ткоҳ алоқаси ўрталарида қолмас.
11. Ва агар кетиб қолса хотинларингиздин бир нечаси кофирлар тарафиға, кейин сизлар урушиб ғанимат олсангизар, беринглар хотинлари кетган одамларнинг қилган харжларин мислини. Қўрқинглар ул Худодинки, сизлар Анга иймон келтирдингизлар.
Яъни, агар қайси бир кофиртнгхотини мусулмон бўлиб, мусулмоннингуйиға келиб қолса ва бир нусулмон эр ани ўз никоҳиға олмакчи бўлса, ул одам аввал хотиннинг кофир эри бу хотинға нақадар маҳр харж қилган бўлса, ул маҳрни кофир эрға қайтариб берур. Кейин янгидин нима маҳрға келишилса, ани ҳам алоҳида берур, кейин ани никоҳиға олур. Агар қайси бир мусулмоннинг хотини кофирликда қолса, аии қўйиб юборур. Кейин қайси кофир ани ўз никоҳиға олмакчи бўлса, мусулмон эр харжин қайтарур. Бу ҳукм нозил бўлғон замон мусулмонлар амал қилиб, беришға ҳам, олишға ҳам тайёр бўлдилар. Летн кофирлар бунга амал қилмадилар. Кейин оят нозил бўлдики, қайси мусулмоншнг хотини кетса ва ани никоҳиға олган кофир харжини қайтармаса, ул ҳолда ул мусулмон ҳаққин ўлжа моллардин берилур. Баъзилар дерларт, қайси бир кофирнинг мусулмон хотинин яна бир мусулмон олмакчи бўлса, ул хотиннинг аввалги маҳрин хотини кетиб қолган мусулмонға берилсин, кофир эриға берилмасин. Бу оятдин мурод шудур.
12. Эй набий! Қачон мўмина хотинлар ҳузурингизға байъат учун келсалар шу шарт илаки, шерик қилмаслар Худоға ҳеч бир нарсани ва ўғрилик қилмаслар ва зино қилмаслар ва ўлднрмаслар ўз фарзандларини ва келтирмаслар бўхтон (авлодиники), ани ўз қўлларин,
оёқларин ўртасида пайдо қилурлар ва осий бўлмаслар сизға яхши ишда, бас, қабул қилинг байъатларин ва мағфират талаб қилинг алар учун Худодин, албатта Худо мағфиратлик, мехрибондур. Бўҳтон келпшрмакнинг бошҳа маънолари ҳам бордур.
13. Эй мусулмонлар! Дўстлик қилманглар ул жамоа илаки, ғазаб қилибдур Худо аларға, Бу оят ила суранинг бошида баён қилинган ҳукмни такрор ёд берилур. Тахқиқ, ноумид бўлдилар алар охиратдин, ҳамчунонки ноумид бўлибдур кофирлар қабрлардагилардин.
Баъзи муфассирлар асҳоб ул-кубур (қабрдатлар)ни ал-куффор (кофирлар)дин баён дебдурлар, яъни, қабрға борган кофирлар Худонинг раҳматидин ноумид бўлғон каби демак бўлур.

Орқага Олдинга