loader

059. Ҳашар (йиғилиш) сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 24 оятдур
Ибтадо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Поклик ила ёд қилур нима нарсаки осмонларда ва нима нарсаки ердадур. Улдур ғолиб, ҳикматлик зот.
2. Улдур ул зотики, чиқарди ул жамоани китобийлардин ўз уйларидин лашкарларин биринчи йиғилишларида, чунки алар кофир эрдилар. Сизлар гумон қилмаб эрдингизларки, алар чиқурлар, алар гумон қилиб эрдиларки, аларнинг қалъалари аларни Худо азобидин қутқазур. Бас, келди аларға Худонинг азоби гумон қилмаган ерларидин ва солди Худо диллариға хавфники, хароб қилур эрдилар ўз уйларини ўз қўллари ила ва мусулмонлар қўллари ила. Ибрат олинглар, эй кўзликлар!
Яъни, Баний Назир ўзлари китобий бўла туриб, хотим ул-анбиё пайғамбаримизға иймон квлпшрмай кофир бўлдилар. Алар ила уруш қилмак учун тепаларидан босиб борган Ислом лашкарлариға қаршилик қила олмадилар. Лашкарлари биринчи йиғилишда дилларит ҳайбат пайдо бўлиб, урушмакдин ожиз келдилар. Қалъаларин ташлаб кетмакка ҳозир бўлдилар. Баъзи уламолар дерларт, ул ҳашардин мурод яҳудийларнинг ибтидоий сургунлари эрди. Бундин аввал бу тариқи сурилган эмас эрдилар ва ул ҳашардин бу нарсаға ҳам ишора бордурки, бу биринчи сурилишлари бўлиб, кўплари Мадинадин Ҳайбар ва бошқа тарафларға кетдилар. Иккинчи ҳашарлари ҳазрати Умар замоиларида Шом тарафиға бўлди, чуши аввали иқлимида охир ул ҳашар ҳам бўлур.
3. Ва Аллох аларға ватандин сурилишни ёзмаган бўлса эрди, албатта азоб қилур эрди аларни дунёда (бошқа тариқа ила) ва бордур алар учун дўзах азоби охиратда.
4. Бу шунинг учундурки, алар мухолифат қилдилар Худоға ва расулға ва кимики мухолифат қилур Худоға, албатта Худо азоби қаттиқ бир зотдир.
Яъни, аларнинг бу қадар тайёргарликлари ва мустаҳкам қалъалари Парвардигорларининг юборган бир тўда мусулмон мужоҳидларин қўлларидин қутқаза олмади. Балки диллариға шундоқ хавф солдики, ўз мамлакатларин ўз қўллари ила барбод этдилар. Мусулмонлар ҳам кўзлик инсонлар, истефода қилурлар, агар Худо аларнинг қисматлариға ватандин сурилишни ёзмаган бўлғонда, балки Баний Қариза каби авлод эрдилар. Бу нарса Худо ва расулға мухолифатларин натижасидур. Бу дунё азобидур, охират азоби алоҳида турибдур.
5. Ул хурмо дарахтики кесдингизлар ё қолдирдингизлар ани томирларида турган ҳолда - ҳар иккиси ҳам Худонинг изми ила бўлғондур, токи расво қилсин Худо нофармонларни.
6. Ва ул молики, (беуруш) берди Худо ўз расулиға алардин, сизлар анга на отлар югуртардингиз ва на туялар ва лекин Аллоҳ ҳукмдор қилур ўз пайғамбарларини кимғаки хохласа. Ва Аллоҳ ҳар нарсаға қодирдур!
7. Ул молики, (беуруш) берди Худо ўз расулиға қишлоқлар одамларидин, ул Худонинг ва расулининг ва расул қариндошларининг ва етимларнинг ва мискинларнинг, мусофирларнинг хақларидур, Ғанимат ила файъ (беуруш берилган улуш) ўртасидаги фарқ шулдурки, ғанимат деб душман ила урушиб қўлға тушурилган молни айтилур ва файъ деб уруш бўлмай алардин олинган молни айтилур. Ғаниматнинг бешдин бир ҳиссаси Худонинг ҳақидур, қолган тўрт ҳиссасин лаштрға тақсим қилиб берилур, аммо файънингҳаммаси мусулмонларнинг хазиналариға қўйилур. Андин аларнинг масолиҳи амаллариға ва зарурий ишлариға сарф қилинур. Пайғамбаримизнинг замони саодатларида файъ моллари хос ул жанобнинг ихтиёр ва тасарруфларида бўлур эрди. Мумкиндурки, бу ихтиёри моликона бўлсин, ё ҳокимона, ҳарҳолда Аллоҳ таоло олдинги оятда буюрурки, вужуб юзасидин, ё истиҳбоб юзасидин фалон-фалон мусаррифларға берилсин. Онхазрат папғамбаримиздин кейин бу молларнинг ихтиёри имомға (ҳокимға) ўтур, летн анинг тасарруфи моликона бўлмас, ҳокимона бўлур. Боқий ғсшимат (ўлжа) молларин ҳукми алоҳидадур, бешдин бирин чиқарилиб, қолгани лашкарнинг ҳақидур. токи ул мол юрмасин айланиб бойлариигиз ўртасида. Ва нима нарсаки берибдур сизларға пайғамбар, ани олинглар ва нима нарсаки шнъ қилибдур сизларни андин, тортилинглар. Ва қўрқинглар Худодин, таҳқиқ, Худо азоби қаттиқ бир зотдур!
Яъни, расули саллаллоҳу алайҳи ва салламшнг ҳукмлариға мухолифат Аллоҳ таолоиинг ҳукмиға мухолифатдур ва Худонинг азобиға ҳеч ким бардош қила олмас.
8. Ва (ул) муҳтож муҳожирлар ҳақларидурки, чиқарилибдурлар ўз уйларидин ва молларидин, талаб қилурлар Худонинг карамини ва ризосини ва ёрдам берурлар Худоға ва расулға. Ана шулардурлар рост (мусулмонлар).
Юқоридаги молларға агарчи умуман муҳтож мусулмонлар ҳақдордурлар, лекин хусусий суратлар ул жон фидо қилган мусулмонларғат, Худонинг ҳақиқий ғамхўрлигида, расули акрам ,муҳаббатлари ва итоатларида ўз хонумонларин ва мол-давлатларин ташлаб, ватанларидин чиқиб Мадинаға ҳижрат қилган зотлар муқаддамдурлар.
9. Ва ҳам ул жамоа ҳақларидурки, жой тутдилар дор ул-ҳижратда муҳожирлардин ва мустақимдурлар иймонда, дўст тутурлар ҳар кимики ҳижрат қилса алар тарафлариға ва топмаслар ўз дилларида рашк (муҳожирларға) берилган нарса учун. Ва муқаддам билурлар бошқаларни ўзларидин ва агарчи бўлса ҳам ўзларида ҳожат. Ва кимки сақланибдур ўз нафсин ҳирсидин, ана шулардур нажоттопгувчилар.
Булардин мурод Мадина мазҳаридур ва бу жамоа ҳазрати карамлик ансорлардурки, муҳожирлардин аввал Мадинада муқим эрдилар, иймон ва ирфон йўлида мустаҳкам ви муаииқим эрдилар. Муҳаббатлари ила муҳожирларға хизмат қилур эрдилар. Ва дунёда мисли кўрилмаган шафқат ва муҳаббатларни аларнинг ҳақларида дариғ тутмадилар.
10. Ва ҳам (ул тоифанинг ҳақларидурки), келдилар алардин кейин, дерлар: "Эй Парвардигоримиз, мағфират қил бизларни ва ул биродарларимизники, биздин аввал мусулмон бўлибдурлар! Ва пайдо қилма бизнинг дилларимизға ҳеч бир гинани мўминлар учун. Эй
Парвардигоримиз! Албатга Сан мағфиратлик, меҳрибондурсан!"
Буояти шарифадаги жамоатдин мурод тамоми ул мусулмоилардурки, ўтганлар ҳакшрин таслим этурлар ва аларнинг орқаларидин юрурлар. Ва аларға адоват қилмаслар ва ҳақлариға шғфират учун дуо қилурлар.
11. Оё, сиз  кўрмадингизми ул жамоаники, мунофиқ бўлдилар, дерлар ўз биродарлариғаки кофир бўлдилар китобийлардин: "Агар сизлар чиқарилсангизлар, албатта биз ҳам сизлар ила чиқурмиз ва итоат қилмасмиз сизларнинг хусусингизда ҳеч бир кишиға ҳаргиз. Ва агар сизлар ила урушилса, биз албатта сизларға ёрдам берурмиз". Ва Худо гувоҳдурки, алар ёлғончидурлар!
Яъни, Абдуллоҳ ибн Уқбо каби мунофиқлар Баний Назир жамоасиға махфий хабар юбордиларки, сизлар хафа бўлманглар ва қўрқманглар, ўзларингизни танҳо гумон этманглар. Агир мусулмонлар сизларни Мадинадин чиқарсалар, биз ҳам сизлар ила баробар чиқурмиз ва агар уруш бўлиб қолса, бизлар сизларға мадад берурмиз. Бизнинг қароримиз шулдур. Бунинг хилофиғи сўз қилгувчиларға биз итоат қилмасмиз. Парвардигор шаҳодат берур: алар бу сўзларида тамон ёлғончидурлар.
12. Агар алар чиқарилсалар, булар алар ила чиқмаслар; ва агар алар ила урушилса, булар аларға ёрдам бермаслар; ва агар алар мабодо аларға ёрдам берсалар, албатта орқаларин ўгириб қочурлар, кейин аларға мадад келмас.
13. Албатта сизлар, (эй мусулмонлар), зиёда ҳайбатликдадурсизлар аларнинг дилларида Худодин ҳам. Бу шунинг учундурки, алар бефаҳм
жамоадурлар. Парвардигорнинг бу хабари алар ҳақида ниҳоятда ростлигин билдирди. Чунончи, уруш бошлари Баний Назир муқобила қила олмади. Қалъаларида махсус қолдилар. Шундок, нозик дамда бирор мунофиқ аларға мадад бера олмади, вақтики аларни чиқарилиб эрди, мунофиқлар ҳаммалари ўз уйларида ўлтириб олдилар. Ва билур эрдиларки. агар мадад берсалар, албатта шикаст тппур эрдилар ва ўзлариға мададкор топмас эрдилар.
14. Булар ҳаммалари бир бўлиб ҳам сизлар ила урушолмаслар, магар қалъалик шаҳарларда ё деворлар орқасидин. Аларнинг урушлари ўз ўрталарида зиёда қаттиқдур; сан аларни бир кўрурсан, ҳолбуки, диллари бошқа-бошқадур. Бу шунинг учундурки, алар беақл тоифадурлар.
Яъна, алар мусулмонлардин қўрқиб қолгандурлар. Анинг учун рўбарў бўлиб урушолмаслар. Фақат тиқин шаҳарларда қалъаларға ё бетниб, ё девор ва дарахтлар орқасиди яширшшб урушарлар. Аммо ўз ўрталарида уруш бўлғонда ниҳоятда қаттих; урушарлар, чунки ўзаро душманликлари зиёдадур. Мусулмонлар рўбарўларида ҳаммалари итпшфок, кўралсилар ҳим, ичлири бузуқ, диллари бошқа-бошқадур.
15. Буларнинг ҳоллари ул жамоаға ўхшарки, булардин аввал якин бир замонда ўз кирдикорларин сазосин тотдилар. Бордур алар учун дардлик азоб. Яъни, Баний Қинқоъ яҳудийлари каби ёки маккаликлар кабики, Бадр урушида кирдору бадларин жазосин чекдилар.
16. Мунофиқлар шайтон кабидурлар; вақтики ул дер инсонға: "Кофир бўл!" Вақтики ул кофир бўлур, дер: "Ман сандин безордурман. Ман албатта Худойи Рабб ул-оламиндин қўрқурман!"
17. Бас, аларнинг оқибатлари шул бўлдики, ҳар иккилари жаҳаннамда бўлурлар. Анда қоим қолурлар. Ва шулдур золимларнинг сазолари!
Шайтон аввал инсонни куфр ва маъсиятға тарғиб қилур. Қачон инсон анинг домиға гирифтор бўлса, дерки: "Ман сандин алоҳида ва мансанинг амалингдин безордурман ва Худодин қўрқурман". Мунофиқлар ҳам бошқани балоларға гирифтор этиб, ўзлари қочиб ҳолурлар. Золимларнингжазолари жаҳанамдур.
18. Эй мусулмонлар! Қўрқинглар Худодин ва боқсин бир жонки, нима нарсани ул муқаддам юборибдур эрта учун ва қўрқинглар Худодин, албатта Худо хабардордур ҳамма ишларингиздин.
19. Ва бўлманглар ул жамоа кабики, унутдилар Худони, кейин Худо унутдирди алардин ўз-ўзларини. Ана шулардур нофармонлар.
Яъни, Худодин қўрқиб тоат ва ибодатға машғул бўлинглар, қиёмат ғамин хотирдин чиқарманглар. Эрта кун ўзларингиз учун дастшр бўладирган анжомни жам қилинглар ва Худони унутган тоифадин бўлмайглар. Ҳар ким Худони унутса, Худо ани ўз заруриятидин ғофил қолдирурки, келадиган офат ва балолардин нажотликлари ҳаргиз қолмас ва маъсиятға ғарқ бўлиб, абадий зарарға мубтало бўлур.
20. Баробар эмасдурлар дўзахилар ва жаннатилар. Жаннатилар алардурлар муродлариға еткувчилар.
Инсон учун лозимдурки, ўзин жаннати қилмакка ҳаракат қилсин. Жаннати бўшак Қуръони карим кўрсаттан ҳидоятлар ила юрмакдур.
21. Агар Биз тушурсак эрди бу Қуръонни бир тоққа, албатга кўрур эрдинг ани Худонинг хавфидин ожиз бўлғон ёрилган холда. Ва бу мисолларни Биз баён қилурмиз одамлар учун, токи алар фикр қилсинлар!
Яъни, афсус қилурлик бир мақомдурки, бечора инсоннинг ҳалбиға Қуръони каримнингҳеч бир таъсири йўқдур. Ҳолбуки, бу Қуръонни тоғ тби қаттиқ маҳлуқ устиға туширилса эрди ва апда фаҳм моддаси бўлса эрди, ул ҳам сўзлагувчининг азиматидин эгилиб, камоли хавфидин пора-пора бўлур эрди.
22. Улдур ул Аллохки, йўқдур ҳеч маъбуди барҳақ Андин бошқа, билгувчидур махфийни ва ошкорани. Улдур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик!
23. Зоти улдур ул Аллоҳки, йўқдур Аидин бошқа ҳеч маъбуди барҳақ, подшоҳдур, покдур, айбдин саломатдур, Яъни, ҳар бир камчиликлардин покдур ва тамом айб ва офатлардин солим ва соғдур омон бергувчидур.
Баъзилар мўминнинг маъносин "тасдиқ этгувчи" дебдурлар, ўз пайғамбарларин сўз ила ва феъл ила тасдиқ этурлар. нигоҳбондур, ғолибдур, дуруст қилгувчидур, азаматликдур; Худо покдур аларнинг ширкларидин!
24. Улдур ул Аллоҳки, яратгувчидур, (йўқдин) бор қилгувчидур, сурат бергувчидур, Анинг яхши номлари бордур. Тасбеҳ айтур Анга ҳар нарсаки осмонларда ва ерда. Улдур ғолиб, ҳикматлик зот. Ривоятлараа сураи ҳашарнинг бу уч оятин фазилати кўп зикр қилинибдур. Ҳар бир мЎмин УЧУН бу оятлаони Ўкиб юрмак. субху шом шаовамат килмак зарур.

Орқага Олдинга