Маккада нозил бўлган бу сура 44 оятдан иборат. Сура номи унинг учинчи оятида ўтган «ал-маориж» сўзидан олинган. Маориж «маъраж» сўзининг кўплиги бўлиб, «юксалиш даражалари» деганидир.
Бандаларга дунё ва охиратда маҳрибон Аллоҳ таоло номи бидан бошлайман
1-18. Савол қилувчилар кофирларга воқеъ бўладиган азобнинг қачон бўлишини сўради. У Аллоҳ таоло тарфидан воқеъ бўладиган азобни ҳеч даф қилувчи бўлмас. Аллоҳ таоло баланд мартабаларнинг эгасидир. Малоикалар ҳам Жаброил, ҳам Худо амр қилган жойга борадилар. У кун бу дунёнинг эллик минг йили билан баробардир. Эй Муҳаммад, сен кофирлар берган азиятларга чиройли сабр қил! Кофирлар Қиёматнинг бўлишини ўзоқ деб биладилар. Кофирлар Қиёмат бўлишини узоқ деб биладилар. Биз уни яқин деб биламиз. У кун шундай кунлирки, осмон эритилган мис каби, тоғлар титилган жунга ўхшаш бўлади. У кунда ҳеч бир қариндош яна бир қариндош ҳолини сўрамайди. Чунки ҳар бирларининг ҳоллари бошқаларига маълум қилинади. Кофирлар ўша куннинг азобидан болаларини, хотинларини, биродарлирини ва унга жой берган қабилаларини ва ҳам ерюзидаги тамом нарсани фидя қилиб бериб қутулсалар, булар ҳаргиз нажот топмайдилар. Булар кейин ўтга ташланадилар. У ўт шундай ўтдирки, шуъла ургувчидир. У ундан юз ўгириб,қочган одамни ўзига тортиб олади. Бу дунёдаги инкор қилувчилар, ҳақдан юз ўгтрувчилар ва дунёни жам қилувчилар, уни идишларга тўлдириб солиб қўювчилар эди.
19-35. Албатта инсон бетоқАллоҳ таоло ва бесабр халқ қилингандир. Вақтики мусибат етса, бетоқатлик қилади, вақтики давлат етса, бахиллик қилади. магар намоз ўқувчилар, намозларига давом этувчилар, молларида соиллар (сўрайдиганлар) ва муҳтожлар учун муайян насиба бор бўлган зотлар ва ҳам Қиёматга ишонадиганлар ва ҳам Парвардигорининг азобидан қўрқадиганлар.(Албатта, Парвардигорнинг азоби қўрқмайдиган нарса эмасдир.) Ва ҳам фаржларини ҳаромдан сақлайдиган, магар ўз хотин ва канизларига сарф қиладиганлар, булар маломат қилинмайдилар. Мана шу сифатларга эга бўлган зотлар Худо мусибат берса, сабр қиладилар. Худо давлат берса, эҳсон қиладилар. Бундан бошқа сифатларни талаб қилувчи кишилар ҳадларидан тажовуз қилувчилардир. қўлларидаги омонатни ва аҳларига риоя қилувчи гуруҳлар, Ҳарати Усмон(р.а.)қуқларга гувоҳлик берувчи гуруҳлар ва намозларини ўз вақтида адо этувчилар, шу сифатларга эга бўлган зотлар Қиёмат куни жаннатда Худонинг наздида мукаррам ва азиз бўладилар.
36-44. Қиёмат куни мўъминларнинг мукаррам ва азиз бўлганларини кўрган кофирлар ҳам умидвор бўлиб, Расулуллоҳнинг олдиларига югиришиб келишар экан. Худо таоло тарафидан айтилар эканки: «Бу кофирларга нима бўлди? Ўнг ва чап тарафдан гуруҳ-гуруҳ бўлиб, сенинг томонингга югуриб келмоқдалар. Оё бу кофирлардан ҳар бир киши жаннатга киришни умид қиладиларми? Ҳаргиз шундай бўлмайди. Иймонсиз жаннатга кириш мумкин эмас». Биладиларки, биз буларни нутфадан халқ қилганмиз. Ҳали булардан нутфанинг палидлиги кетгани йўқ. Машриқ тарафларини ва мағриб тарафларини яратган Парвардигорнинг номига қасамки, Биз бу кофирларни ҳалок қилиб, ўринларига яхшироқодамларни халқ қилишга қодирмиз, Биз ожиз эмасмиз. Эй Муҳаммад, сае буларни ўз ҳолларига қўйиб қўй. То ваъда қилинган кунларига етгунча ўша кунни кўргунларича дунёда маишат қилсинлар, ўйнасилар, кулсинлар. Исрофилнинг сурларини эшитганларидан кейин ўликлар қабрларидан югириб чиқадилар. Булар гўёки байроқ тикиб нишона қилиб қўйган жойга борадилар. Ноҳоят даражада қўрқувдан кўзлари ерга тикигандир. Хор ва залиллик билан у жойга тўпланадилар. Буларни дунёда мана шу куннинг келишидан огоҳлантирилар эди.