(1) (وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ) قيل: هو التين الذي يُؤْكَلُ، والزيتون الذي يُعْصَرُ.
1. “Анжир ва зайтунга қасам”. Айтилдики бу ейиладиган анжир ва мойи сиқиладиган зайтундир.
(2) (وَطُورِ سِينِينَ) جَبَلٌ مَعْرُوفٌ. قيل: هو جبل موسى عليه السلام ومَسْجِدُهُ.
2. “Синай тоғига қасам”. Маълум тоғдир. Айтилдики бу Мусо алайҳиссалом тоғи ва масжиди.
(3) (وَهَذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ): الاَمْنُ مِنَ أَعْدَائِهِ أَنْ يُحَارِبُوا أَهْلَهُ، أو يَغْزُوهُمْ. عَنَّى به: مكة.
3. “Бу хавфсиз шаҳарга қасам”: душманлари унинг аҳлига уруш ёки ғазот қилишларидан хавфсиздир. Бу билан Маккани назарда тутди.
(4) (لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ): في أعدل خَلْقٍ، وأحسن صورة.
4. “Албатта инсонни энг яхши суратда яратдик”: энг тўғри (ўрта) ва энг чиройли суратда.
(5) (ثُمَّ رَدَدْنَاهُ أَسْفَلَ سَافِلِينَ) إلى أّرْذَلِ العُمُرِ، وحَالِ الخَرِفِ، الَّذِينَ قَدْ ذَهَبَتْ عُقُولُهُمْ مِنَ الهَرَمِ.
5. “Кейин уни энг паст жойга қайтардик”. Энг паст умрга ва ақллари кетадиган қариликка.
(6) (إِلَّا الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ) في حال صِحَّتِهِمْ وشَبَابِهِمْ. (فَلَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ) غير منقوص بعد هَرَمِهِمْ، كهيئة ما كان لهم من ذلك على أعمالهم وهم أقوياء على العمل.
6. “Магар” соғлиқ ва ёшлик пайтларида “иймон келтириб солиҳ амаллар қилганлар” (ундай эмас). “Уларга миннат қилинмайдиган ажр бор”. Худди амалга кучли пайтларида уларга ажр берилган ҳолати каби қариб қолганларидан сўнг камайтирилмайдиган (ажр бор).
(7) (فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِالدِّينِ) تأويل الكلام: فمن يكذبك يا محمد بعد الذي جاءك من هذا البَيَانِ من الله. ب"الدين": بطاعة الله، ومُجَازَاتِهِمْ على الأعمال.
7. “Тоат ва жазо-мукофотни бундан кейин ёлғонга чиқараётган нима?” Бу гапнинг тафсири: Эй Муҳаммад, сенга Аллоҳдан бу баён келганидан сўнг ким сени ёлғонга чиқаряпти? “Дин”дан мурод: Аллоҳга тоат ва амаллари учун уларга (бандаларга) бўладиган жазо-мукофот.
(8) (أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ) بأحكم من حَكَمَ في عِبَادِهِ، وفَصَلَ في قَضَائِهِ؟!
8. “Ҳукм қилувчиларнинг энг ҳакими Аллоҳ эмасми?” Бандалари орасида ҳукм- қазосини чиқарадиган энг ҳакими эмасми?
Орқага Олдинга