The Hindu (Индия): Америка афғон урушини ютқазди
XIX асрда яшаган рассом Элизабет Бутлернинг "Армия қолдиқлари" номли мой бўёқ билан ишланган сурати - Биринчи Англия-Афғон урушининг (1839-1842) мангу образидир. Расмда 1842 йили от устида Жалолободга келган Британия Ҳиндистон армиясининг ҳарбий доктори Уильям Брайдон тасвирланган. Ярадор Брайдон ҳам, унинг оти ҳам силласи қуриб қолган бўлиб кўринади. У инглизларнинг бостириб кириши муваффақиятсизликка учраганидан кейин Қобулдан чекинаётган 16.000 нафар аскар ва ёлланма ишчилар орасида ягона омон қолган киши эди.
Армия қолдиқлари, Жалолобод
Орадан 137 йил ўтгач, Совет Иттифоқи маҳаллий коммунистик режимни қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга қўшин жўнатди. Совет аскарлари яна ўн йилдан кейин худди шундай шармандалик билан қайтиб кетишди. 2001 йил эса АҚШ – ўша пайтдаги ягона қудратли давлат – “террорга қарши уруш” бошлаб, Афғонистонга ўз қўшинларини киритди. 17 йил давом этган курашдан сўнг, АҚШ ва «Толибон» америкаликларнинг кетишига имкон берадиган сулҳ шартлари ҳақида келишиб олгач, тарих акс-садоси яна янгради.
Ўтмишдаги хатоларнинг такрорланиши
Афғонистон тарихан мураккаб қабиладошлик тизими ва тоғ ландшафти туфайли босқинчилар учун жуда катта қийинчиликлар туғдириб келган. Бу унинг геосиёсий тақдирини география белгилаб берадиган мамлакатга классик мисодир. Британия империяси 1839 йил “Катта ўйин” доирасида Афғонистонга қўшин жўнатган. У Россияннг Афғонистонни босиб олиши ва “Британия тожининг марвариди” саналган Ҳиндистон билан чегарага келиб қолишидан қўрққан». Воқеалар бундай ривожининг олдини олиш мақсадида улар Кобулни қўлга киритишди, афғон амири Дўст Муҳаммадхонни ағдариб, ўз гумашталари Шужу-Шоҳ Дуррани билан алмаштирдилар. Аоссий қисми Дўст Муҳаммаднинг ўғли Акбар Хоннинг лагеридан бўлган қабилаларнинг шафқатсиз қаршилиги ортидан, уларнинг позициялари зил кетгач, инглизлар тарк ортга қайтишга қарор қилдилар. Аммо орқага қайтиш вақтида, Брайдондан ташқари ҳамма ўлдирилди ва Дўст Муҳаммад яна Қобулни эгаллаш учун қайтиб келди.
Совет Иттифоқи ҳам худди шу хатога йўл қўйди. У мамлакатдаги ички тўнтаришдан сўнг Афғонистонга қўшин киритди. Совет ҳукмати 1978 йил коммунистик тўнтариш етакчиси Нур Муҳаммат Тарақийнинг ўлдирилишидан сўнг ҳукумат тепасига келиб олган Хафизулла Аминдан хавотирда эди. 1979 йилнинг декабрида Леонид Брежнев Афғонистонга қўшин жўнатди. Советлар янги тўнтариш уюштириб, Аминни ўлдиришда ва Москвага хайрихоҳ бўлган Бабрак Кармални президент қилиб атйинлашди. Вьетнам урушидаги мағлубиятдан ва 1979 йилги Ислом инқилоби йўқотишларидан сўнг америкаликлар Афғонистонга бостириб киришда яхши имконият кўрдилар. Улар мужоҳидлар – коммунистик режимга ҳам, унинг совет ҳомийларига ҳам қарши курашадиган қабила жангчиларини тайёрлай бошлади. Уларни, шунингдек, мусулмон дунёсига коммунистик экспансиядан хавторига тушган Покистон ва Саудия Арабистони ҳам қўллаб-қувватлади. Ўн йилдан сўнг советлар ҳукумати уларнинг оккупация қўшинлари сифатидаги позициялари заифлашганини англаб етди ва ортга чекинди.
2001 йил АҚШ Афғонистондаги толибонлар режимига ҳужум уюштиришга қарор қилганида президент Джордж У.Буш “Ҳар бир глобал террорчи гуруҳни топиб, тўхтатиб, унинг устидан ғолиб чиқмагунга қадар террорга қарши уруш”ни тўхтатмаслиги ҳақида баёнот берганди. Бу оддий вазиф эмасди. АҚШ толибларни тез орада ағдарди ва Афғонистон якуний ҳисобда президент Хамид Карзай бошчилигидаги сайланган ҳукуматга эга бўлди. Бироқ 17 йиллик курашдан кейин ҳам уруш ҳеч қаерга кетгани йўқ. БМТ урушдаги ҳалок бўлишлар сонини ҳужжатлаштиришни бошлаган 2009 йилдан бошлаб бу низоларда 20 мингдан ортиқ тинч афғон аҳолиси ҳалок бўлди, яна 50 минг киши жароҳатланди. Уруш бошланган пайтдан буён АҚШ урушга 877 миллиард доллар сарфлади ва камида икки минг кишини йўқотди.
Назоратсиз уруш
Бунинг эвазига улар нимани қўлга киритдилар? 2001 йил чекинишга мажбур бўлган «Толибон» яна қайтмоқда. Айрим баҳоларга кўра, ушбу ҳаракат асосий қисми тоғли жойлардан иборат бўлган Афғонистон ҳудудининг қарийб ярмини назорат остида ушлаб турибди. Шарқда “Ислом давлати” ячейкаси мустаҳкам ўрнашиб олган бўлиб, у охирги ойларда диний масалалар негизида бир нечта ҳужум уюштирди, жумладан, юзлаб ҳазар шиаларини ўлдирди. Ҳукумат порахўрлик ботқоғига ботиб қолган, Қобулдан ташқарида ҳокимият маҳаллий ҳукмдорларга тегишли.
Америка президенти Дональд Трамп бир неча бор АҚШ қўшинларини ортга қайтариш ниятида эканлигини маълум қилган. Лекин шунга қарамай, 2017 йил у толибларга қарши курашни кучайтириш учун Афғонистонга кўпроқ ҳарбийлар жўнатишга қарор қилади. Шу пайтдан бошлаб АҚШ Афғонистонда кенг миқёсли ҳаво операциялари амалга оширди, лекин «Толибон»ни тўхтата олмади. Ташкилот аввалгидек, мамлакатнинг қишлоқ жойларини назорат қилиш ва бутун ҳудудлар бўйлаб ҳужумлар уюштиршида давом этмоқда. Фақат 2014 йилдан бошлаб Афғонистон турли жангларда 45 мингга яқин аскар йўқотди. Йўқотишлар сони ўсиб бораётган ва боши берк кўчадан чиқиб кетиш имкони кўринмаётган бир пайтда америкаликлар ҳам, худди 19-асрда Британия империяси ва 20-асрда СССР каби, XXI асрдаги илк йирик урушни назорат қила олмай қолганлигини тушуниб етган кўринади.
«Толибон»нинг роли
Гап шундаки, бу ёғи энди нима бўлади? Қўшма Штатларда қайд этилганидек, улар «Толибон»дан ташкилот Афғонистондаги террористларни ҳимоя қилмайди деган кафолатлар олди. Бундан ташқари, ўқ отишни тўхтатиш ва Афғонистон музокараларда қатнашиш талаб қилинади. Аммо ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди: Қўшма Штатлар аллақачон Толибонга ён берган. «Толибон» Афғонистон ҳукумати билан гаплашмаслигини айтди, чунки у қонунийлигини тан олмас экан. Америкаликлар бу позицияни қабул қилиб, исёнчилар билан музокаралар олиб бордилар. Қўшма Штатлар Толибоннинг асосий талаби - Толибоннинг келажакдаги ролини аниқ баён қилмасдан ҳам Афғонистондан ўз қўшинини оилб чиқиб кетиш ҳақидаги талабини қабул қилди. Бундан АҚШ Штатлари Афғонистонни - умидсиз бой берилган урушни тарк этиш ниятида эканлигини кўрсатади. Улар асосан "Толибон" нинг шартларида кетадилар. Аммо “Толибон» 17 йил давомида фақат америкаликлар билан келишув учунгина уруш олиб борганига ишониш бефойда бўлар эди. Улар 2001 йилда америкалик ҳарбийлар келиши билан йўқотилган ҳокимият учун курашдилар. Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, америкаликлар кетиши билан Толибон Кобулга қандайдир тарзда қарши чиқади.
Абу Муслим таржимаси