loader
Foto

Бош вазир Трампга жойини кўрсатиб қўйди

Трамп якшанба куни Fox News га берган интервьюсида Покистон ҳукумати Усама бин Ладин қаерда эканлигини америка рейдидан олдин ҳам билган эканлигини айтди ва Исломободни терроризмга қарши курашда ҳаракатсизликда айблади.

«Ўзининг муваффақиятсизликлари учун Покистонни балогардон қилиш ўрнига АҚШ нима учун 150 минг НАТО ҳарбийлари ва 250 минг афғон аскарларига, Афғонистондаги урушга сарфланган триллион долларга қарамай, нима учун Толибон ҳаракати аввалгидан ҳам кучли эканлиги ҳақида бош қотирса бўларди», - деди Покистон Бош вазири.

Хоннинг сўзларига кўра, Покистон АҚШнинг молиявий ёрдами иқтисодий йўқотишларнинг кичик бир улушини ҳам қопламаган бир пайтда террорга қарши урушнинг жиддий иқтисодий оқибатларини бошидан кечирмоқда.

«Биронта покистонлик 11 сентябрь воқеаларига аралашмаган, лекин Покистон американинг террорга қарши урушида қатнашишга қарор қилди. Покистон бу урушда 75 минг кишини қурбон қилди, унинг иқтисодиёти эса 123 млрд доллар йўқотди. Америка ёрдами – қандайдир арзимас 20 млрд долларни ташкил қилди».