Британиялик мусулмонлар мактаб маъмуриятидан ўқувчиларнинг покиза болалигини тинч қўйиш, уларнинг руҳиятини гомосексуалистлар ва трансвеститлар ҳақида ҳикоялар билан бузмасликни талаб қилди, деб хабар беради The Daily Mail.
«Болаларнинг бола бўлишига қўйиб беринг!» - деб ёзилганди митинг қатнашчиларидан бири кўтариб олган плакатда.
«Аутсайдерларга йўқ деймиз» дастури доирасида Паркфилд ўқувчилари учун жинс алмаштириш, фуқаролик никоҳлари, ҳомиладорлик ва туғиш, жинсий йўналиш ва бошқа мавзуларда бир йилда 5 та дарс ўтилади.
Қизиқарлиси, ушбу мактаб ўқувчиларининг 98 фоизи мусулмон оилаларнинг фарзандлари ҳисобланади.