loader
Foto

Фақат аёллар учун мўлжалланган спорт заллари муслималарни ўзига жалб қилмоқда

Сидней шаҳрининг туманларидан бирида декабрнинг совуқ оқшомларидан бирида мураббий Далял Карра-Хассан бошчилигида 20 нафар аёлдан иборат гуруҳ тўпланди. «Долли лагери» деб номланган гуруҳ келиб чиқиши ливанлик бўлган, 2013 йилдан буён аёллар мураббийи бўлиб ишлаётган мусулмон аёлнинг бошчилиги остида фитнес билан шуғулланади.

Бангладешлик муҳожир Аишанинг сўзларига кўра, аёллар тренажер залларида машғулот жараёнида халал берадиган ҳижоб ва устки кийимларни ечиб қўйиш мумкин эканлиги жуда қулай, эркаклар учун тренажер залларида эса мусулмон аёллар ҳаттоки тўлиқ ҳижобда ҳам шуғулланиши мумкин эмас – улар қарама-қарши жинс вакилларининг ҳаддан ташқари одобсиз эътиборини жалб қилади.

Австралия статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2016 йил мамлакатнинг мусулмон аҳоли сони 600 000 кишини ташкил қилган, бу беш йил олдинги кўрсаткичдан 27 фоиздан кўпроқ ёки умумий соннинг 2,6 фоизи демакдир.