loader
Foto

Қозоғистон сенати спикери мактабдаги ҳижобларга қарши чиқди

Мактабларда халқаро тажрибага таянадиган ва шу билан бир пайтда, халқимизнинг миллий анъаналарини ҳисобга оладиган кийиниш ва хулқ-атвор стандартларига таяниш лозим", - деди Қ.-Ж.Токаев пайшанба куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсатига бағишланган давра столида.

"Биз четдан кириб келган сохта диний стереотипларга кўр-кўрона эргашмаслигимиз лозим, бизнинг ўз миллий колоритимиз бор", - қўшимча қилди у.

Спикернинг фикрига кўра, болалар диний маслаклар туфайли моҳиятан ўрта ёки олий маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлишига, билимлар манбаидан воз кечишига йўл қўйиш мумкин эмас. "Менимча, бу масалада ҳали соғлом позиция ишлаб чиқилмаган, биз парламент ва ҳукуматнинг келишилган ҳолда фаолият юритишидан умид қиламиз", - қўшимча қилди Қ.-Ж.Токаев.