У дарҳол машинасини тўхтатиб, кўзлари орқага тортиб кетган ва ҳаёт аломатлари сезилмаётган қора танли эркакнинг ёнига югуриб борди. Аёл биринчи бўлиб тез ёрдамга қўнғироқ қилди, сўнгра реанимация чораларига киришди – гастарбайтернинг юрагини массаж қила бошлади. Орадан 3 дақиқа ўтгач, эркакнинг юраги ишлаб кетди ва нафас ола бошлади, деб хабар беради Khaleej Times.
Тез ёрдам воқеа жойига тўсатдан кўчанинг қоқ ўртасида инфаркт хуруж қилиб қолган гастарбайтернинг юрагини Ҳинд ўз қўллари билан ишга тушириб юборганидан кейин етиб келди.
Бу воқеадан сўнг Аджман амирлиги ҳукумати ал-Сахерийга ҳаётни қутқариб қолганлиги учун мукофот берди.