loader
Foto

АҚШ Туркманистоннинг Саудия Арабистонига айланиши нишоналарини кўрди

"Бугун бутун шаҳар бўйлаб эрталабдан ҳамма жойни полиция босган. Биринчи ўринда, аёллар ҳайдаб келаётган машиналар тўхтатилмоқда. Ҳар нарсадан айб қидиришмоқда", – деб ёзади нашр. 

Масалан, яқинда мамлакат фуқароси бўлган аёллардан бири «аптечка таркибидаги нарсаларнинг мажуд талабларга жавоб бермаганлиги» туфайли ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлди.

Нашр суҳбатдошларининг ҳикоя қилишича, полициячилар ҳайдлвчилик гувоҳномасини олиб қўйишда юқоридан кўрсатма берилганлигини айтмоқдалар. "Бизда протокол кўчалари бўйлаб аёлларнинг автомобиль ҳайдаши мумкин эмаслиги ҳақида буйруқ бор", – деган полициячининг сўзларини қайтарди радио суҳбатдошларидан бири.

Бунда ошкора қилинмаган тақиқ нафақат оддий фуқароларга, балки полициячи-аёлларга ҳам тааллуқлидир.

"Ўтган ҳафта ички ишлар органларининг аёл ходимларига ўз автомобилида ҳеч қаерга чиқмаслиги айтилди. Раҳбарият ходимларнинг машиналари ишда қолдирилиши ва аёллар умуман рулга ўтирмасликлари айтилди", - ҳикоя қилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан манба. 

Жабрланувчилар шу тариқа ҳукумат расмийлари аёлларни машина ҳайдашдан воз кечишга мажбурламоқда деб ҳисоблайди.

Бунгача мамлакатда ногиронлиги бўлган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйишлар бошлаганди. Шунингдек, республикада тўқ рангли ва «эскирган» моделлар ошкора қилинмаган тақиқ остига тушганди.

Таъкидлаш жоизки, аёллар автомобиль бошқаришини тақиқлаш яқин вақтларгача Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилиши мавзусида халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан энг кўп танқид қилинадиган мавзу бўлган. Қиролликнинг янги раҳбарияти икки йил олдин бу чекловга якун ясаганди.