loader
Foto

Исроилликлар ал-Ақсо масжиди ичида диндорларга ҳужум қилдилар

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳужуми, аскарлар сони кўрсатилмаган ҳолда, масжиднинг ал-Раҳма дарвозаси ёнида рўй берди.

Фаластик Қизил Ярим ой жамиятининг хабар беришича, унинг жамоаси ҳужум натижасида яраланган бир мусулмонга касалхона йўлида ёрдам берган, лекин батафсил маълумотлар келтирилмаган.

Шу аснода, камида 20 нафар фаластинлик Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарага яқин бўлган Ғазо секторининг шимолий қисмида намойиш пайти исроилликлар ўқ узиши оқибатида яралаган.

Ғазо соғлиқ сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Кидранинг айтишича, камида 20 нафар намойишчи жанговар ўқлардан яраланган.

Сешанба куни Ғазони қамалдан озод қилишни талаб қилиб, юзлаб фаластинликлар намойишда иштирок этди.

Намойишчилар Исроил томонидан қирғоқ яқинидаги анклав иқтисодиётини вайрон қилган ва унинг икки миллион кишидан иборат аҳолисини кўплаб асосий товарлардан маҳрум қилган Ғазо секторининг 12 йиллик қамалини бекор  килишни талаб қилмоқдалар.