Сайёҳларнинг шаҳарга кириши «тўртта жуда чиройли эшиклар» орқали амалга оширилади. Бунда, нашрнинг ёзишича, губернаторнинг ўзи бу иншоотни «девор» деб аташдан бош тортди.
«Бу девор эмас, ким айтди сизга уни девор деб? Бизда ҳеч қандай девор йўқ», - деди у.
Эслатиб ўтамизки, Мисрга сайёҳлар оқими 2015 йил 31 октябрда Синай яриморолида россиялик сайёҳлар кетаётган самолет ҳалокатга учраганидан кейин кескин қисқарган. Ўшанда 224 киши ҳалокат қурбони бўлганди.