loader
Foto

Жирканч муртадни шарафлаш

16 июнь куни Буюк Британия давлат мукофотлари совриндорлари рўйхатини анъанавий эълон қилиш 2007 йилда сиёсий руҳга эга бўлган, чунки Рушдийнинг тақдирланишига нисбатан радикал руҳдаги исломчиларнинг реакциясини олдиндан айтиш қийин эмасди – буни ҳатто сиёсатдан умуман хабардор бўлмаган истаган шахс ҳам бемалол айта оларди. Рушдий «Иблис шеърлари» китоби учун 1989 йилдаёқ Эрон етакчиси оятулло Хумейний томонидан сиртдан ўлимга ҳукм этилган эди. Хумейний Рушдийни ўлдиришни ҳар бир мусулмоннинг бурчи деб эълон қилган ва унинг калласи учун 3 миллион доллар атрофида мукофот белгилаган.

Кекса ва "меҳрибон" Англия нафақат Салмон Рушдийни яширди, балки уни замонасининг энг машҳур маданият арбобларидан бирига айлантириб ҳам қўйди. Бу дунёда агрессив исломга жиддий ва муросасиз муқобил вариант бўлган яшаш имконияти, Европа плюрализми ҳимояси остида ислом фундаменталистларининг талабларига бўйсунмаслик имкониятининг гувоҳи бўлди. Шундай таассурот уйғонадики, гўёки айрим кўзга ташланадиган европача эркинлик ва мустақиллик аломатларисиз «ваҳҳобийлар» тўғони муқаррар бузилади, чунки агрессив исломизмда «маънавий заиф» ғарб толерант дунёсини бўйсундириш имокнияти пайдо бўлади.

Бироқ, бу дунё жуда ҳам заиф эмас, у кўп жиҳатдан фақат шундай бўлиб кўринади, холос. Европаликлар ва айниқса, инглизлар, халқаро муносабатларнинг асосий масалалари бўйича аниқ принципиал позиция қабул қилиш қобилиятлари билан ҳар доим машҳур бўлиб келган. Буюк Британиянинг Салмон Рушдийни намойишкорона тарзда рицарлик унвонига кўтариши хоҳласа-хоҳламаса, Ислом дунёсининг бир қатор вакилларини синаш воситасига айланди. Олинган синов натижалари Ғарб давлатларига Исломийлик ва унинг дунёда тарқалиши билан боғлиқ аниқроқ позицияни эгаллашга имкон беради.

Эрон ва Покистоннинг Британия раҳбарияти ҳаракатларига муносабатини диққат билан ўрганиш ва қатъий эсда тутиш лозим. 19 июнь куни Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирликлари вакиллари нафақат Салмон Рушдийни рицарликка кўтаришга қарши норозилик билдирдилар, балки батафсил шарҳ бердилар ҳам.

Хусусан, Покистон диний масалар бўйича вазири Иджаз ул-Хақнинг айтишича, Салмон Рушдийни рицарликка кўтариш терроризм авж олишига ва хизмат қилади ва ҳудкушлар ҳужумини оқлайди: "Агар кимдир Пайғамбарнинг шарафини ҳимоя қилиш учун танасига бомба боғлаб олган ҳолда ҳужум уюштирадиган бўлса, бундай ҳолат оқланган ҳисобланади". Эрон ТИВ расмий вакили Мохаммад Али Хусейни бир неча бор Усама Бен Ладен томонидан айтилган, Ғарб ўз бошига катта кулфат чақираётгани, яъни «ваҳҳобийлар» ҳаракатларида ўзи айбдор эканлиги ҳақидаги сўзларини қайтаради: "Жирканч бу муртадни шарафлаш билан британ давлат арбоблари мусулмонларнинг ҳий-туйғуларини таҳқирламоқда ва бутун Ислом дунёсини ўзига қарши қўймоқда. Бу ҳаракат шуни исботлайдики, Ислом учун муқаддас нарсаларни таҳқирлаш тасодифий эмас, балки уюшган тарзда бир қатор ғарб давлатларининг кўмаги ва раҳбарлиги остида амалга оширилмоқда. Жирканч муртадни шарафлаш британ давлати ва Ислом мамлакатлари ўртасида тўсиқ юзага келтиради, чунки бу ҳаракат мусулмонларнинг диний туйғуларини яна бир бор таҳқирлади".

Бундан ташқари, Эрон ва Покистон баёнотлари фундаменталистик «соф Ислом» мафкураси ҳукмронлик қиладиган мамлакатлар ғарб дунёсининг суверенлигини, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинлари ҳақида ўзича мулоҳаза юритиш ҳуқуқини азалдан тан олмайди ва тушунишга ҳам уринмайди. Шундай қилиб, юзага келган геосиёсий вазиятда бундай турдаги исломизмга Европа насронийлик тамаддунининг мустақиллиги ҳақида доимий эслатиб туриш керак. Европалик арбоблар – сиёсатчилар, журналистлар, ёзувчилар ва ҳ.к. онгида – ғоявий жиҳатдан бўлса ҳам икки тизимнинг бир-биридан кескин фарқ қилишини ҳамда ҳар бирининг кескин баёнот ва ҳаракатлар ҳуқуқини кўрсатиб турадиган  қизил байроқчалар қўйиш лозим даган фикрлар уйғониши бежиз эмас. Дания газеталаридан бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар чоп этилиши, кейин эса Европанинг қатор нашрларида кўчириб босилиши, Германияда бўлгани каби, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам образидан операда фойдаланишга уриниш, мактаб ва университетларга ҳижобда бориш, ҳижобда расмга тушиш ва ҳ.к.ни тақиқлаш ҳам шунга бориб тақалади.

Бирлашган Қироллик 2006 йил Регенсбург университетида сўзга чиққан пайтида Усмонийлар империясига қарши курашган Византия императори Мануил Палеологнинг Ислом ҳақидаги фикрларидан иқтибос келтирган Рим Папаси Бенедикт ХVI бошлаб берган кинояли ҳаракатларни давом эттирди: "Муҳаммаднинг қандай янгиликлар келтирганини менга кўрсатинг, сиз у тарғиб қилган динни қилич билан тарқатиш каби ёвузлик ва ғайриинсоний нарсаларни топасиз". Папа Бенедикт Византия императоринниг фикрларига қўшилмасди, аксинча, динлар ўртасида тинчликка даъват қилганди, лекин бу сўзларнинг айтилиши худди ўша Эрон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда қаттиқ ғалаёнларга сабабчи бўлди. Менимча, фақат «Мсл-биродарлар»гина Рим Папасининг узрини хотиржам қабул қилди. 2007 йил июнида, Эрон ва Покистон вакилларининг кескин баёнотларидан сўнг Буюк Британия ТИВ киноя билан ва мамнун бўлган ҳолда «Буюк Британия ҳукуматининг ҳудкушлар суиқасдлари ҳеч нарса билан оқланиши мумкин эмаслигида ўз ифодасини топадиган аниқ позицияси»ни қайд этди.

Кўплаб таҳлилчилар ва журналистларнинг огоҳлантиришича, исломчиларнинг жиғига тегадиган кўплаб ҳаракатлар уларнинг ғазаби ортишига, терактлар ва ҳудкуш-террорчилар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Лекин бу соддадиллик билан ўзини-ўзи ишонтиришга ўхшайди, чунки ҳудкушлар шундоқ ҳам тайёрланмоқда ва уларнинг ўлими турли нарсалар билан, энг аввало, ғарб дунёсини забт этиш ва бўйсундириш, у ерда исломий тартиб ўрнатиш ғоялари билан изоҳланади. Бундай вазиятда ғарб сиёсатчилари, журналистлари, ёзувчилар ва театр шайдоларининг ҳаракатлари терроризм хавфини оширмайди ҳам, камайтирмайди ҳам. Улар «Ислом» ва «терроризм» тушунчаларини аниқроқ ажратишга хизмат қилади, холос.

РФ Жамоатчилик палатаси аъзоси, Дин ва сиёсат институти президенти Александр Игнатенко «экстремизмга исломни хусусийлаштириб олишга йўл қўймаслик» зарурати ҳақида ёрқин фикрлар билдирди. Доғистонда «Диний-сиёсий экстремизмга қарши курашнинг долзарб муаммолари» илмий-амалий анжуманида қатнашар экан, А.А.Игнатенко ўз маърузасида қуйидаги гапларни айтиб ўтди: "Экстремистлар ва террористлар тактикасини мажозий тарзда «масжиддан туриб тинч одамларга ўқ узаётган снайпер» образи билан таърифлаш мумкин: жиноятчи ва қотил Аллоҳнинг уйига кириб олиб, муқаддас нарсалар ортида яшириниб олиб, тирик нишонларга қарата ўқ узмоқда. Ўзини мусулмонлар номидан, уларни ва исломни ҳимоя қилиш учун иштирок этаётган қилиб кўрсатадиган кимдир пайдо бўлади. Ва даҳшатли жиноятлар - талончилик ва қотилликлар содир этади. Ҳукуматнинг экстремистлар ва террористлардан, образли қилиб айтганда, "масжидга ўтириб олган снайпер"дан ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари эса, айрим шарҳловчилар томонидан «исломга нисбатан душманлик», «мусулмонларни таъқиб қилиш», «исламофобия» намоён бўлиши сифатида тавсифланмоқда. Бундай иғвогарлик талқинлари экстремистлар ва террористлар томонидан ўзларининг кам сонли тарафдорлари доирасини кенгайтириш учун фойдаланади".

Умуман олганда, бу муаммо нафақат мусулмон-гастарбайтерларни ўз мамлакатига киритган, балки халқаро радикал ташкилотларнинг филиаллари қонуний равишда мавжуд бўлишига йўл қўйган Европа мамлакатлари олдида тез-тез юзага келмоқда. Бу муаммо, бирини навбатда, Англия ва Германия олдида долзарб ҳисобланади. Англияда одамларни қаердан ёллаётгани номаълум бўлган бир қатор исломий фондларнинг штаб-квартиралари жойлашган, чечен комбатантлари Лондонда яширинган. Германияда асосан нафақат ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиладиган, балки келгусида Германияни исломлаштиришни талаб қиладиган туркларни бирлаштирадиган ўнлаб исломий иттифоқ ва уюшмалар фаолият юритади. Германия ёки Англияда исломий ташкилотлар яна шунинг учун ҳам мавжудки, Европа идентификация ташкилот ташкил қилиш Россиядагидан кўра анча осон. Россияда рўй бераётганидек, мусулмонларни фақат ташкилотга аъзо бўлганлиги учун таъқиб қилиш – радикаллар тарафдорлари сонини бевосита ва тўхтовсиз ошириб боради.

Европа давлатлари  ҳукуматлари мусулмонларни  маданиятлаштириш учун қўллайдиган инсонпарварлик усуллари кўпинча кечиккан ёки самарасиз деб аталади, лекин бу бир қарашда шундай бўлиб кўринади. Туркларга немис тили ва тарихини ўргатишга интилиш, Англияда дунёвий ОТМларда исломшунослик дарслари ва мадрасаларда фуқарошунослик дарслари ташкил қилиш ва бошқа маданий чора-тадбирлар маълумотли британ мусулмонлари қатлами шакллантиришга олиб келади. Айтиш мумкинки, оддий мусулмонларни маданиятлаштириш ва радикал-исломчиларга қарата кинояли сиёсий шаъмалар ғарб ва Ислом дунёси ўртасидаги муносабатларнинг янгича тури шаклланишида дастлабки босқич ҳисобланади. Бу босқичда европаликлар ким билан муомала қилаётганини тушуниш учун барча рўй бериши мумкин бўлган қийинчиликлар ва хавф-хатарларни билиш лозим. Пировардида, европаликлар мусулмонлар ва европаликларнинг ўзи инглиз ёки данияча юморни тушунмайдиганларни саралаб оладилар.

Роман Лункин, Credo.ru портали учун

Абу Муслим таржимаси